Усманова Феруза Санджаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта толали тўқимачилик материалларини бўяш ва якунловчи прадозлашнинг бирлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/T5982.
Илмий раҳбар: Набиев Набижон Доньёрович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта толали тўқимачилик материалларини бўяш ва якунловчи пардозлашнинг бирлаштирилган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта толали материалларга узлуксиз усулда гидрофоб, олеофоб ва кислотабардош хосса бериш жараёнининг технологик параметрлари ўрнатилган ҳамда жараён механизми физик-кимёвий тахлиллар бўйича аниқланган;
пахта толали тўқимачилик материалларини актив бўёвчи моддалар билан бўяш ва якунловчи пардозлашнинг, жумладан гидрофоб, олеофоб ва кислотабардош хосса беришнинг бирлаштирилган ресурстежамкор самарадор технологияси кўп омилли тажрибаларни режалаштириш орқали яратилган;
ишлов берилган мато морфологияси ва ИҚ-спектроскопик таҳлиллар бўйича Tubiguard SCS-F ва хлоросулфирланган полиетилен композисиялари асосидаги аппрет компонентларини пахта толали субстрат билан ўзаро кимёвий ва молекулалараро боғланиши исботланган;
пахта толали трикотажни юмшатиш жараёнида аппрет компонентларини матонинг физик-механик ва колористик кўрсаткичларига бўлган таъсири бўйича уни бўяш, юмшатиш ва гидрофоб хосса бериш жараёнларининг технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  пахта толали тўқимачилик материалларини бўяш ва якунловчи прадозлашнинг бирлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
трикотаж матосини оқартириш, бўяш ва якуний пардозлаш жумладан гидрофоб хосса бериш ва юмшатиш жараёнлари “TURAN TEX” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 23 октябрь 2025 йил №02/25-2535 сонли маълумотномаси). Натижада пахта толали тўқимачилик материалларини актив бўёвчи модда билан бўяш ва якунловчи пардозлашни бирлаштириш орқали юқори ранг интенсивликдагига, сувли ишловларга мустаҳкам (5/5/5 балл) бўлганлигига, антидагезион хоссали (220-260 мм сув.уст.) мато ишлаб чиқаришда ҳар         12 тонна маҳсулот учун сув сарфи 69,2%, электр энергия 22,9%, жараёнлар давомийлиги 22 % қисқартиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish