Ярбеков Жасур Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қутқарувчилар шикастланишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни олдини олишнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш”,
05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ва 05.10.01 – “Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги” ихтисосликлари туташлигида (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.I.PhD/T5505.
Илмий раҳбарлар: Литяга Артём Валеривич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Хужанов Чариёр Рузиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Гаппаров Фурқат Ахмадович, техника фанлари доктори (DSc), профессор, Джураев Собир Мирзаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қутқарувчилар шикастланишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини таҳлил қилиш, шикастланишларни олдини олишнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш, қутқарувчиларнинг меҳнат хавфсизлигини таминлаш ҳамда авария-қутқарув асбоб-анжомларини даврий синовдан ўтказиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат:
ёнғин қутқарувчилари учун моължалланган янги намунадаги УСД 500 русумли дастгоҳи фавқулодда вазиятларда фойдаланилаётган қутқарув асбоб-анжомларни даврий синовдан оътказиш имкониятининг ечими топилганлиги асосида такомиллаштирилган;
амалда кенг қоълланилаётган дастгоҳда авария-қутқарув асбоб-анжомларини даврий синовдан оътказишда 7 нафар ҳарбий хизматчилар жалб этилган боълса, янги намунадаги универсал синов дастгоҳида ёнғин қутқарувчилар сонини 5 нафарга қисқартириш мумкинлиги асосланган;
таклиф этилаётган янги намунадаги дастгоҳни (УСД 500) соҳа амалиётига қоъллаш натижасида, авария-қутқарув асбоб-анжомларининг даврий синовларини 15% гача, қутқарувчиларнинг шикастланиш даражасини 10-15 % гача камайтирилишига эришилган;
ишлаб чиқилган янги намунадаги дастгоҳ авария-қутқарув асбоб-анжомларининг даврий синовларни амалга ошириш, оъз вақтида ва сифатли техник хизмат коърсатиш, таъмирлаш, қисқа муддатда уни қайта ҳисобга қоъйиш ва ёнғинларни бартараф этиш ишларини сифатли ташкил қилишнинг оптимал вариантларининг модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қутқарувчилар шикастланишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ва уларни олдини олишнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ёнғин қутқарувчилари учун моължалланган янги намунадаги УСД 500 русумли дастгоҳи фавқулодда вазиятларда фойдаланилаётган қутқарув асбоб-анжомларининг тажриба-синови Оъзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Махсус вазифалар боъйича республика қутқарув марказига жорий қилинган (Оъзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (2024 йил 28 июл кунидаги 5/4/38-2077-сонли маълумотномаси). Натижада, янги намунадаги русумли (УСД 500) дастгоҳни қоълланилиши синовдан оътказилиб, ишни ташкиллаштиришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар сонини 5 нафарга қисқартириш, қутқарувчиларнинг шикастланишини даражасини 10-15%га камайтириш имконини берган;
ишлаб чиқилган янги намунадаги дастгоҳ авария-қутқарув асбоб-анжомларининг даврий синовларни амалга ошириш, оъз вақтида ва сифатли техник хизмат коърсатиш, таъмирлаш, қисқа муддатда уни қайта ҳисобга қоъйиш ва ёнғинларни бартараф этиш ишларини сифатли ташкил қилишнинг оптимал вариантлари Оъзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг соҳавий хизматларига янги туркумдаги техник восита сифатида жорий қилинган (Оъзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (2024 йил 28 июл кунидаги 5/4/38-2077-сонли маълумотномаси). Натижада, янги намунадаги дастгоҳни (УСД 500) қоъллаш орқали авария-қутқарув асбоб-анжомларининг (қоъл нарвонлари, қутқарувчи камари ва карабини) даврий синовлари 15% гача камайтириш имконини берган.