Абдуллаева Мадинабону Хасанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектлар молиявий муносабатларида рискларни прогнозлаш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt940.
Илмий раҳбар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Ойбек Шавкатбекович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хўжалик юритувчи субектлар молиявий муносабатларида рискларни прогнозлаш усулларини тадқиқ этиш ва ривожлантиришга доир таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ молиявий рискларни камайтириш ва жаҳон фонд бозорида молиявий инструментларни жойлаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида, қимматли қоғозлар портфелини диверсификация қилиш ва листинг жараёнларини оптималлаштириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида капиталдан фойдаланиш билан боғлиқ рискларни прогноз қилиш амалиётини мақсадида WАCC коеффициентидан дисконт ставка сифатида фойдаланилганда валюта ва инфляция билан боғлиқ молиявий рискларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш таклиф этилган;
хўжалик субектлари амалиётида инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини прогноз қилишдаги базавий коеффициент (НПВ) усулини модификациялаш асосида келгуси пул оқимларини прогноз қилишда тузатилган жорий қиймат (АПВ) усулидан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилган;
“Қўқон механика заводи” АЖда рискларни прогноз қилишда АРИМАХ (Ауто регрессион интегратед мовинг авераге эхтендед) моделидан фойдаланиш орқали молиявий натижалар миқдорини 97 фоизгача аниқликда прогноз қилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субектлар молиявий муносабатларида рискларни прогноз қилиш амалиётини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ молиявий рискларни камайтириш ва жаҳон фонд бозорида молиявий инструментларни жойлаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида, қимматли қоғозлар портфелини диверсификация қилиш ва листинг жараёнларини оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январдаги ПҚ-90 сонли қарорининг 5-бандида ўз аксини топган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги № 01-30-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий эмитентларга ўз акцияларини дастлаб «Тошкент» РФБда жойлаштиргандан сўнг андеррайтер тавсиясига кўра уларни хорижий фонд бозорларида ёки бир вақтда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш ҳуқуқи берилган.
акциядорлик жамиятларида капиталдан фойдаланиш билан боғлиқ рискларни прогноз қилиш амалиётини мақсадида WАCC коеффициентидан дисконт ставка сифатида фойдаланилганда валюта ва инфляция билан боғлиқ молиявий рискларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ягона миллий баҳолаш стандартининг “Даромад ёндашуви” - дисконтлаш ставкасини аниқлаш ёки мақбул дисконтлаш ставкасини қўллашни белгилаш тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги № 01-30-сонли маълумотномаси). Натижада, “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг капиталдан фойдаланиш билан боғлиқ молиявий рисклар миқдори ўзгаришининг 2028 йилгача прогноз параметлари ишлаб чиқилган.
хўжалик субектлари амалиётида инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини прогноз қилишдаги базавий коеффициент (НПВ) усулини модификациялаш асосида келгуси пул оқимларини прогноз қилишда тузатилган жорий қиймат (АПВ) усулидан фойдаланиш тартиби ишлаб чиқиш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилди (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги № 01-30-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-2028 йилларга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари қайта ҳисобланган ҳамда аниқланган натижалар ўртасидаги фарқ 10 фоизга яқинни ташкил қилган. Шу билан бирга мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида самарадорлик бўйича прогноз кўрсаткичларини сифатлилиги ва ишончлилигини оширишга эришилган.
“Қўқон механика заводи” АЖда рискларни прогноз қилишда АРИМАХ (Ауто регрессион интегратед мовинг авераге эхтендед) моделидан фойдаланиш орқали молиявий натижалар миқдорини 97 фоизгача аниқликда прогноз қилиш таклифи “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги № 01-30-сонли маълумотномаси). Натижада, жамият томонидан даромадлар ва харажатларни прогноз қилиш орқали олинган натижаларнинг жамият фойдасига таъсири эконометрик таҳлил қилинган. 2024 йилнинг якунлари бўйича модел асосида олинган хулосалар ўткан йилнинг шу даврига фойда миқдорини 97 фоизгача аниқлик билан прогноз қилиш имконини берган.