Усмонов Мухаммадамин Талатбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигидаги “Аҳоли турар жойларида электр ускуналари билан боғлиқ бўлган ёнғинларни олдини олишнинг усулларини такомиллаштириш”  диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси бюллетенига рўйхатга олиш учун берилган. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2025.1. (PhD),/Т5514.  
Илмий раҳбарлар: Жумаев Сайфидин Қодирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Қарши давлат университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент Бекпулатов Илҳом Рустамович ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги муаммолари илмий тадқиқот институти бошлиғининг ўринбосари т.ф.ф.д. (PhD), катта илмий ходими Саидов Мухиддин Садирович.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳоли турар жойларида электр ускуналари билан боғлиқ бўлган ёнғинларни олдини олувчи ҳимоя аппаратлари ва дастурий таъминот яратиш ҳамда термикбардош, механик ва деформацион хусусиятга эга электр симлари изоляциясини оловбардош таркиблар билан модификацияланган янги намуналари ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
электр ускуналари билан боғлиқ бўлган ёнғинларнинг олдини олишда таклиф этилаётган дастурий таъминот ва ускуна ёрдамида электр симларидаги ҳароратни ўзгариши, ток кучини ошиб кетганида хабар берувчи кўп функсияли универсал ҳимоя ускунасининг иссиқлик-техник кўрсаткичларини ҳисоблаш усулининг номограммаси ишлаб чиқилган;
таклиф этилаётган дастурий таъминот ёрдамида қувват 5200 Вт бўлганда автоматик ўчиргич симнинг қизиш даражасини 4 дақиқада (240 сонияда) сезиши, тармоқдаги қизиш ҳарорати 3100С бўлганда симнинг изоляцияси эриб қисқа туташув ҳодисаси содир бўлганида автоматик тарзда тармоқдан ажратиш тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
сим изоляцияларини 10, 20, 30% миқдорли антипирен билан модификациялаш натижасида кислород индекси 17,4 дан 31,7 %га, пластификатланган, ПВХнинг кислород индекси кўрсаткичи 49 дан 52,1% га ортиши, намуна 0,14 М Н/м2 оғирлик кучи таъсир эттирилганда ҳарорат 0оC дан 350оC оралиғида, деформация кучи 0–395 мм да инверсиясининг энг юқори кўрсаткичда бўлиши асосланган;
модификацияланган ПВС 2х1,5 бўлган мис толали сим ва АПУНП 2х2,5 маркали алюминий симнинг изоляцияларининг қалинлиги 0,919 мм ни ташкил этиши, электр хавфсизлиги талаблари минимал 0,7 мм га нисбатан 31% га, нисбий чўзилиши ва узилишдаги мустаҳкамлигини 8% га оширишнинг энг мақбул шароитлари кўрсаткичларининг нисбат катталиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  ҳоли турар жойларида электр ускуналари билан боғлиқ бўлган ёнғинларни олдини олишнинг усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Таклиф этилаётган намунадаги модификацияланган ПВС 2х1,5 бўлган мис толали сим ва АПУНП 2х2,5 маркали алюминий симнинг изоляцияланган таркиби намуналари “СЕВЕН СЙСТЕМ” МЧЖ, “САМ СИТЙ” МЧЖ, Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Артикул Азия Кабел заводига саноат миқёсида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2025–йил 24–январдаги 5/4/30–194–сонли маълумотномаси).  Натижада, ўтказгич симлари изоляциясини 10, 20, 30 % миқдорда антипирен билан модификациялаш кислород индекси кўрсаткичи 17,4 дан 31,7 % ни, пластификатланган ПВХнинг КИ кўрсаткичи 49 дан 52,1% гача ортиши аҳоли хонадонлари  ва иқтисодиёт тармоқларида содир бўладиган ёнғинларнинг олдини олиш имконини берган; 
полимер материалларнинг электр симлари изоляцияси билан модификациялашнинг янги таклиф этилаётган намунадаги таркиб симлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти ФВБ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг 2025–йил 24–январдаги 5/4/30–194–сонли маълумотномаси). Натижада, миллиардлаб сўм миқдоридаги иқтисодий самара келтириши ва инсонларнинг барвақт ҳалок бўлишининг олдини олишни 7-12 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish