Ёкубжанов Дониёр Ислом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси саноатини “яшил” инновациялар асосида ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt2884.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Хакимов Зиёдилла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакирова Фароғат Болтаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда “яшил” инновацияларни рағбатлантириш ва уларни жорий этиш орқали саноатни ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “яшил инновация” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва зарарли чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда экологик барқарор, кам углеродли ўсиш моделини шакллантиришга қаратилган жараёнлар нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
мамлакатда табиий энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг зарур шарт-шароитларини таъминлашда ҳудудлар даражасидаги “яшил инновацион салоҳият”ни шакллантириш ва унинг имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси саноат тармоғида “яшил” инновацияларга қилинган харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликка асосланиб 2030-йилгача саноатни “яшил” инновацион ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
саноатни “яшил” инновациялар асосида ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар негизида дастурий моделни қўллаш орқали энергия тежамкор технологиялар улушини ошириш (27% ≤ ЭТТ ≤ 41%) ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш (ИЧХ ≤ 9,8%) чегаралари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси саноатини “яшил” инновациялар асосида ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “яшил инновация” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва зарарли чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда экологик барқарор, кам углеродли ўсиш моделини шакллантиришга қаратилган жараёнлар нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан “70310103–Макроиқтисодиёт” ҳамда “70310301–Минтақавий иқтисодиёт” мутахассисликлари талабалари учун тавсия этилган “Яшил иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 27-декабрдаги 448-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш талабаларда “яшил” инновациянинг иқтисодий моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
мамлакатда табиий энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришнинг зарур шарт-шароитларини таъминлашда ҳудудлар даражасидаги “яшил инновацион салоҳият”ни шакллантириш ва унинг имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 1-декабрдаги 05-33-13537-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “яшил” ўсишни ривожлантириш дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар иштирокини кучайтиришнинг замонавий механизмларини жорий қилиниб, “яшил” иқтисодиётга ўтиш тадбирларини режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларни доимий баҳолаб бориш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик салоҳиятларини мустаҳкамлаш бўйича тайёрлов дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси саноат тармоғида “яшил” инновацияларга қилинган харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликка асосланиб ишлаб чиқилган 2030-йилгача саноатини “яшил” инновацион ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан республика саноат корхоналари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 1-декабрдаги 05-33-13537-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши маҳаллий корхоналарда ЭСГ тамойилларини жорий этиш, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг “Эко” брендини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
саноатни “яшил” инновациялар асосида ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар негизида дастурий моделни қўллаш орқали энергия тежамкор технологиялар улушини ошириш (27% ≤ ЭТТ ≤ 41%) ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш (ИЧХ ≤ 9,8%) чегаралари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан республика саноат корхоналари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2025-йил 1-декабрдаги 05-33-13537-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг узоқ муддатли ишлаб чиқариш стратегиялари аниқлиги ва самарадорлигини таъминлаш имкони яратилган. Жумладан, Наманган шаҳрида жойлашган “Наманган Резина Пласт” МЧЖ (резина ва пластик чиқиндиларни қайта ишловчи) корхонасида янги иш ўринлари ташкил этилиб, корхона рентабеллиги 2025-йил феврал ойидаги 9,8 фоиздан 2025-йил июн ойида 15,6 фоизга ошган.