Мавлонов Аҳмаджон Муҳамадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон чўл минтақаси туристик ресурсларидан фойдаланишнинг географик асослари (Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида)», 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Gr24.
Илмий маслаҳатчи: Комилова Нилуфар Каршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор; Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Низамиев Абдурашит Гумарович, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг чўл минтақасида туристик ресурслардан фойдаланиш йўналишларини аниқлаш ва уларга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ҳамда бу борадаги муаммоларнинг ечими бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туризм географиясига оид чўл туризми, чўл ҳудудлари балнеологияси, чўл экотуризми, чўл рекреацияси каби илмий тушунчаларнинг таърифи ишлаб чиқилган ва улар илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
чўл зонаси рекреацион-туристик имкониятлари қулайлик даражасига кўра (жуда қулай (баҳорги), ўртача қулай (кузги), қулай (қишки) ва ноқулай (ёзги)) баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг табиий ва иқтисодий географик хусусиятлари (ҳавонинг ҳарорати, куннинг узоқ қисқалиги, дам олиш имкониятлари, гастрономияси) билан алоқадорлиги аниқланган;
минтақаларда халқаро ва ички туризмни янада ривожлантириш, туристлар оқимини кўпайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида туризм соҳасига хизмат кўрсатувчи Бухоро вилоятининг туризм ва рекреация веб сайти яратилган;
Бухоро вилоятининг табиий-иқлимий, тарихий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий туристик-рекреация ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида туманларнинг (Ромитан, Вобкент, Когон) янги туристик маршрутлари ва уларнинг намунавий пасспортлари ишлаб чиқилган;
Бухоро ва Навоий вилоятларининг рекреацион-туристик имкониятидан янада самарали фойдаланиш ҳисобига меҳнат ресурслари салмогʻи юқори бўлган ўрта ва кичик шаҳарларда (туман марказларида) ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида рекреацион-туристик кластерларни ташкил этиш зарурияти асосланган;
Бухоро ва Навоий вилоятларининг туристик-рекреацион ресурслари ва туризм хизматларини ўрганиш асосида уларнинг туризм соҳасидаги ўрта ва узоқ муддатли прогноз параметрлари баланс ва экстраполяция усуллари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўл минтақаларида туризмни ривожланишининг ҳудудий хусусиятларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
таклиф этилган туризм географиясига оид чўл туризми, чўл рекреацияси, чўл ҳудудлари балнеологияси, чўл экотуризми каби янги илмий йўналишлардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси). Натижада минтақада янги туризм турлари ва уларнинг ҳудудий имкониятларини ишлаб чиқишга оид ҳудудий дастурларни тайёрлаш ва минтақага келадиган туристик оқимнинг истиқболдаги йўналишларини белгилаш имконини берган;
чўл туризми, чўл рекреацияси, чўл ҳудудлари балнеологияси, чўл экотуризмининг илмий ва назарий асослари, Ўзбекистоннинг чўл минтақаси туризми имкониятларини баҳолаш, географик жиҳатдан илмий асослаш, республика чўл ҳудудлари бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, чўл минтақасида туристик имконияти мавжуд дестинацияларини белгилаш, шунингдек, чўл туризмини ривожлантириш имконини берадиган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли буйруғи. Гувоҳнома №237-т-008). Натижада чўл туризми, чўл рекреацияси, чўл ҳудудлари балнеологияси, чўл экотуризми тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунишини таъминлаш орқали ўқитиш сифатини оширишга эришилган ҳамда ўқув дастурлари ва силлабусларни такомиллаштириш имконини берган;
чўл зонасининг рекреацион-туристик имкониятлари қулайлик даражасига кўра (жуда қулай (баҳорги), ўртача қулай (кузги), қулай (қишки) ва ноқулай (ёзги)) баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг табиий ва иқтисодий географик хусусиятлари (ҳавонинг ҳарорати, куннинг узоқ қисқалиги, дам олиш имкониятлари, гастрономияси) билан аниқканган алоқадорликларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро ва Навоий вилояти ҳудудлари бўйича янги туристик маршрутлар яратиш, туризм турларини ривожлантириш имконини берувчи алоҳида ҳудудларни ажратиб олиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконияти шаклланган;
минтақаларда халқаро ва ички туризмни янада ривожлантириш, туристлар оқимини кўпайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида туризм соҳасига хизмат кўрсатувчи Бухоро вилоятининг туризм ва рекреация веб сайтидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси). Натижада, минтақага келадиган халқаро ва маҳаллий туристларга ҳудуднинг туристик салоҳиятини кўрсатиш ҳамда мавжуд туристик-рекреация ресурсларига оид маълумотлар билан яқиндан танишиш имконини берди;
Бухоро ва Навоий вилоятларининг рекреацион-туристик имкониятидан янада самарали фойдаланиш ҳисобига меҳнат ресурслари салмогʻи юқори бўлган ўрта ва кичик шаҳарларда (туман марказларида) ишсиз меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида рекреацион-туристик кластерларни ташкил этиш зарурияти бўйича илгари сурилган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида вилоятларнинг рекреацион-туристик имкониятларини юзага чиқариш, туризм йўналишларини кўпайтириш, келадиган сайёҳларга шароитларни яхшилаш ҳамда янги туристик кластерларни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Бухоро ва Навоий вилоятларининг туристик-рекреацион ресурслари ва туризм хизматларини ўрганиш асосида уларнинг туризм соҳасидаги ўрта ва узоқ муддатли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-майдаги 03-10-17-4149-сон маълумотномаси). Натижада туристлар оқимини бошқариш, истиқболли туристик дистенацияларни аниқлаш ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини янада ривожлантириш, ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг барқарор ўсишини таъминлашга хизмат қилган.