Файзуллаев Жамшиджон Жонизоковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг педагогик механизмлари” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9042
Илмий раҳбар: Исламов Илёс Нормаматович, педагогика фанлари номзоди, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдуҳалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурад Нармуратович, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг педагогик механизмларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш модели рақамли масъулиятни акс эттирувчи ахлоқий-поведенсиал компонентларни кибергигиена машғулотлари, интерактив таълим, медиа таҳлил ва ахборот муҳокамалари каби фаолият йўналишлари билан таъсирчан коллаборатив ҳамкорлик шаклларини рақамли муҳитнинг педагогик талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ахборот хавфсизлиги маданиятини ривожлантириш мазмуни ўқувчиларни хавфли контентдан ҳимояланиш ва онгли танлов қилиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараён билан оиланинг ахборот саводхонлиги, киберетика ва танқидий фикрлашга ўргатиш имкониятларига мувофиқ тарбия моделларини ўзаро интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг рақамли муҳитда масъулиятли хулқ-атвори, онлайн мулоқот маданияти ва шахсий хавфсизлик меъёрларига риоя қилишга оид ижтимоий компетенсияларини уйғун ривожлантирувчи кибер-ахлоқий контентларни ўқув фанлари мазмунига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш самарадорлиги рақамли хавфларнинг олдини олишда ахлоқий қарор қабул қилиш кўникмалари ривожланганлигини юқори (хавфсиз онлайн муҳитда мустаҳкам рақамли хулқ-атвор намоён қилиш), ўрта (рақамли хавфларни қисман англаб тўғри ҳаракат стратегиясини танлаш) ва қуйи (хавфли ахборот ҳолатларини баҳолашда иккиланиш ва ташқи огоҳлантиришларга суяниш) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш модели рақамли масъулиятни акс эттирувчи ахлоқий-поведенсиал компонентларни кибергигиена машғулотлари, интерактив таълим, медиа таҳлил ва ахборот муҳокамалари каби фаолият йўналишлари билан таъсирчан коллаборатив ҳамкорлик шаклларини рақамли муҳитнинг педагогик талабларига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари 60612100 – “Киберхавфсизлик инжиниринги” мутахассислиги талабалари учун тайёрланган “Этҳиcал ҳаcкинг 1” (рўйҳатга олиш рақами № 2024-049) номли ўқув қўлланмаси мазмунига киритилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2024-йил 27-июндаги 749-01-сонли буйруғи асосида берилган нашр рухсатномаси). Натижада, “Этҳиcал ҳаскинг” номли ўқув қўлланма таълим олувчиларда рақамли масъулиятни тарбиялашга қаратилган комплекс педагогик фаолиятни ташкил этишда хизмат қилган; 
ахборот хавфсизлиги маданиятини ривожлантириш мазмуни ўқувчиларни хавфли контентдан ҳимояланиш ва онгли танлов қилиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараён билан оиланинг ахборот саводхонлиги, киберетика ва танқидий фикрлашга ўргатиш имкониятларига мувофиқ тарбия моделларини ўзаро интегратив қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган И-ОТ-2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27-октябр 01-09/499-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни хавфли контентдан ҳимояланиш ва онгли танлов қилиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган дарс ва дарсдан ташқари педагогик жараён билан оиланинг ахборот саводхонлигига мувофиқ тарбия моделларини ўзаро интегратив қўллашга эришилган;
ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг рақамли муҳитда масъулиятли хулқ-атвори, онлайн мулоқот маданияти ва шахсий хавфсизлик меъёрларига риоя қилишга оид ижтимоий компетенсияларини уйғун ривожлантирувчи кибер-ахлоқий контентларни ўқув фанлари мазмунига сингдириш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган “Умумтаълим мактабларининг 5-6-синф адабиёт дарсларида ИТ-технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27-октябр 01-09/499-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижтимоий компетенсияларини уйғун ривожлантирувчи кибер-ахлоқий контентларни ўқув фанлари мазмунига сингдиришга эришилган; 
ўқувчиларда ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш самарадорлиги рақамли хавфларнинг олдини олишда ахлоқий қарор қабул қилиш кўникмалари ривожланганлигини юқори (хавфсиз онлайн муҳитда мустаҳкам рақамли хулқ-атвор намоён қилиш), ўрта (рақамли хавфларни қисман англаб тўғри ҳаракат стратегиясини танлаш) ва қуйи (хавфли ахборот ҳолатларини баҳолашда иккиланиш ва ташқи огоҳлантиришларга суяниш) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосида аниқлашга доир муаллифлик ғоялари Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг умумий ўрта мактаблари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги №06-36-1673-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ахлоқий қарор қабул қилиш кўникмалари ривожланганлигини юқори, ўрта ва қуйи даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосида аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish