Санакулова Сарвинисо Хамракуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахлоқий контентлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10961
Илмий раҳбар: Марданов Шукурулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Юсупова Хабиба Ирискуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахлоқий контентлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси мазмуни дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнларда бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий-эмоционал эҳтиёжларига мувофиқ ахлоқий контентларни ишлаб чиқиш орқали мултикултурал тарбия механизмларини миллий ва маданиятлараро қадриятларга таянган вазиятли ссенарийлар билан бойитиш асосида такомиллаштирилган;
болалар миллий контентларининг дидактик имкониятлари ўзбек ва жаҳон халқлари эртакларидаги ахлоқий образлар билан бағрикенглик ва ҳурматни тарғиб этувчи ролли ўйинлар, интерфаол машқларни ўқувчиларни миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараёнга интегратив қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш модели ахлоқий контентлар воситасида болаларнинг кундалик мулоқот тажрибасини кенгайтирувчи машғулотлар, образли топшириқлар ва саҳналаштирилган вазифалар орқали содда мулоқот ҳолатларини изчил ўзлаштиришга йўналтирилган мактаб-оила ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ахлоқий-маданий англаш, мулоқот этикаси каби мезонлар асосида юқори (миллатлараро фарқларни ҳурмат қилиш ва муносабатда эътиборли бўлиш), ўрта (ҳурмат кўрсатишда баъзан изчилликнинг бўлмаслиги) ва қуйи (турли миллат вакиллари билан мулоқотда ноқулайлик сезиш) даражаларга ажратилган баҳолаш тизимини яратиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахлоқий контентлар воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси мавзусидаги илмий тадқиқот иши натижалари асосида: 
миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикаси мазмуни дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнларда бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий-эмоционал эҳтиёжларига мувофиқ ахлоқий контентларни ишлаб чиқиш орқали мултикултурал тарбия механизмларини миллий ва маданиятлараро қадриятларга таянган вазиятли ссенарийлар билан бойитиш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 03-33-2740-сонли маълумотномаси). Натижада, дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараёнларда фойдаланиш учун миллий ва маданиятлараро қадриятларга таянган вазиятли ссенарийлар, ахлоқий контентларни ишлаб чиқишга эришилган; 
болалар миллий контентларининг дидактик имкониятлари ўзбек ва жаҳон халқлари эртакларидаги ахлоқий образлар билан бағрикенглик ва ҳурматни тарғиб этувчи ролли ўйинлар, интерфаол машқларни ўқувчиларни миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараёнга интегратив қўллаш орқали такомиллаштиришга доир муаллифлик ғояларидан Наманган,  Навоий вилоятлари  ва  Тошкент  шаҳридаги  тегишли  умумий  ўрта  таълим  мактаблари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 03-33-2740-сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва жаҳон халқлари эртакларидаги бағрикенглик ва ҳурматни тарғиб этувчи ахлоқий образларни “Келажак соатлари”нинг тарбиявий мазмунига киритиш орқали ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш модели ахлоқий контентлар воситасида болаларнинг кундалик мулоқот тажрибасини кенгайтирувчи машғулотлар, образли топшириқлар ва саҳналаштирилган вазифалар орқали содда мулоқот ҳолатларини изчил ўзлаштиришга йўналтирилган мактаб-оила ҳамкорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғояларидан “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 03-33-2740-сонли маълумотномаси). Натижада, ахлоқий контентлар воситасида болаларнинг кундалик мулоқот тажрибасини кенгайтирувчи машғулотлар, образли топшириқлар ва саҳналаштирилган вазифалар орқали содда мулоқот ҳолатларини изчил ўзлаштиришга йўналтирилган мактаб-оила ҳамкорлиги таъминлашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ахлоқий-маданий англаш, мулоқот этикаси каби мезонлар асосида юқори (миллатлараро фарқларни ҳурмат қилиш ва муносабатда эътиборли бўлиш), ўрта (ҳурмат кўрсатишда баъзан изчилликнинг бўлмаслиги) ва қуйи (турли миллат вакиллари билан мулоқотда ноқулайлик сезиш) даражаларга ажратилган баҳолаш тизимини яратиш асосида аниқлашга доир илмий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Миллат ва маънавият” дастурларида, шунингдек, “Миллат ва маънавият”, “Болалар ва биз” дастурларидаги радиоешиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-октябрдаги 05-09-1627-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг миллатлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ахлоқий-маданий англаш, мулоқот этикаси каби мезонлар асосида юқори, ўрта  ва қуйи даражаларга ажратилган баҳолаш тизимини яратиш асосида аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish