Махмудов Самариддин Бахриддиновичнинг
иқтисод фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Логистика тизимидаги корпоратив тузилмалар молиясини бошқариш метадологиясини такомиллаштириш », 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt988.
Илмий раҳбар: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Бозорбой Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Холов Набижон Қахрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади логистика тизимидаги корпоратив тузилмалар молиясини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
логистика соҳасидаги корпоратив тузилмаларни самарали молиялаштиришга йўналтирилган молиявий бошқарув тизими стратегик мақсадлар билан узоқ муддатли инвестиция сиёсати, DCF, IRR ва ESG кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик орқали интеграллашган молиявий  бошқару контури асосида  такомиллаштирилган:
логистика соҳасидаги корпоратив тузилмалар капиталини шакллантириш бўйича алгоритмик-модель логистик корпоратив тузилмаларда жалб қилинадиган молиявий ресурсларни самарали бошқаришда янги методологик ёндашув бўлиб хизмат қилувчи олти босқичли молиялаштириш тизимин татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
логистика  соҳасидаги  инвестиция  лойиҳаларини  баҳолашда капиталнинг ўртача тортилган қиймати (WACC) ва даромадлиликнинг ички  меъёри  (IRR) кўрсаткичлари бўйича қарор қабул  қилиш  алгоритми IRR>WACC мезонларигаасосланган ҳолда янги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қабул қилиш ёки рад этиш тартибини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
логистика тизимидаги корпоратив тузилмаларда молиявий  ресурсларни  оптимал шакллантириш сиёсатида капитал таркибини диверсификация қилиш ва оптималлаштиришнинг  беш  микрокомпонентлардан иборат индикаторлари ҳамда улар таргет  кўрсаткичларининг  чегаравий мезонлари асосланган;
Ўзбекистонда логистик компаниялар стратегик ривожланишни ички молиявий салоҳият ҳисобига молиялаштиришни мустаҳкамлаш мақсадида соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичини оширишга таъсир кўрсатувчи омиллар кесимида шакллантирилган эконометрик моделлар асосида ўрта муддатлисоф фойдани оширишимкониятларининг 2030 йилга қадар сценарий вариантлари прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Логистика тизимидаги корпоратив тузилмалар молиясини бошқариш метадологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
логистика соҳасидаги корпоратив тузилмаларни самарали молиялаштиришга йўналтирилган молиявий бошқарув тизими стратегик мақсадлар билан узоқ муддатли инвестиция сиёсати, DCF, IRR ва ESG кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик орқали интеграллашган молиявий бошқарув контури асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 08/45-4-21-950 -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон Қарори 2-пункти, тўртинчи хатбошисида ўз (Молиялаштиришнинг самарали механизмларини қўллаган ҳолда ҳаракат таркиби парки - вагонлар, локомотивлар, автотранспорт воситалари, рефрижератор контейнерлар, дарё ва ҳаво кемаларини янгилаш учун маҳаллий транспорт корхоналарига шарт-шароит яратиш ва уларни рағбатлантириш) ифодасини топган; 
логистика соҳасидаги корпоратив тузилмалар капиталини шакллантириш бўйича алгоритмик-модель логистик корпоратив тузилмаларда жалб қилинадиган молиявий ресурсларни самарали бошқаришда янги методологик ёндашув бўлиб хизмат қилувчи олти босқичли молиялаштириш тизимини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 
8 октябрдаги 08/45-4-21-950 -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий эҳтиёжларни аниқлашдан тортиб КПИ асосидаги самарадорлик назоратигача бўлган жараёнлар аниқ тизимлаштирилган. Таклиф қилинган моделдан корпоратив тузилмалар амалий фаолиятида фойдаланиш молиявий стратегияни минимал таваккалчиликлар билан ва самарали ташкил этиш ҳамда инвестицион жозибадорликни ошириш ҳамда пировард натижада  инвесторлар учун шаффоф ҳисобот бериш имкониятларини яратади. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон Қарори 2-пункти, тўртинчи хатбошисида ифодасини топган;
логистика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини баҳолашда капиталнинг ўртача тортилган қиймати (WACC) ва даромадлиликнинг ички меъёри (IRR) кўрсаткичлари бўйича қарор қабул қилиш алгоритми IRR>WACC мезонларига асосланган ҳолда янги инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қабул қилиш ёки рад этиш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 08/45-4-21-950 -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида логистика тизимидаги корпоратив тузилмалар молиявий жараёнлари самарадорлигини ошириш учун амалий аҳамиятга эга тавсиялар тизими ҳисобланади ва инвестицион қарорлар ҳамда уларни молиялаштиришни объектив, манзилли ҳамда асосли равишда қабул қилишни” таъминлайди. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон Қарори 18-пунктида ифодасини топган;
логистика тизимидаги корпоратив тузилмаларда молиявий ресурсларни оптимал шакллантириш сиёсатида капитал таркибини диверсификация қилиш ва оптималлаштиришнинг беш микрокомпонентлардан иборат индикаторлари ҳамда улар таргет кўрсаткичларининг чегаравий мезонлари асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 08/45-4-21-950-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таргет кўрсаткичлар мезонлари асосида (ER (Хусусий капитал улуши) ЎТЙКАЛМ≥65%; 0,4 ≤ DE (Қарз хусусий капитал нисбати) ≤ 0,8; SIFR (Ички молиявий манбалар ҳиссаси)≥50%; ROE≥ 50%; ТА(Активлар айланувчанлиги)≥1,2) асосида ички ва ташқи молиялаштириш манбалари ҳисобига капитал таркибини оптимал диверсификациялаш орқали молиялаштириш билан боғлив харажатларни минималлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон Қарори 6-пункти, иккинчи хатбошисида ифодасини топган;
Ўзбекистонда логистик компаниялар стратегик ривожланишни ички молиявий салоҳият ҳисобига молиялаштиришни мустаҳкамлаш мақсадида соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичини оширишга таъсир кўрсатувчи омиллар кесимида шакллантирилган эконометрик моделлар асосида ўрта муддатли соф фойдани ошириш имкониятларининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган сценарий вариантлари бўйича прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон Қарори 18-пунктида ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 8 октябрдаги 08/45-4-21-950 -сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида логистика компаниялар стратегик ривожланишни ички молиявий салоҳият ҳисобига молиялаштиришни мустаҳкамлашда ўрта муддатли соф фойдани ошириш имкониятларининг прогноз кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish