Аллазаров Кувандик Азодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали гастродуоденит бўлган беморларда сурункали рецидивланувчи афтоз стоматитни даволашни такомиллаштириш», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.PhD/Tib4305.
Илмий раҳбар: Зойиров Тулкин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Шукпаров Асылбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўш халқаро тиббиёт университети (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали аралаш турдаги гастродуоденит фонида кечувчи сурункали рецидивланувчи фибриноз-некротик турдаги афтоз стоматитни комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гастродуоденитнинг аралаш тури билан оғриган беморларда фибриноз-некротик турдаги сурункали рецидивланувчи афтоз стоматитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши патогенетик жиҳатдан антиоксидант ҳимоянинг пасайиши ва маҳаллий иммунитетнинг бузилиши билан боғлиқлиги аниқланган;
сурункали гастродуоденит фонида сурункали рецидивланувчи афтоз стоматит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолати ва сўлакнинг биокимёвий (малондиальдегид, эластаза) кўрсаткичлари ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликлар аниқланган;
сурункали аралаш гастродуоденит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи суртмаларида грам-мусбат ва грам-манфий бактериялар, шунингдек мицелий иплари ҳамда Helicobacter pylori мавжудлиги аниқланган;
иммуномодулятор ва озонланган сувни қўллаш микроорганизмларнинг буккал эпителиоцитларга адгезиясини самарали пасайтириши, анъанавий терапия таъсирини кучайтириши, маҳаллий ҳимоянинг тикланишини ва оғиз бўшлиғи дисбиози даражасининг пасайишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий тадкикот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 07 июлдаги 21-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик сурункали гастродуоденитнинг аралаш тури билан оғриган беморларда фибриноз-некротик турдаги сурункали рецидивланувчи афтоз стоматитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши патогенетик жиҳатдан антиоксидант ҳимоянинг пасайиши ва маҳаллий иммунитетнинг бузилиши билан боғлиқлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг ахамияти. Ўзбекистонда сурункали гастродуоденит фонида кечувчи сурункали рецидивланувчи афтоз стоматит бўлган беморларда касаллик клиник кўринишлари, биокимёвий ва микробиологик кўрсаткичларини аниқлаш. Самарқанд давлат тиббиёт университети Илмий кенгашининг 2025 йил 25 декабрдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган «Surunkali gastroduodeniti bo’lgan bemorlarda surunkali qaytalanuvchi aftoz stomatitni zamonaviy tekshirish usullari» услубий тавсияномасига киритилди. Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Хоразм вилояти стоматологик поликлиникаси 03.03.2025 йилдаги 34-I сонли буйруғи ва Қорақалпоғистон Республикаси “Alpamis stomadent” клиникаси МЧЖ 10.02.2025 йилдаги 4-сонли буйруқлари билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 07 июл 2025 йилдаги 21-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: аҳоли орасида оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликларининг тарқалишини пасайтириш ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган тадқиқот натижалари маркер сифатида ишлатилиши мумкин бўлган клиник лаборотор кўрсаткичларни ўрганишдан иборат. Шу билан бирга тиббий стоматологик кўрик даволашга мухтожларни эрта аниқлаш ва рецидивларни олдини олиш имконини берадиган амалиётни қўллаш даволаш сарф харажатларини 520000 сўм тежаш имконини беради. Xулоса: сурункали гастродуоденит фонида сурункали рецидивланувчи афтоз стоматити бўлган беморлар сўлагида яллиғланишни биокимевий ва микробиологик кўрсаткичларни эрта ўрганиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик сурункали гастродуоденит фонида сурункали рецидивланувчи афтоз стоматит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолати ва сўлакнинг биокимёвий (малондиальдегид, эластаза) кўрсаткичлари ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликлар аниқланган; Илмий янгиликнинг ахамияти. Аниқланган корреляция оғиз бўшлиғи ҳолати ва сўлак биомаркерлари (малондиальдегид, эластаза)дан фойдаланиб, СГД фонидаги СРАСнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва эрта ташхис қўйиш имконини яратади. Ушбу натижалар « Surunkali gastroduodeniti bo’lgan bemorlarda surunkali qaytalanuvchi aftoz stomatitni zamonaviy tekshirish usullari» номли услубий тавсияларга киритилган(Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 25.12. 2024 й.да № 5-сонли қарори). Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Хоразм вилояти стоматологик поликлиникаси 03.03.2025 йилдаги 34-I сонли буйруғи ва Қорақалпоғистон Республикаси “Alpamis stomadent” клиникаси МЧЖ 10.02.2025 йилдаги 4-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 07.07.2025 йилдаги 21-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: СГД фонидаги СРАСни эрта ташхислаш ва оғирлик даражасини баҳолаш имконини беради. Бу эса рецидивларни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва стоматологик ёрдам самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва мақсадли даволаш туфайли рецидивлар сони ва даволаш давомийлиги камайди, беморларнинг тезроқ соғломлашиши таъминланди. Бу эса қўшимча шифохона даволаниш харажатларини, ишдан вақтинча четлашиш ҳолатларини ва дори воситалари сарфини камайтиришга олиб келди, умумий ҳисобда соғлиқни сақлаш тизими ва жамият учун иқтисодий юкни пасайтирди. Шу билан бирга тиббий стоматологик кўрик даволашга мухтожларни эрта аниқлаш ва рецидивларни олдини олиш имконини берадиган амалиётни қўллаш даволаш сарф харажатларини 520000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: сурункали гастродуоденит фонида сурункали рецидивланувчи афтоз стоматити бўлган беморлар сўлагида яллиғланиш маркерларини ва антиоксидант химояни биокимевий кўрсаткичларни эрта ўрганиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик сурункали аралаш гастродуоденит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғи суртмаларида граммусбат ва грамманфий бактериялар, шунингдек мицелий иплари хамда Helicobacter pylori мавжудлиги аниқланди, бу эса афтоз стоматитнинг қайталаниш частотасининг ошишига олиб келди; Илмий янгиликнинг ахамияти. Сурункали аралаш гастродуоденит фонида афтоз стоматит рецидивларининг инфекцион омиллар билан патогенетик боғлиқлигини кўрсатади ҳамда микробиологик мониторинг ва мақсадли терапиянинг зарурлигини асослайди. Ушбу натижалар « Surunkali gastroduodeniti bo’lgan bemorlarda surunkali qaytalanuvchi aftoz stomatitni zamonaviy tekshirish usullari» ва « Surunkali gastroduodeniti bo’lgan bemorlarda surunkali qaytalanuvchi aftoz stomatitni davolashda zamonaviy usullarni qo’llash» номли услубий тавсияларга киритилган(Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 25.12. 2024 й.да № 5-сонли қарори). Илмий янгиликнинг жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Хоразм вилояти стоматологик поликлиникаси 03.03.2025 йилдаги 34-I сонли буйруғи ва Қорақалпоғистон Республикаси “Alpamis stomadent” клиникаси МЧЖ 10.02.2025 йилдаги 4-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 07.07.2025 йилдаги 21-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари СГД фонидаги СРАСни эрта ташхислаш ва самарали даволашга ёрдам бериб, беморларда рецидивлар сонини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш, дори воситаларининг самарадорлигини ошириш ва ортиқча дори-дармон қўллашни чеклашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги. Патоген биоплёнкага қарши йўналтирилган мақсадли терапияни қўллаш орқали даволашнинг самарадорлиги ошиши хисобига 1200000 сўмни ташкил этган олдинги даво 800000 сўмга тушди. 400000 сўм тежалди. Иш қобилияти тикланиш муддатининг қисқариши ҳисобига (ишдан қолган кунлар 10 кундан 5 кунга тушган), ҳар бир бемор учун ўртача 750000 сўм иқтисодий фойда таъминланди. Хулоса: стоматологик амалиётда замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этиш, даволашнинг индивидуал ёндашувини таъминлаш ва аҳоли ўртасида оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликларининг тарқалишини камайтириш имконини беради.
тўртинчии илмий янгилик иммуномодулятор ва озонланган сувни қўллаш микроорганизмларнинг буккал эпителиоцитларга адгезиясини самарали пасайтириши, анъанавий терапия таъсирини кучайтириши, маҳаллий ҳимоянинг тикланишини ва оғиз бўшлиғи дисбиози даражасининг пасайишини таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти. Бу ёндашув асосида дори воситаларининг таъсир механизми ва клиник самарадорлиги баҳоланди ҳамда патоген биоплёнка шаклланиши билан боғлиқ рецидивларни бартараф этиш учун мақсадли терапевтик усулларни танлаш имконияти яратилди. Ушбу натижалар « Surunkali gastroduodeniti bo’lgan bemorlarda surunkali qaytalanuvchi aftoz stomatitni davolashda zamonaviy usullarni qo’llash» номли услубий тавсияларида кўрсатилган(Самарқанд давлат тиббиёт университети Экспертлар кенгашининг 25.12. 2024 й.да № 5-сонли қарори). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий амалий маълумотлар Хоразм вилояти стоматологик поликлиникаси 03.03.2025 йилдаги 34-I сонли буйруғи, Қорақалпоғистон Республикаси “Alpamis stomadent” клиникаси МЧЖ 10.02.2025 йилдаги 4-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 07.07.2025 йилдаги 21-сонли йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали рецидивланувчи афтоз стоматитни патогенетик асосланган ва самарали усуллар билан даволаш имконияти яратилди. Бу эса беморларда рецидивлар сонини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш, дори воситаларининг самарадорлигини ошириш ва ортиқча дори-дармон қўллашни чеклашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: патоген биоплёнкага қарши йўналтирилган мақсадли терапияни қўллаш орқали даволашнинг самарадорлиги ошди ва даволаш курси давомийлиги камайди. Бу орқали ортиқча дори-дармон харажатлари ва шифохонага мурожаат қилиш ҳолатлари камайди. Олинган комплекс даволаш усули ҳар бир бемор учун ўртача 750000 сўм миқдорида даволаш харажатларини тежаш имконини беради. Хулоса: шифокорларга сурункали гастродуоденит фонидаги сурункали рецидивланувчи афтоз стоматитни даволашда патогенетик ёндашув асосида замонавий ва самарали терапевтик комплексни танлаш ҳамда амалга оширишга йўл-йўриқ беради.