Мадиримов Бахрам Абдуллаевичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Абдулла Қодирийнинг қаҳрамон бадиий нутқини индивидуаллаштириш маҳорати (“Меҳробдан чаён” романи мисолида) 10.00.02. - Ўзбек адабиёти, (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:    №B2021.1.PhD/Fil.1575
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Курбанбаев Илхомбек Аминбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатбек Матчонбоевич филология фанлари доктори (DSc), профессор в.б.; Абдуллаев Хамро Даулетбаевич филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш маҳорати ҳамда ривоя техникаси ўзига хослигини Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи мисолида назарий умумлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 романда қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш маҳорати ўзига хослиги Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асари мисолида тадқиқ этилган; 
матн шаклланишида бадиий нутқ вазифаси, мақсади ва аҳамияти белгиланган;
Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романида қўлланилган нутқ типлари ва шакллари ўзига хослиги ҳамда тафовути аниқланган;
Абдулла Қодирий ифода услуби билан боғлиқ тенденсияларга эътибор қаратилган;
бадиий асар структурасида диалог ва монолог вазифадошлиги тавсифланган;
ривоя техникаси руҳий ва ижтимоий-фалсафий асослари мантиқан далолатланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романида нутқ типларини қўллаш маҳоратини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романи стлистикасида бадиий коммуникациянинг воситачилик ролини белгилашга оид маълумотларни назарий сатҳда тадқиқ этиш билан боғлиқ хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йиллари амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 12-июлдаги 279/1 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш туфайли эпик тафаккурда нутқ типи шакллари вазифадошлиги, эстетик обект шаклланиш жараёнига таъсири, муаллиф-матн-қаҳрамонаро мулоқот жараёнида ахборотни етказиб бериш эҳтиёжи, ривоя техникасида миллий тил базаси материали хусусийлашуви назарий талқинда ёритилган, адабий-эстетик қарашларни янгилаш, теранлаштириш, амалда мавжуд бўлган илмий қарашларни янада такомиллаштиришга ҳам хизмат қилган;
Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романида нутқ типи ўзига хослиги, мулоқот жараёнида мақсад ва вазифани уюштириш омиллари, ривоя техникасида ифода устуворлиги ҳамда эмоционал-экспрессив маъно изчиллигига оид хусусиятлар юзасидан илгари сурилган хулосалар ва тавсиялар ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йиллари амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалалари тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида қўлланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 12-июлдаги 280/1 сонли маълумотномаси). Натижада ёзувчи бадиий тасаввурида яратиладиган воқелик марказида қаҳрамон туриши, нутқ типи характер ирода йўналишини белгилаши, роман сатҳида муносабат тасвирни ёрқинлаштириши тавсифланган, тарихий роман ижодий имкониятларини кенгайтириш вазифасини бажарган;
Абдулла Қодирий ижодида нутқ шакллари тадрижи, персонажлар мулоқотида ўзига хослик ва тафовут, қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш маҳоратини ёритиш билан боғлиқ хулосалардан Хоразм вилоят радиосининг “Нажот билимда” эшиттиришида чиқиш қилинган (2025-йил 25-февралдаги 242-сонли маълумотномаси). Натижада шаклланиб келаётган ёш авлод онг-шуурида китобхонлик маданиятини мустаҳкамлаш, асар мутолааси билим олиш кафолати эканлигига эътибор қаратилган;
Адиб ижоди маънавий-маърифий аҳамияти, ўқувчи-талабалар дунёқарашида ахлоқий мезонлар барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ хулосалардан Абдулла Қодирий асарларида қаҳрамон бадиий нутқи атамасида маълумотлар базаси дастури яратилди (Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги № ДГУ 48964 сонли гувоҳномаси) Натижа ўлароқ ёзувчи орзу қилган миллий мустақиллик мафкурасини кенг тарғиб қилиш, шахс маънавий дахлсизлиги ҳамда эркинлиги қадрига етишга замин ҳозирланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish