Абдираҳимова Сайёра Шодияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи ҳудудларида қора чинғилнинг (Lycium ruthenicum Murr.) биоэкологик хусусиятлари ва микроклонал кўпайтиришнинг тамойиллари», 03.00.10 – Экология, 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/B339.
Илмий раҳбарлар: Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, профессор, Адилов Бехзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/27.02.2020.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шапулатов Умиджон Мухамедович, биология фанлари доктори; Айтмуратов Рапат Парахатович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.  
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи ҳудуди турли тупроқ шароитларида ўсувчи Lycium ruthenicum нинг биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда in vitro шароитида микроклонал кўпайтиришнинг биотехнологик самарадор усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Оролбўйи субпопуляцияларидаги Lycium ruthenicum нинг морфологик ва экологик хусусиятлари аниқланган ва “тарихий” ҳамда “замонавий” эко-фитоценотик оптимум ҳудудлари аниқланган;
ўсимликни тупроқдан кимёвий элементларни ва шўрлантирувчи ионларни танлаб ўзлаштириш хусусиятлари аниқланган;
Lycium ruthenicum уруғларининг униб чиқиши учун оптимал шароитлар аниқланган ҳамда стратификациянинг ижобий таъсири исботланган; 
Lycium ruthenicum уруғларини in vitro стериллаш, оптимал муҳитларда юқори маҳсулдор ниҳоллар олиш ва ex vitro мослаштириш йуллари очиб берилган;
Lycium ruthenicum туз стрессга жавоб реакцияси баҳоланган ва физиологик ва биокимёвий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи ҳудудларида қора чинғилнинг (Lycium ruthenicum Murr.) биоэкологик хусусиятлари ва микроклонал кўпайтиришнинг тамойиллари доирасида олинган натижалар асосида: 
Lycium ruthenicum ни in vitro шароитида кўпайтириш, кучли шўрланишга адаптацияланган ниҳолларини етиштириш бўйича тавсиялар Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 25 февралдаги 05/13-04-80-сон маълумотномаси). Натижада, Lycium ruthenicum ни in vitro шароитида микроклонал кўпайтириш ва кўчат биоматериалларини олиш имконини берган;
Lycium ruthenicum нинг турли тупроқ типлари ва шўрланиш даражалари, фитоценозлардаги улушини ҳисобга олган ҳолда Орол денгизи қуриган тубининг мос ҳудудларига экиб кўпайтириш бўйича тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Мўйноқ тумани бўлими амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 16 апрелдаги 02/017-1109-сон маълумотномаси). Натижада, Lycium ruthenicum ёрдамида кўчма қумларни мустаҳкамлаш ва шўрxoкликларда ўрмoнзoрлар барпo этиш имкoнини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish