Гулямова Азиза Отабек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш асосида тарбиявий фаолиятга тайёрлаш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10792  
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович - педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор С.И.Хусанова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор И.И.Тўйчиева. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш асосида тарбиявий фаолиятга самарали тайёрлаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмуни бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг профессионал лаёқати, эстетик дизайн ва ижтимоий фаолиятни ташкил этишга оид компетенсияларини тарбиявий вазифаларни лойиҳалаш ва амалга оширишга йўналтириш асосида ижтимоий-педагогик эҳтиёжлар билан дидактик талабларни изчил мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик модели талабаларда ижтимоий-ахлоқий вазиятларни танқидий таҳлил қилишга ўргатиш орқали муаммони ҳал қилишнинг алтернатив ечимларини ишлаб чиқишга мўлжалланган аҳлоқий дилеммалар билан педагогик стратегияларни биргаликда интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарбиявий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги танқидий фикрлаш ва тарбиявий вазиятларни лойиҳалаштира олиш кўникмаларининг юқори (мустақил қарор, мустақил лойиҳалаш, тўлиқ компетенсия), ўрта (йўналтириш керак, лекин лойиҳалаш қобилияти мавжуд) ва қуйи (саволлар билан ишлайди, лойиҳа яратишда мустақиллик паст) даражаларда аниқланиши мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тарбиявий фаолиятга тайёрлаш методикаси бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи метод ва воситалар мажмуаси ҳамда миллий қадриятларга асосланган таъсирчан дидактик материалларни ижтимоий-эмоционал ўқитиш (СЕЛ методикалари) элементлари билан бойитиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантириш асосида тарбиявий фаолиятга тайёрлаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
тарбиявий фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмуни бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг профессионал лаёқати, эстетик дизайн ва ижтимоий фаолиятни ташкил этишга оид компетенсияларини тарбиявий вазифаларни лойиҳалаш ва амалга оширишга йўналтириш асосида ижтимоий-педагогик эҳтиёжлар билан дидактик талабларни изчил мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан “Келажак соатлари” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-октябр 04-37-4258-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг профессионал лаёқати, эстетик дизайн ва ижтимоий фаолиятни ташкил этишга оид компетенсияларини тарбиявий вазифаларни лойиҳалаш ва амалга ошириш асосида йўналтиришга эришилган;
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тарбиявий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик модели талабаларда ижтимоий-ахлоқий вазиятларни танқидий таҳлил қилишга ўргатиш орқали муаммони ҳал қилишнинг алтернатив ечимларини ишлаб чиқишга мўлжалланган аҳлоқий дилеммалар билан педагогик стратегияларни биргаликда интенсив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган И-ОТ-2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 2-октябр 01-09/419-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий-ахлоқий вазиятларни танқидий таҳлил қилишга ўргатиш орқали муаммони ҳал қилишнинг алтернатив ечимларини ишлаб чиқишга мўлжалланган аҳлоқий дилеммалар билан педагогик стратегияларни биргаликда интенсив қўллашга эришилган;
тарбиявий фаолиятга тайёрлаш методикаси бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи метод ва воситалар мажмуаси ҳамда миллий қадриятларга асосланган таъсирчан дидактик материалларни ижтимоий-эмоционал ўқитиш (СЕЛ методикалари) элементлари билан бойитиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Миллат ва маънавият” номли дастурларида фойдаланилган(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 05-09-1507-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг танқидий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилувчи метод ва воситалар мажмуаси ҳамда миллий қадриятларга асосланган таъсирчан дидактик материалларни ижтимоий-эмоционал ўқитиш (СЕЛ методикалари) элементлари билан бойитишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарбиявий фаолиятга тайёрлаш самарадорлиги танқидий фикрлаш ва тарбиявий вазиятларни лойиҳалаштира олиш кўникмаларининг юқори (мустақил қарор, мустақил лойиҳалаш, тўлиқ компетенсия), ўрта (йўналтириш керак, лекин лойиҳалаш қобилияти мавжуд) ва қуйи (саволлар билан ишлайди, лойиҳа яратишда мустақиллик паст) даражаларда аниқлашга оид таклиф ва тавсиялари “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-октябр 04-37-4258-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлаш ва тарбиявий вазиятларни лойиҳалаштира олиш кўникмаларини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish