Хайдаров Хуршидбек Латипжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудларини иқтисодий ривожлантиришда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4568
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Эргашев Эркин Ирокович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларини иқтисодий ривожлантиришда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари тўлайдиган фойда солиғининг асосий қисми банк контрагентлари зиммасига ўсаноат зоналари доирасида ер майдонлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини электрон аукцион орқали тақдим этиш механизмларини такомиллаштириш, хусусан, савдоларни ташкил этиш муддатларини қисқартириш орқали инвестиция фаоллигини рағбатлантириш таклиф этилган;
электрон аукционда ғолиб деб топилган иштирокчи билан ғолиблик баёнини расмийлаштириш пайтида ижара шартномаси ҳамда инвестиция мажбуриятларини ўз ичига олган битимни бир вақтда имзолаш ва давлат рўйхатига олиш тартибини жорий этиш таклиф этилган;
инвестиция мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларидан ер участкаларини қайтариб олиш бўйича судга мурожаат этган ҳолда маҳаллий ҳокимият органларини давлат божини тўлашдан озод этиш тартибини жорий этиш таклиф этилган;
махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш биноларини қуриш, уларни ижарага бериш, саноат ипотекаси ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиш имконини яратадиган ҳуқуқий-ташкилий механизми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудларини иқтисодий ривожлантиришда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
саноат зоналари доирасида ер майдонлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини электрон аукцион орқали тақдим этиш механизмларини такомиллаштириш, хусусан, савдоларни ташкил этиш муддатларини қисқартириш орқали инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил 15 апрелдаги 05-77-1-00406-сон маълумотномаси). Натижада ер ресурсларига тезкор чиқиш ва маъмурий жараёнларни қисқартириш орқали инвестиция фаоллиги ва лойиҳаларни амалга ошириш суръати оширилган;  
электрон аукционда ғолиб деб топилган иштирокчи билан ғолиблик баёнини расмийлаштириш пайтида ижара шартномаси ҳамда инвестиция мажбуриятларини ўз ичига олган битимни бир вақтда имзолаш ва давлат рўйхатига олиш тартибини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил 15 апрелдаги 05-77-1-00406-сон маълумотномаси). Натижада ҳуқуқий кафолат кучайди, шартнома расмийлашувидаги кечикишлар бартараф этилиб, инвестиция бошланиш босқичида аниқлик таъминланган;
инвестиция мажбуриятларини бажармаган тадбиркорлик субъектларидан ер участкаларини қайтариб олиш бўйича судга мурожаат этган ҳолда маҳаллий ҳокимият органларини давлат божини тўлашдан озод этиш тартибини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
2025 йил 15 апрелдаги 05-77-1-00406-сон маълумотномаси). Натижада самарасиз ер эгаларига нисбатан ҳуқуқий таъсирчанлик ортди, муаммоли активларни иқтисодий фаол субъектларга тез ўтказиш имконияти яратилган;
махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш биноларини қуриш, уларни ижарага бериш, саноат ипотекаси ёки бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиш имконини яратадиган ҳуқуқий-ташкилий механизми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил 15 апрелдаги
05-77-1-00406-сон маълумотномаси). Натижада инфратузилмани хусусий маблағлар билан ривожлантириш орқали инвесторлар учун тайёр объектлар базаси шаклланган

Yangiliklarga obuna bo‘lish