Джураева Нилуфар Бахтиёровнанинг   
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2025.1.PhD/Ped9173.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Нодира Мухторжоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
 (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Комилов Нодирбек Боқижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Жабборов Улуғбек Абдураҳмонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.          
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг креатив-дидактик имкониятлари тил билиш эҳтиёжи ва ижодий тафаккурни фаоллаштиришга кўра визуал санъат, дизайн жараёнлари ва коммуникатив вазиятларни семиотик-креатив модел орқали касбий мулоқотга мос нутқ ҳолатларини босқичма-босқич ассимиляциясига кўра бирлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш модели дизайнерлик фаолиятига хос визуал фикрлаш, лойиҳавий услуб ва эстетик идрокни мотивасион, когнитив, амалий ва рефлексив таркиблар билан уйғунлаштирувчи педагогик-аксиоматик тузилмани қайта лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантириш методикаси интерфаол лойиҳа, муаммоли топшириқ ва жамоавий ҳамкорликка асосланган машғулотларни қўллашга кўра касбий инглиз тилида эркин фикрлаш ва маданий контекстда мулоқот қилиш малакаларини коммуникатив-реактив интенсификация асосида динамик ошириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги учун мослаштирилган диагностик мезонлар равон нутқ, визуал-график фикрни инглиз тилида ифода этиш ва ижтимоий-маданий мобиллик даражаларини талаба тажрибасининг амалий натижалари билан прагматик-верификасион мониторинг орқали таққослаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш тизимига доир тадқиқот натижалари:
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг креатив-дидактик имкониятлари тил билиш эҳтиёжи ва ижодий тафаккурни фаоллаштиришга кўра визуал санъат, дизайн жараёнлари ва коммуникатив вазиятларни семиотик-креатив модел орқали касбий мулоқотга мос нутқ ҳолатларини босқичма-босқич ассимиляциясига кўра бирлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Энглиш фор техтиле индустрй” дарслик  мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25 августдаги 22-01-519/22-сонли далолатнома). Натижада, бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятнинг инглиз тилини ўқитишда индивидуал фарқларини дидактик имкониятлари аниқлаштирилган; 
бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш модели дизайнерлик фаолиятига хос визуал фикрлаш, лойиҳавий услуб ва эстетик идрокни мотивасион, когнитив, амалий ва рефлексив таркиблар билан уйғунлаштирувчи педагогик-аксиоматик тузилмани қайта лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш фор техтиле индустрй” дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25 августдаги 22-01-519/22-сонли далолатнома). Натижада, бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш мотивацион, когнитив, креатив-амалий ва рефлексив компонентлари такомиллаштириш имкони ошган; 
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантириш методикаси интерфаол лойиҳа, муаммоли топшириқ ва жамоавий ҳамкорликка асосланган машғулотларни қўллашга кўра касбий инглиз тилида эркин фикрлаш ва маданий контекстда мулоқот қилиш малакаларини коммуникатив-реактив интенсификация асосида динамик ошириш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар “Энглиш фор техтиле индустрй” дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25 августдаги 22-01-519/22-сонли далолатнома). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган талабалар турли хил усуллар ва технологиялар орқали нутқ фаолияти турлари интеграцияси асосида коммуникатив тайёргарлиги ўсишига хизмат қилган;   
бўлажак дизайнерларда мулоқот маданиятини ривожлантириш самарадорлиги учун мослаштирилган диагностик мезонлар — равон нутқ, визуал-график фикрни инглиз тилида ифода этиш ва ижтимоий-маданий мобиллик даражаларини талаба тажрибасининг амалий натижалари билан прагматик-верификасион мониторинг орқали таққослаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Энглиш фор техтиле индустрй” дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025 йил 25 августдаги 22-01-519/22-сонли далолатнома). Натижада,  бўлажак дизайнерларнинг мулоқот маданиятини турли хил ёндашувлар ва тамойиллар орқали коммуникатив тайёргарлиги ўсишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish