Шакиров Уткирбек Тахировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришни тадқиқ этиш” 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5283.
Илмий раҳбар: Бобожонов Азизжон Бабахонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Мўминов Баходир Болтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамасоатов Дилшод Равшанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта компанияси фронт-офисида андеррайтинг ва мижозлар аризаларини қайта ишлаш жараёнида ҳақиқий вақтда бизнес фаоллиги ва ўзгаришларни бошқариш орқали суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини оптимал рақамлаштирилган платформасини ишлаб чиқиш асосида қарорлар сифатини яхшилаш ҳамда операцион рисклар ва харажатларни камайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
суғурта хизматларининг рақамли трансформация индексини аниқлашнинг муаллиф услубий ёндашуви асосида йирик суғурта компанияларининг рақамлаштириш даражаси ва бошқарув самарадорлиги натижалари даъволарни онлайн кўриб чиқиш улуши (Д = 0,8), электрон полислар улуши (ЭП=0,7), мижоз учун мобил иловалар мавжудлиги (МИ = 1,0), рақамли хизматлар орқали йиғилган мукофот улуши (М = 0,6) кўрсаткичлари орқали аниқланган;
суғурта компаниясидаги хизмат кўрсатиш хусусиятларини инобатга олувчи суғурта захираларини ҳисоблаш модулини яратиш орқали 2025-2030 йилларга мўлжалланган ахборот-коммуникация технологияларини фаол ривожлантириш ва кенг жорий этишга қаратилган стратегик дастур ишлаб чиқилган;
“Кафил-суғурта” АЖ корпоратив ягона ахборот тизимига андеррайтинг блоки ҳамда суғурта модули ва суғурта маҳсулотларини сотувчи ҳамкор сайёҳлик компанияларида ўрнатилган “АРМ-агентлик” дастурий пакетларини бирлаштириш орқали суғурта компаниясида туроператор учун фуқаролик жавобгарлиги шартномасини тузиш тартиби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта компанияси фронт-офисида андеррайтинг ва мижозлар аризаларини қайта ишлаш жараёнида ҳақиқий вақтда бизнес фаоллиги ва ўзгаришларни бошқариш орқали суғурта компаниялари бизнес-жараёнларини оптимал рақамлаштирилган платформасини ишлаб чиқиш асосида қарорлар сифатини яхшилаш ҳамда операцион рисклар ва харажатларни камайтириш таклифи “Кафил-суғурта” АЖ ва “Мй-инсуранcе” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафил-суғурта” АЖнинг 2025-йил 10-сентябрдаги 10/09-сонли маълумотномаси) ҳамда (“Мй-инсуранcе” АЖнинг      2025-йил 25-октябрдаги 25/10-1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бизнес-жараёнларни реал вақт режимида оператив бошқариш орқали андеррайтинг ва мижозлар аризаларини кўриб чиқиш самарадорлиги ошиб, қарорлар сифатини яхшилаб, операцион рисклар ва харажатларни камайтириш, жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини оширишга имкон берган;
суғурта хизматларининг рақамли трансформация индексини аниқлашнинг муаллиф услубий ёндашуви асосида йирик суғурта компанияларининг рақамлаштириш даражаси ва бошқарув самарадорлиги натижалари даъволарни онлайн кўриб чиқиш улуши (Д = 0,8), электрон полислар улуши (ЭП=0,7), мижоз учун мобил иловалар мавжудлиги (МИ = 1,0), рақамли хизматлар орқали йиғилган мукофот улуши (М = 0,6) кўрсаткичлари орқали аниқлаш бўйича таклиф “Кафил-суғурта” АЖ ва ва “Мй-инсуранcе” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафил-суғурта” АЖнинг 
2025-йил 10-сентябрдаги 10/09-сонли маълумотномаси) ҳамда (“Мй-инсуранcе” АЖнинг 2025-йил 25-октябрдаги 25/10-1-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта соҳасида самарали бошқарувни таъминлаш, қарор қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш ва рақамли инновациялардан тўлиқ фойдаланиш имкони яратилган;
суғурта компаниясидаги хизмат кўрсатиш хусусиятларини инобатга олувчи суғурта захираларини ҳисоблаш модулини яратиш орқали 2025-2030 йилларга мўлжалланган ахборот-коммуникация технологияларини фаол ривожлантириш ва кенг жорий этишга қаратилган стратегик дастур ишлаб чиқиш таклифи “Кафил-суғурта” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафил-суғурта” АЖнинг 2025-йил 10-сентябрдаги 10/09-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта захираларини ҳисоблаш модули яратилиб, суғурта захираларини шакллантиришнинг тўғрилигини оширган, шу орқали суғурта компаниясининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва суғурталовчилар олдидаги мажбуриятларини бажаришга хизмат қилган;
 “Кафил-суғурта” АЖ корпоратив ягона ахборот тизимига андеррайтинг блоки ҳамда суғурта модули ва суғурта маҳсулотларини сотувчи ҳамкор сайёҳлик компанияларида ўрнатилган “АРМ-агентлик” дастурий пакетларини бирлаштириш орқали суғурта компаниясида туроператор учун фуқаролик жавобгарлиги шартномасини тузиш тартибини такомиллаштириш таклифи “Кафил-суғурта” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Кафил-суғурта” АЖнинг 2025-йил 
10-сентябрдаги 10/09-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компаниясида туроператор учун фуқаролик жавобгарлиги шартномасини тузиш жараёнлари аниқлиги, шаффофлиги, тезкорлигини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish