Абдуллаев Абдурахим Ровшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сейсмик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда автомобил йўлларидаги узлюксиз монолит кўприк иншоотларининг конструктив параметрларини танлаш”, 05.09.02 – “Геотехника” (Кўприклар, транспорт тоннеллари ва метрополитенлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Т4015 Илмий раҳбар: Шермухамедов Улуғбек Забихуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович, техника фанлари доктори, профессор, Нишонов Неъматилла Асатиллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси сейсмик шароитларида ҳақиқий зилзила ёзувлари асосидаги сейсмик таъсирларда автомобил йўлларидаги узлюксиз монолит кўприк иншоотларининг конструктив параметрларини танлаш орқали зилзилабардошлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил йўлларидаги узлюксиз монолит кўприк иншоотларининг фазовий конструксияларини турли грунт шароитларида реал зилзила ёзувлари асосидаги сейсмик таъсирларга сонли ҳисоблаш усули Винклер моделини қўллаган ҳолда грунт ва пойдевор конструксияси ўзаро таъсири моделини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
узлюксиз монолит кўприк иншоотларининг конструктив параметрларини танлаш усули таянчларнинг турли баландликлар ва оралиқ қурилмаларнинг турли узунликлар учун Ўзбекистон Республикасининг кескин континентал, қуруқ иссиқ иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда реал зилзила ёзувлари асосида ишлаб чиқилган;
максимал ҳисобий зилзила таъсирида узлюксиз монолит кўприк иншоотлари оралиқ қурилмаси троссларининг зўриқтирилишини (пост-тенсион) ҳисобга олган ҳолда зўриқтиришнинг турли ҳолатларда конструктив элементлардаги максимал чўзувчи ва сиқувчи кучланишларининг қийматлари аниқланган ва троссларни зўриқтиришининг рационал режими қийматлари илмий асосланган;
узлюксиз монолит темирбетон кўприкларнинг зилзилабардошлигини баҳолашда ҳарорат деформациялари ва реал зилзила ёзувлари асосида сейсмик кучларнинг биргаликдаги таъсирини ҳисобга олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сейсмик таʼсирларни ҳисобга олган ҳолда автомобил ёʻлларидаги узлюксиз монолит коʻприк иншоотларининг конструктив параметрларини танлаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Ислом Каримов кўчасидан М39 Тошкент-Термиз автомобил йўлигача бўлган янги 4К-253а автомобил йўли бўйлаб жойлашган узлюксиз монолит йўлўтказгич қурилиши” лойиҳаси бўйича кўприк иншоотининг конструктив параметрларини танлаш орқали унинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланган ва “Боштранслойиҳа” АЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2025 йил 23 сентябрдаги 4/Э1314-сон маълумотномаси). Натижада, автомобил йўлларидаги кўп сатҳли транспорт кесишмаларининг такомиллаштирилган лойиҳа қиймати базавий лойиҳа қийматига нисбатан 13÷19% оралиғида иқтисодий самарадорликка эришилган.
Ўзбекистон Республикаси турли грунт шароитларида динамик усулда реал зилзила ёзувлари асосида автомобил йўлларидаги узлюксиз монолит кўприк иншоотлари фазовий конструксияларининг сонли ҳисоблаш усули “Боштранслойиҳа” АЖ да жорий қилиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигининг 2025 йил 23 сентябрдаги 4/Э1314-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган усулда узлюксиз монолит йўлўтказгични мавжуд зилзилаларнинг ёзувлари асосида таянчларнинг турли баландликларда (6м, 8м, 10м, 12м бўлганда) ва турли грунт шароитларида зилзилабардошликка ҳисобланганда, оралиқ қурилмалардаги нормал кучланишлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги исботланди ҳамда кўприк иншооти оралиқ қурилмаси учун максимал сиқилишдаги кучланиши -14.703 МПа (қум учун), чўзилишдаги максимал кучланиш -8,796 МПа (абсолют қаттиқ грунт учун) ташкил қилиб кўприк иншооти сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашига эришилган.