Рахмонова Саидахон Рахимжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Табиий бўёвчи моддалар билан целлюлоза таркибли материалларни бўяшнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация иши 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/T4708.
Илмий раҳбар: Aмирова Нодира Саликовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилла Лалашбайевич, техника фанлари доктори, профессор; Aбдумавлянова Маъмура Касимовна, кимё фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий флора ўсимликларининг иккиламчи ресурсларидан олинган табиий бўёвчи моддалар билан целлюлоза таркибли материалларни бўяшнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анор пўстлоғи, ёнғоқ-яшил пўстлоғи, сафора дуккаларидан табиий бўёвчи моддаларни хромофор гуруҳларини сақлаган ҳолда масс-спектроскопик усул асосида экстракция қилишнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
пахта таркибли трикотаж ва маиший (салфетка) қоғозини маҳаллий флора ўсимликларининг иккиламчи ресурсларидан олинган табиий бўёвчи моддалар билан экологик, иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни таъминловчи бўяшнинг технологик режимлари ишлаб чиқилган.
назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида табиий бўёвчи моддалар билан бўяш ва хурушлашда ранг интенсивлиги ва мустаҳкамлигини таъминлайдиган тола ва бўёвчи моддаларнинг функционал ва хромофор гуруҳлараро кимёвий боғлиқлик механизми аниқланган; 
намуналарнинг ранг интенсивлиги ва мустаҳкамлигига таъсир этувчи бўяш ва турли табиатли хурушловчилар билан бўяшнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бўялган намуналарнинг юқори даражаси ва сифат кўрсаткичларини таъминловчи бўяшнинг технологик омилларнинг рационал қийматлари тажрибани математик режалаштириш усули ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: структура ва молекулалараро ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўсимликлар ва целлюлоза толаларини бўяш табиатини ўрганиш натижалари асосида:
анор пўстлоғи, ёнғоқ-яшил пўстлоғи ва сафора дуккаги асосида олинган табиий бўёқчи моддаларни олиш технологияси “UNITEX” МЧЖ, “Aya Global Tex” МЧЖ ва “International Paper” МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 16 январ 2024 йил, №03/25-100-сонли маълумотномаси). Натижада, маиший (салфетка) қоғоз турларини сариқдан яшилгача бўлган турли хил рангларда бўяш жараёнида синтетик бўёқчи моддалар ўрнига табиий бўёқчи моддалар қўлланилиши унумдорликнинг ошишига, бу эса ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига ва қоғоз ишлаб чиқаришда 23,4% фойда олишга эришишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish