Алланазарова Бибиназ Кеунимжаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини бошқаришни такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4781. 
Илмий раҳбар: Шеннаев Хўжаёр Мусурмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бабаева Наргиза Музафаровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қарор қабул қилиш сифатини ошириш, риск-менежментни кучайтириш, инвестиция ва дивиденд сиёсатини барқарорлаштириш, капитал ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашнинг мажмуи сифатида суғурта компанияси корпоратив бошқарув стандартларида миноритар акциядорлар улушини камида 5 фоизга ошириш таклиф этилган; 
суғурта компаниялари риск-менежмент тизими тариф сиёсатини ҳудудий шароитларга мослаштириш, риск назоратининг марказлаштирилган ва ҳудудий механизмларини мувозанатлаштириш, суғурта портфелидаги катта ёки кумулятив рискларни камайтириш, маҳаллий статистика, табиий офатлар тарихи ва мижоз профили асосида ҳудудий бўлинмаларга ихтиёрий суғурта турлари бўйича тариф ставкаларини 10 фоизгача ўзгартириш ваколатини бериш орқали такомиллаштирилган;
суғурта захиралари ҳажмини ўртача 3 фоизга ошириш орқали суғурталовчилар тўлов қобилиятини яхшилаш, катастрофик суғурта даъволаридан ҳимоя қилиш, суғурта турлари бўйича локал стресс ҳолатларига чидамлилик даражасини мустаҳкамлаш таклифи асосланган; 
суғурта компаниялари тўлов қобилияти (солвенcй) маржасини доимий равишда белгиланган бир бирликдан юқори сақлаш консервативлик, капитал ва захиралар ҳажмини риск даражасига мос равишда белгилаш, мониторинг ва стресс-тест, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган рисклар ва тўлов қобилияти даражасини мустақил баҳолашнинг ички тизимини яратиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қарор қабул қилиш сифатини ошириш, риск-менежментни кучайтириш, инвестиция ва дивиденд сиёсатини барқарорлаштириш, капитал ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашнинг мажмуи сифатида суғурта компанияси корпоратив бошқарув стандартларида миноритар акциядорлар улушини камида 5 фоизга ошириш таклифи “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 25-июндаги №02-24/2389 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компанияси молиявий барқарорлигини акс эттирувчи кўрсаткичлар яхшиланган. Натижада, суғурта ташкилоти устав капиталининг миқдори 2023-йилда 90,0 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2024-йилда 215,5 млрд. сўмга тенг бўлган ёки ўсиш 139,4 фоизни ташкил этган. 
тариф сиёсатини ҳудудий шароитларга мослаштириш, риск назоратининг марказлаштирилган ва ҳудудий механизмларини мувозанатлаштириш, суғурта портфелидаги катта ёки кумулятив рискларни камайтириш, маҳаллий статистика, табиий офатлар тарихи ва мижоз профили асосида ҳудудий бўлинмаларга ихтиёрий суғурта турлари бўйича тариф ставкаларини 10 фоизгача ўзгартириш ваколатини бериш орқали такомиллаштирилган риск-менежмент тизими “Кафолат суғурта компанияси” АЖ филиаллари фаолиятида амалиётга жорий этилган (“Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 25-июндаги №02-24/2389 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши суғурта компанияси молиявий барқарорлигига таъсир этувчи рискларни оптималлаштириш ва баҳолаш самарадорлигини оширган. Натижада, суғурта ташкилоти томонидан тўпланган суғурта мукофотларининг бозордаги улуши 2023-йилга нисбатан 2024-йили 4,9 фоизга ёки мос равишда 704,4 млрд. сўмдан 738,6 млрд. сўмга кўпайган. 
суғурта захиралари ҳажмини ўртача 3 фоизга ошириш орқали суғурталовчилар тўлов қобилиятини яхшилаш, катастрофик суғурта даъволаридан ҳимоя қилиш, суғурта турлари бўйича локал стресс ҳолатларига чидамлилик даражасини мустаҳкамлаш таклифи “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг 2025-йил 25-июндаги №02-24/2389 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида компаниянинг молиявий барқарорлигига таъсир этувчи суғурта захиралари миқдори 2024-йилда 845,1 млрд. сўмни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2023-йилга нисбатан 558,9 млрд. сўмга ёки 195,3 фоизга ошган. 
суғурта компаниялари тўлов қобилияти (солвенcй) маржасини доимий равишда белгиланган бир бирликдан юқори сақлаш консервативлик, капитал ва захиралар ҳажмини риск даражасига мос равишда белгилаш, мониторинг ва стресс-тест, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган рисклар ва тўлов қобилияти даражасини мустақил баҳолашнинг ички тизимини яратиш орқали такомиллаштирилган таклифи “Кафолат суғурта компанияси” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Кафолат суғурта компанияси”АЖнинг 2025-йил 25-июндаги №02-24/2389 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида суғурталовчининг тўлов қобилияти маржаси меъёри 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 43,1 фоизга ошиб, 1,634 бирликка тенг бўлган. Бу ўз навбатида, суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар, яъни суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятини тўлиқ бажариш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish