Хўжақулов Жўрабек Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғ номи): “Таркибида магний бўлган антипиренлар асосида полимер материалларни ёнғинга барқарорлигини такомиллаштириш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5177.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Икромжон Иминжонович, техника фанлари доктори (DSc), доцент, Жумаев Сайфиддин Қодирович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таркибида магний бўлган антипиренлар асосида полимер композит материалларни ёнғинга барқарорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
оловбардош полимер композит материаллар сифатида бишофит, брусит, магний гидроксид, сулфат кислота, карбомид асосидаги таркибларнинг мақбул нисбатларида, АКП-1, АКП-2 ва АКП-3 маркали антипиренларнинг янги намуналарини олиш усуллари такомиллаштирилган;
таркибида металл бўлган қўшимчалар асосидаги АКП-1, АКП-2 ва АКП-3 маркали антипиренлар билан полимер материлларга ишлов беришнинг оптимал нисбатига таъсир механизми аниқланган ҳолда, оловбардошлик хоссаси бўйича ёнувчанлик тоифаси Г-4 дан Г-1 га, кислород индекси 18,5% дан 44,0% га яхшилашнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган;
антипиренлар билан полимер материалларига ишлов берилиб олинган оловбардош материалларни таркибида металл бўлган функсионал гуруҳлари ҳисобига кокс ҳосил қилиши 15% гача яхшиланган, бу кўрсаткичлар нисбати катталиги бўйича асосланган;
илк бор таклиф этилган АКП-1, АКП-2 ва АКП-3 маркали оловбардош қўшимчаларни олиш технологияси ишлаб чиқилиши эвазига, кенг кўлланилаётган аналогларга нисбатан самарадорлик кўрсаткичларининг боғлиқлигини ифодаловчи термик барқарорлик ва чидамлилик хусусиятларининг яхшилаш усули ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида магний бўлган антипиренлар асосида полимер материалларни ёнғинга барқарорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оловбардош полимер композит материаллар сифатида бишофит, брусит, магний гидроксид, сулфат кислота, карбомид асосидаги таркибларни мақбул нисбатларда таъсир эттириб, АКП -1, АКП -2 ва АКП -3 маркали антипиренларнинг янги намуналари “БИОТЕХНОЕКО" МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигини 2025 йил 13 февралдаги 02-03/1-03/3-1442-сон маълумотномаси). Натижада, полимер композит материалларининг кислород индексини 47 % гача яхшилаш имконини берган.
АКП-1, АКП-2 ва АКП-3 маркали антипиренлар асосидаги полимер композит материллари “Намуна тезкор қурилиш” хусусий корхонасида синовда ўтказилиб, олинган илк намуналар амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигини 2025-йил 13-февралдаги 02-03/1-03/3-1442-сон маълумотномаси). Натижада, янги ишлаб чиарилган оловбардош полимер композит материаллар кенг кўлланилаётган аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорликни 25% гача яхшилаш имконини берган.