Сайлиев Исматжон Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ишчи қисмининг таркиби янги қотишмадан тайёрланган қурилмани қўллаш асосида пахта чигитини чақиш жараёнини жадаллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5592.
Илмий раҳбар: Мажидов Қахрамон Халимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор; Кузибеков Сардор Комилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишчи қисмининг таркиби янги қотишмадан тайёрланган қурилмани қўллаш асосида пахта чигитини чақиш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта чигитини чақишда қўлланиладиган ДС-5 чақиш ускуналаридаги композит материаллардан тайёрланган пичоқларда ускунанинг чақиш унумдорлиги 10-15% га оширишга ҳамда пичоқларни ишлатиш давомийлиги аънанавий усулдан 72-96 соатгача узоқ муддат фойдаланилиши илмий асосланган;
такомиллаштирилган чақиш ускуналарда пахта чигитини чақишда йўқотишларни 2-4% га камайтиришга ҳамда ускунани ишлаш самарадорлиги 8-12% га оширилиши исботланган;
пичоқларнинг технологик ишончлилиги 30-40% га, кесувчи қирранинг кесувчанлик қобилияти 35-50% га, турғунлиги 3 баробарга ошиши асосланган;
ишчи қисмининг таркиби янги қотишмадан тайёрланган қурилмани қўллаш асосида пахта чигитини чақишнинг такомиллаштирилган ДС-5 ускунаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишчи қисмининг таркиби янги қотишмадан тайёрланган қурилмани қўллаш орқали пахта чигитини чақиш жараёнини жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта чигитини такомиллаштирилган пичоқлар ёрдамида чақиш технологияси “РИЗҚУ-ТОЖИР” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёгʻ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 23 январдаги КC/3-40-сон маълумотномаси). Натижада, пахта чигитини чақишда чиқимларни 2-4% га камайтиришга ҳамда ускунани ишлаш самарадорлигини 10%-15% га ошириш имконини берган;
ишчи қисмининг таркиби янги қотишмадан тайёрланган ДС-5 қурилмаси “РИЗҚУ-ТОЖИР” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёгʻ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 23 январдаги КC/3-40-сон маълумотномаси). Натижада, пичоқларни ишлатиш давомийлиги мавжуд технологияга нисбатан 72-96 соатга узоқ муддат фойдаланиш имконини берган.