Абирқулова Соҳибжамол Нормухаммад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта компаниялари самарадорлигини оширишга қайта суғуртанинг таъсири», 08.00.07–«Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/5374.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илҳом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта компаниялари самарадорлигини оширишга қайта суғуртанинг таъсирини баҳолаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта компаниясининг фаолият соҳаси, портфел тузилмаси ва таваккал даражасига кўра индивидуал қайта суғурта сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда рискларни сегментация қилиш, лимитларни аниқлаш ва ретенсия даражаси елементларини назарда тутувчи суғурта компаниялари даражасида «Қайта суғурта стратегияси»ни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
суғурта компанияларининг рискларни қайта тақсимлашдаги муваффақияти, тўлов қобилияти, ретенсия даражаси ва зарарлар қоплаш тезлигини комплекс тарзда баҳолаш имконини тақдим етувчи миллий суғурта бозори учун «Қайта суғурта самарадорлиги индекси»ни ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
миллий суғурта компанияларининг қайта суғурта рискларини бошқариш салоҳиятини халқаро стандартларга мос равишда оширишга, капиталдан самарали фойдаланишга ҳамда салбий молиявий таъсирларни юмшатишга хизмат қилувчи инновацион ёндашув сифатида «Географик риск лимитлари тизими»ни қўллаш таклиф қилинган;
«Ўзагросуғурта» АЖ қайта суғурта ҳажмининг суғурта компаниялари молиявий самарадорлигини баҳолаш бўйича тузилган економетрик модел асосида 2025–2030 йилларга мўлжалланган соф фойда прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта компаниялари самарадорлигини оширишга қайта суғуртанинг таъсирини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта компаниясининг фаолият соҳаси, портфел тузилмаси ва таваккал даражасига кўра индивидуал қайта суғурта сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда рискларни сегментасия қилиш, лимитларни аниқлаш ва ретенсия даражаси елементларини назарда тутувчи суғурта компаниялари даражасида «Қайта суғурта стратегияси»ни ишлаб чиқиш таклифи «Ўзагросуғурта» АЖнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини белгилашда фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖнинг 2025-йил 20-июндаги 04-13/57-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида 2024-йилда «Ўзагросуғурта» АЖ суғурта компаниясида қайта суғурта бўйича қабул қилинган суғурта мукофотларининг фоизи бошқа қайта суғурта компанияларига суғурта мукофотлари сифатида берилиб, компаниянинг соф фойдаси ўтган даврга нисбатан 12,3 фоизга ошишига еришилган;
суғурта компанияларининг рискларни қайта тақсимлашдаги муваффақияти, тўлов қобилияти, ретенсия даражаси ва зарарлар қоплаш тезлигини комплекс тарзда баҳолаш имконини тақдим етувчи миллий суғурта бозори учун ишлаб чиқилган «Қайта суғурта самарадорлиги индекси»ни «Ўзагросуғурта» АЖнинг қайта суғурталаш операцияларини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖнинг 2025-йил 20-июндаги 04-13/57-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида компания томонидан 2024-йилда қайта суғурталашни амалга ошириш харажатлари 10 фоизга, зарарлилик кўсаткичи 0.4 коеффициентга камайган;
миллий суғурта компанияларининг қайта суғурта рискларини бошқариш салоҳиятини халқаро стандартларга мос равишда оширишга, капиталдан самарали фойдаланишга ҳамда салбий молиявий таъсирларни юмшатишга хизмат қилувчи инновасион ёндашув сифатида «Географик риск лимитлари тизими»ни қўллаш таклифи «Ўзагросуғурта» АЖнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини белгилашда фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖнинг 2025-йил 20-июндаги 04-13/57-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида суғурта компаниялари томонидан рискларни жойлашув бўйича сегментлаш орқали уларни назорат остида ушлаб туриш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилиб, ҳар бир ҳудуд учун максимал риск консентрасияси чегаралари аниқланиб, компания портфелида рискларнинг нотекис тақсимланишининг олди олиш ва юқори рискли ҳудудларда ҳаддан ташқари кўп тўпланган суғурта мажбуриятлари қисқартирилиб, компаниянинг умумий молиявий барқарорлиги мустаҳкамлаш имкони яратилган;
«Ўзагросуғурта» АЖ қайта суғурта ҳажмининг суғурта компаниялари молиявий самарадорлигини баҳолаш бўйича тузилган економетрик модел асосида ишлаб чиқилган 2025-2030 йилларга мўлжалланган соф фойда прогноз қийматларидан «Ўзагросуғурта» АЖ нинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини белгилашда фойдаланилган («Ўзагросуғурта» АЖнинг 2025-йил 20-июндаги 04-13/57-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида корхонанинг ички имкониятлардан янада самарали фойдаланиш ва бозор имкониятларини кенгайтириш ҳисобига умумий қайта суғурта маҳсулотлари ҳажмини муайян даражага оширишга хизмат қилган.