Мадаминова Рана Юсупбаевнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Қорақалпоғистон Республикаси ўзбек шеваларида этномаданий лексикасининг ареал тадқиқи 10.00.01. - Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.1.PhD/Fil1411
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Ибрагимова Замира Юлдашевна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тоҳирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор в.в.б., Дарвешов Иброҳим Ўрмонович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор в.в.б.
Етакчи ташкилот: Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон ўзбек шевалари этномаданий 
луғавий бирликларининг лексик-семантик ва ареал хусусиятлари, уларнинг аталиш мотивацияси қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 Қорақалпоғистондаги қипчоқ гуруҳ ўзбек шеваларининг қадимий маҳаллий лаҳжа ва шева лексик фондидаги миллий маросим ва анъаналар, урф-одатлар, халқ эътиқодига хос бирликлар қатламининг лексик-семантик хусусиятлари ва шева ареалдаги умумтуркий ҳамда ўзбек тилидаги сўз ва ибораларнинг  этномаданий луғавий шаклларнинг лисоний асослари антропосентрик тилксуносликниинг назарий ютуқларига таяниб асосланган;
фақат шевада қўлланувчи урф-одатларни ифодаланувчи сырға салыу,чачыу чашды, киса қарар, кўча қада,тўш қада, нонсиндирар, қуда тушди, қиз айттирар, пойондоз солди, ойоқбосар, ойнакўрсатар этнографизмларнинг лексик хусусиятлари Қорақалпоғистон ҳудудидаги “й” ловчи ва “ж” ловчи гуруҳ қипчоқ гуруҳлар нутқидаги қўлланиш ҳолатлари, этнолингвистик хусусиятлари қиёсий асосда исботланган; 
Қорақалпоғистондаги ўзбек шевалари фондидаги қапталы, башы, қыйшық/ийри, барды/келди, кирди/чықты,  адам/киши, эл/журт, суқ, тув, қув, каби этномаданий луғавий бирликларнинг полисемантиклик (кўп маънолилик), антонимлик (зид маънолилик), синонимлик (маънодошлик) ва каби бирликларнинг омонимлик (шаклдошлик)ни юзага келишидаги этнолисоний ва лингвомаданий ўрни очиб берилган;
ҳудуд шевалари, хусусан, шимолий-шарқий гуруҳ қипчоқ шеваларига мансуб маърака, азадор, азайопти, азадан чиқди, оқсолар сингари етнографик мотам,  келин салом,  бет ачар,  куйеw сузилди // белбаw чечар,  белим синди, кампир ўлди, тўс қа:да каби тўй маросимларини ифодаловчи кўплаб эннографистик бирликлар ва воситаларнинг этногенетик асослари далиллнган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Қорақалпоғистондаги ўзбек шеваларининг етномаданий луғавий бирликларининг лексик-семантик тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида: 
Қорақалпоғистон Республикасидаги ўзбек-қипчоқ шевалари етномаданий луғавий бирликларининг лисоний асослари ва тамойиллари халқ турмуш тарзи, ижтимоий-сийосий жарайон, етник бирликлар, маданий муҳит билан боғлиқ ҳудуд сырға салыу,чачыу чашды, киса қарар, кўча қада,тўш қада, нонсиндирар, қуда тушди, қиз айттирар, пойондоз солди, ойоқбосар, ойнакўрсатар етнографизмлари етнолингвистик жарайонларнинг бугунги ҳолатининг кўриниши қийосий-тарихий, етнолингвистик тамойиллар асосида очиб берилган хулосалардан Қорақалпоғистон  Республикаси Маънавийат ва маърифат Кенгашининг 2023-йил 25-йанвардаги 0л-295-сонли маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ВИИ. “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни ижросини таъминлаш, давлат тилида иш юритиш  бўлимида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавийат ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 10-октйабрдаги №01/13-146-сонли маълумотномаси).Натижада миллатнинг етномаданий луғавий бирликлари шу ҳудуддаги халқларнинг қадим менталитети, анъаналари, урф-одатларини ўзида акс еттириши, тилнинг тараққийот босқичларида миллий тил шаклланишининг грамматик қурилишида рўй берадиган турли ўзгаришлар хусусийатларини ойдинлаштиришга еришилган.
      Қорақалпоғистон ҳудуд шеваларидаги келин салом,  бет ачар,  куйеw сузилди // белбаw чечар,  белим синди, кампир ўлди, тўс қа:да етнографизмлари мавзуий-семантик хусусийатларининг генетик шаклланиш таркиби салмоқ жиҳатидан кўплиги аниқланиб, уларнинг ўзига хос фонетик, лексик-семантик, грамматик хусусийатлари асосли далилланган илмий тоъхтам ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А3-Г003 “Қарақалпоқ фолклори лексикасининг идиоетник семантикаси (халқ маросим қўшиқлари)” мавзусидаги амалий тадқиқот  лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 25-октйабрдаги №418/1-сон маълумотномаси). 
        Диссертацийа йанги материаллар билан бойитилган, жумладан, ҳудуд шеваларидаги етномаданий луғавий бирликларнинг турлари билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни маърака, азадор, азайопти, азадан чиқди, оқсолар ифодаловчи сўзларнинг тарихий илдизларини таҳлил қилишга еришилган; инсоннинг туғилиши, йоши ва оила қуриши билан боғлиқ етномаданий луғавий бирликларнинг лингвокултурологик хусусийатлари ва ҳудуд шеваларига муносабати халқ оғзаки ижоди материаллари асосида аниқланган илмий хулосаларидан Қорақалпоғистон радиоканалининг „Мусиқий дам олиш дастурлари“ бош муҳарририйати томонидан таййорланадиган „Тилге итибар – елге итибар“ ешиттириши ссенарийсини йаратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпонийасининг 2023-йил 27-сентабрдаги №05-22/489-сонли маълумотномаси). Натижада кўпгина адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларнинг мазмун-моҳийати йош авлодни миллий урф-одат, анъана ва қадрийатларимиз руҳида тарбийалаш, миллий ўзликни англаш каби ғойалар билан бойишига хизмат қилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish