Холиқов Сарвар Мингишовичнинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Yu371
Илмий маслаҳатчи: Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Хайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Юсупов Сардор Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор; Нариманов Бекзод Абдувалиевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади республикамизда мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ва воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкинлиги асослаб берилган;
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги асослантирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги ва ҳуқуқий муҳофазаси кафолатлари, улар оъртасидаги оъзаро муносабатлари, уларни жойлаштириш, ҳарбий хизматни оъташ даврида вақтнинг тақсимланиши, кундалик тартиб, жанговар навбатчилик (навбатчилик) ва суткалик наряд хизматини ташкил этиш, техникалардан фойдаланиш даврида ички хизмат хусусиятлари Оъзбекистон Республикаси Президенти томонидан Оъзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан тасдиқланиши зарурлиги асослантирилган;
ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари (тингловчилари), ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаётган шахслар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳарбий мол-мулкка – яъни Қуролли Кучлар тасарруфидаги объектлар, бинолар ва иншоотлар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жанговар ва бошқа техник воситалар, моддий-техник ресурслар ҳамда пул маблағларига етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарар учун ҳарбий хизматчилар белгиланган тартибда моддий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги кўрсатиб берилган;
ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларни белгилашда хорижий давлатларда ҳисобварақлар очиш ва уларга эга бўлиш, хизматни ўташ вақтида диний расм-русум ва маросимларни бажариш, Интернет жаҳон ахборот тармоғига ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни, шунингдек ҳарбий қисм, бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмасига мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) жойлаштиришни таъқиқлаш каби чораларни киритиш лозимлиги илмий асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
мамлакат хавфсизлиги ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ва воқеаларни ўрганишда парламент текшируви ўтказилиши мумкинлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар янги таҳрирдаги Конституциянинг 103-моддасида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 29 майдаги 04/9-10-05-сонли далолатномаси). Таклиф мудофаа ва хавфсизлик соҳасида парламент назоратининг қонунчилик асосларини белгилашга хизмат қилган;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини конституциявий тузум, жамоат хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида фақат қонунга мувофиқ чеклаш мумкинлиги ҳақидаги таклифлар Конституциявий комиссия томонидан янги таҳрирдаги Конституциянинг 21-моддаси таҳририни шакллантиришда инобатга олинган (Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директорининг 2025-йил 02 июндаги 01/566-сонли далолатнома). Ушбу таклиф Конституцияда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур чекловларини ўрнатишга хизмат қилган;
ҳарбий хизмат ўташ билан боғлиқ ички хизмат хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми асосида белгиланиши лозимлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23 сон Фармони 1-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 31 майдаги 14/1268-сонли далолатномаси). Таклиф ҳарбий хизматчиларнинг кундалик жанговар-хизматини ташкил этишни ва ҳарбий хизмат ўташнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Қуролли Кучлар ҳарбий мол-мулкига етказилган моддий зарар учун ҳарбий хизматчилар жавобгарлигининг ўзига хос қоидаларини белгилашга оид таклифлар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун 48¹, 482 – моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 29-майдаги 04/9-10-05-сонли далолатномаси). Таклиф ҳарбий мулкни ҳуқуқий муҳофазалаш ва моддий жавобгарлик асосларини белгилашга хизмат қилган;
ҳарбий хизмат ўташ билан боғлиқ чекловларни жорий қилиш лозимлиги бўйича ишлаб чиқилган таклифлар “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун 45¹-моддаси таҳририда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025-йил 29-майдаги 04/9-10-05-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф ҳарбий хизмат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий хизматчилар учун муайян чекловлар жорий қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish