Зоҳиджон Валижон ўғли Холдоровнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туркистон легиони тарихи”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025. 3.PhD/Tar.1597
Илмий раҳбар: Қаҳрамон Кенжаевисҳ Ражабов, тарих фанлари доктори, профессор, бош илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашевич Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор;
Музробжон Ғуломович Абдуллаев, тарих фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туркистон легионининг ҳарбий қисмлари, жабҳадаги ҳаракати, Миллий Туркистон Бирлик Қўмитаси фаолияти ва урушдан кейин легион аъзоларининг тақдирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамлоқдаги туркистонликлардан Туркистон легионини тузиш ғояси 1941-йил ёзида Германия ҳукумати (Босиб олинган шарқий ҳудудлар вазирлиги ушбу ишга раҳбарлик қилади) томонидан илгари сурилиб, совет давлати устидан тезроқ ғалабага эришишни кўзлаб ташкил этилгани, асирликдаги туркистонликлар эса ўз ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда Туркистонни озод қилиш орқали ўзи ва оиласидан ватан хоини ҳамда ватан хоинининг оиласи деган тамғани (1941-йил 16-августдаги 270-сонли қарор) олиб ташлашни мақсад қилиб легионга аъзо бўлганлиги далилланган;
Асирлар ичидан Туркистон легионига олинган кўнгиллиларга яхши шароит (махсус жиҳозланган казармалар, етарли озиқ-овқат, маош) яратилгани ва Белоруссия, Украина, Полша, Чехословакия, Греция, Франция, Италия ерларида жанг қилиб алоҳида жасорат кўрсатганларга Германия бўйлаб саёҳат қилиш ҳуқуқи берилгани ҳамда Германиянинг орден-медаллари билан тақдирлангани, легион таркибидан қизил қўшин тарафига ўтмоқчи бўлган легиончилар эса ўлимга ҳукм қилингани ёки жазо жамлоқларига юборилгани далилланган;
Миллий Туркистон Бирлик Қўмитаси 1942-йилда Берлин шаҳрида тузилиб, Германия томонидан молиявий жиҳатдан таъминланганлиги, унинг таркибига легиончилар орасидан илмлилар (Боймирза Ҳайит, Эргаш Шермат, Абдуллоҳ Тўлаган, Ҳусайн Икромхон, Мўминжон Тешабой) танлаб олингани ва қўмита урушдан кейин ҳам 1948-тилда ўз фаолиятини тиклаб совет давлатига қарши (“Милли Туркистан” журналида коммунизмга қарши мақолалар орқали) курашгани ҳамда турли давлатларда (Туркия, Миср, Иордания, Покистон) яшовчи муҳожир туркистонликлар томонидан қўллаб-қувватлангани, 20-юзйилликнинг 80-йилларига қадар фаолият юритганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
Иккинчи жаҳон урушидан кейин легиончилар уч босқичда жазолангани, 1945 – 1947-йилларда текширувда айбдор деб топилган легиончилар 6, 10 йиллик қамоқ ёки ўлим жазоси билан жазолангани, 1947 – 1956-йиллар оралиғида дастлаб айбсиз сифатида уйига рухсат берилганларнинг айримлари (Германияда уларнинг легионда хизмат қилганини кўрсатувчи янги ҳужжатлар қўлга киритилади) яна жазога тортилиб (ўлим жазоси ўрнига 25 йиллик қамоқ ва 5 йилга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этиш), арзон ишчи кучи сифатида ГУЛАГ жамлоқларида ишлатилгани, 1956 – 1991-йилларда (1956-йилдан кейин жамлоқдаги легиончиларнинг деярли барчаси озодликка чиқарилган) уларнинг катта қисмининг ҳарбий гувоҳномасига асир тушган деган белги қўйиш ҳамда уруш қатнашчиси деган гувоҳномани бермаслик орқали жамиятдан ажратиш мақсади кўзланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Иккинчи жаҳон урушидан кейин легиончилар уч босқичда жазолангани, 1945 – 1947-йилларда текширувда айбдор деб топилган легиончилар 6, 10 йиллик қамоқ ёки ўлим жазоси билан жазолангани, 1947 – 1956-йиллар оралиғида дастлаб айбсиз сифатида уйига рухсат берилганларнинг айримлари (Германияда уларнинг легионда хизмат қилганини кўрсатувчи янги ҳужжатлар қўлга киритилади) яна жазога тортилиб (ўлим жазоси ўрнига 25 йиллик қамоқ ва 5 йилга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этиш), арзон ишчи кучи сифатида ГУЛАГ жамлоқларида ишлатилгани, 1956 – 1991-йилларда (1956-йилдан кейин жамлоқдаги легиончиларнинг деярли барчаси озодликка чиқарилган) уларнинг катта қисмининг ҳарбий гувоҳномасига асир тушган деган белги қўйиш ҳамда уруш қатнашчиси деган гувоҳномани бермаслик орқали жамиятдан ажратиш мақсади кўзланганлигига оид хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган ”Суронли йиллар” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 10-июлдаги 01-33/516-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ҳарбий асирларга нисбатан совет ҳокимияти томонидан юритилган сиёсатнинг моҳиятини кўрсатиш учун хизмат қилади;
Жамлоқдаги туркистонликлардан Туркистон легионини тузиш ғояси 1941-йил ёзида Германия ҳукумати (Босиб олинган шарқий ҳудудлар вазирлиги ушбу ишга раҳбарлик қилади) томонидан илгари сурилиб, совет давлати устидан тезроқ ғалабага эришишни кўзлаб ташкил этилгани, асирликдаги туркистонликлар эса ўз ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда Туркистонни озод қилиш орқали ўзи ва оиласидан ватан хоини ҳамда ватан хоинининг оиласи деган тамғани (1941-йил 16-августдаги 270-сонли қарор) олиб ташлашни мақсад қилиб легионга аъзо бўлганлигига оид маълумотлардан Ўз ФА Тарих институтида 2022–2024-йилларда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхон” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўз ФА Тарих институти 2025-йил 2-сентябрдаги 3/1255-2108-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар электрон платформани илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади;
Туркистон легионининг бош сиёсий органи ҳисобланган Миллий Туркистон Бирлик
Қўмитаси томонидан легион аскарларида ватанпарварлик ғоясини уйғотиш мақсадида журнал, газета ва китоблар нашр этилганлиги, урушдан кейин ҳам қўмита ўз фаолиятини тиклаб, то 20-юзйилликнинг 80-йилларига қадар совет давлатига қарши сиёсий тусда кураш олиб борганлигига оид маълумотлардан Ўз ФА Тарих институтида 2022 – 2024-йилларда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхон” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзФА Тарих институти 2025-йил 2-сентябрдаги 3/1255-2108-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар электрон платформани илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади;
Асирлар ичидан Туркистон легионига олинган кўнгиллиларга яхши шароит яратилган ва улар Белоруссия, Украина, Полша, Чехословакия, Греция, Франция, Италия ерларида жанг қилиб, алоҳида жасорат кўрсатганларга Германия бўйлаб саёҳат қилиш ҳуқуқи берилган ҳамда Германиянинг орден-медаллари билан тақдирланган бўлса, легион сафидан совет қўшинига ўтмоқчи бўлганлар ўлимга ҳукм қилингани ёки жазо жамлоқларига юборилганига оид маълумотлардан Ўз ФА Тарих институтида 2022 – 2024-йилларда “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991-йилгача) электрон “Ақлли кутубхон” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ЎзФА Тарих институти 2025-йил 2-сентябрдаги 3/1255-2108-сонли маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар электрон платформани илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилади.