Максудова Ҳилола Фердинантовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нофилологик таълим йўналишларида соҳавий фанларни хорижий тилда ўқитишнинг назарий-методик асослари (тиббиёт йўналиши мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped519.
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Xoшимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмаиловна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиббиёт йўналишида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитиш жараёнининг назарий-методик асосларини яратиш ва талабаларнинг EMI кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиётга оид соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитиш (English as a Medium of Instruction) амалиётининг илмий мазмуни тиббий таълимда академик-касбий дискурс яхлитлигига таянган ҳолда ўқув жараёнида тил воситасининг таълимий вазифасини қайта талқин қилиш орқали назарий жиҳатдан асосланган;
тиббиёт йўналиши ўқитувчиларининг соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитишга тайёрлигини ривожлантириш «профессор–стажёр» форматида амалга ошириладиган методик тажриба трансфери орқали илмий-методик тайёрлов модели сифатида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитиш амалиёти EMI имплементациясининг курслараро узвийлиги асосида таълим шакллари ва ўқув материалларининг тил-мазмун мувофиқлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
тиббиёт йўналишида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитиш самарадорлиги талабаларда академик-касбий тил кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган Flipped Learning дидактик формати орқали фан мазмунини инглиз тилида ўзлаштириш сифатининг ўсиши билан такомиллаштирилган;
«Нормал физиология» фанини инглиз тилида ўқитишда Concept Checking Questions ва Multimodal Inputга таянган ўқув формати талабаларнинг соҳавий инглиз тилида фикр юритиш қобилиятини EMI баҳолаш индикаторлари асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
тиббиётга оид соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитиш – English as a Medium of Instruction амалиётининг мазмун-моҳияти, методик асослари ва лингводидактик параметрлари, тиббий таълимда когнитив-дискурсив механизмлари фанлараро интегратсия ва педогогик дизайн тамойилларига оид назарий хулосалар Британия Кенгашининг «EMI in Uzbekistan» лойиҳа доирасида Норвич тил таълими институтининг EMI курсида фойдаланилган (Британия Кенгашининг 2023-йил 10-ноябрдаги маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар ва тавсиялар лойиҳанинг семинар-тренингларида фойдаланилган ҳамда республиканинг тиббиёт ОТМлари тил ўқитувчиларининг касбий ривожлантиришга хизмат қилган;
тиббиёт йўналиши ўқитувчиларининг мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш ва EMI малака таркибини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик модул ҳамда «профессор+стажёр» ўқитиш форматига асосланган касбий-методик тайёрловнинг моделлаштирилган механизми таклиф этилган хулосаларидан Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясида «Ҳарбий тиббоётни янада ривожлантириш ва педагогик махоратни ошириш» илмий инновацион кластер доирасида мазкур таклиф этилган тавсиялар фойдаланилган (Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг 2023-йил 12-декабрдаги маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар кластер доирасида бажарилган монография мазмунини бойитишга ёрдам берган;
тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитишнинг қисман EMI ва тўлиқ EMI босқичли механизми курслар кесимида ўқитишнинг шакли ва технологиялари, ўқув-методик таъминоти функсионал-структуравий мезонларига оид хулосалар физиология ҳамда анатомия фанига оид «English-Uzbek Medical dictionary» чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг № DGU 41555-сонли гувоҳномаси). Натижада республика тиббоёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, тиббиёт соҳа вакиллари учун Google Play платформасида «МedGlossary» иловаси яратилган;
тиббиёт йўналишида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитишнинг соҳага йўналтирилган когнитив, аутентик, интегратив, релевантлик мезонлари асосида талабаларнинг когнитив-академик тил кўникмаларини (Cognitive academic language proficiency) ривожлантиришда тескари синф (Flipped learning) усулидаги дидактик таъминоти асосида «ESP methodology» ўқув услубий қўлланмасидан фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2022-йил 19-декабрдаги 3-сонли мажлис баённомаси, Мазкур ўқув услубий қўлланма нофилологик олий таълим муассасаларида соҳавий фанларни инглиз тилида ўқитишда методик қўлланма сифатида фойдаланиш имконини берган. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Таълим ва тараққиёт», «Ўзбекистон ёшлари» номли дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йилнинг 10-июлдаги 04-36-824-сонли маълумотномаси);
«Нормал физиология» фанини инглиз тилида ўқитишда топшириқларнинг бажарилишига оид консептни аниқлаш савол турлари (Content checking question) ва кўп форматли маълумот (Multimodal input) усулларига асосланган ўқув ахборот формати илмий асосланган ва талабаларининг соҳавий инглиз тилида коммуникатив-когнитив кўникмалари EMI баҳолаш индикаторларига оид хулосалар тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўқув жараройнларида фойдаланилган (ТДТУ, БДТИ, АДТИ 2023-йил маълумотномалари). Натижада соҳавий инглиз тилини ўқитишга оид ўқув курс материаллари бойитилган.