Оманова Наргиза Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида корпоратив маданиятни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Иқт3105.
Илмий раҳбари: Умарходжаева Муяссар Ганиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саидов Машал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бахтиёров Бобур Баходир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятлари бошқаруви тизимида корпоратив маданиятни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида корпоратив маданият ривожланишини баҳолаш учун LSI, CCI, CVA ва TII индикаторлари асосида 0–5 оралиқдаги интеграл корпоратив маданият индекси (ИCМИ) ишлаб чиқилиб, унга кўра ҳолат “паст” (0–2), “ўрта” (2,1–3,0), “етарли ривожланган” (3,1–4,0) ва “юқори ривожланган” (4,1–5,0) тоифаларига ажратиш усули таклиф этилди;
ходимларни бошқариш самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги даражалари (тегишли равишда: содиқлик кўрсаткичи (эНПС = 10%;12.9%), ташкилотда вакансияларни тўлдириш тезлиги (ВТТ = 26 кун; 23,9 кун), ходимларнинг ўз иш фаолиятига жалб қилинганлик даражаси (ЖҚД = 50%; 63,3%) асосида “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимларини бошқариш фаолияти такомиллаштирилган;
корпоратив маданиятни трансформация қилиш доирасида “Индустриал Cултуре 4.0” консепсиясига асосланган бошқарув тизимининг илғор ташкилий-иқтисодий механизми ОКР, гибрид иш тизимини ҳамда марказдаги инсон парадигмаси таклифи орқали асосланган;
қадриятлар таъсирида қулай меҳнат шароитлари (+12,189 балл) ва содиқлик (+13,461 балл) даражаларининг устувор динамикасига таянилган ҳолда, корпоратив муҳит барқарорлигининг 2030 йилгача бўлган эҳтимолий ривожланиш траекторияларини акс эттирувчи прогноз ишлаб чиқилди;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимида корпоратив маданиятни такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
акциядорлик жамиятларида корпоратив маданият ривожланишини баҳолаш учун LSI, CCI, CVA ва TII индикаторлари асосида 0–5 оралиқдаги интеграл корпоратив маданият индекси (ИCМИ) ишлаб чиқилиб, унга кўра ҳолат “паст” (0–2), “ўрта” (2,1–3,0), “етарли ривожланган” (3,1–4,0) ва “юқори ривожланган” (4,1–5,0) тоифаларига ажратиш усули таклиф этилди. (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 10-декабрдаги 30-1258-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хулқ-атвор иқтисодиёти тамойиллари асосида ички тартиб-қоидалар инновацион ташкил қилиниб, КПИ кўрсаткичларига мос рағбатлантириш тизими жорий этилиши орқали қўнимсизлик даражаси (турновер рате) 14 % гача пасайтирилди;
ходимларни бошқариш самарадорлигининг халқаро миқёсдаги оптимал ҳамда миллий миқёсдаги даражалари (тегишли равишда: содиқлик кўрсаткичи (эНПС = 10%;12.9%), ташкилотда вакансияларни тўлдириш тезлиги (ВТТ = 26 кун; 23,9 кун), ходимларнинг ўз иш фаолиятига жалб қилинганлик даражаси (ЖҚД = 50%; 63,3%) асосида “Ўзкимёсаноат” АЖ ходимларни бошқариш фаолияти такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг АЖнинг 2025-йил 10-декабрдаги 30-1258-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ходимларни бошқариш самарадорлиги халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлаштирилиб, вакансияларни тўлдириш тезлиги (ВВТ) 23,9 кунгача қисқартирилди, жалб қилинганлик даражаси (ЖҚД) 63,3 га етказилди ҳамда содиқлик даражаси халқаро меʼёрларга яқинлаштирилган;
корпоратив маданиятни трансформация қилиш доирасида “Индустриал Cултуре 4.0” консепсиясига асосланган бошқарув тизимининг илғор ташкилий-иқтисодий механизми таклифи асосланган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 10-декабрдаги 30-1258-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида бошқарув функсияларини рақамлаштириш, адаптив корпоратив маданиятни ривожлантириш, ОКР тизими, гибрид иш модели ва э-НПС каби замонавий бошқарув воситаларини комплекс интеграциялаш орқали барқарорлик ва инновацион ўсишни таъминловчи илмий асосланган ёндашув сифатида шакллантирилган;
қадриятлар таъсирида қулай меҳнат шароитлари (+12,189 балл) ва содиқлик (+13,461 балл) даражаларининг устувор динамикасига таянилган ҳолда, корпоратив муҳит барқарорлигининг 2030 йилгача бўлган эҳтимолий ривожланиш траекторияларини акс эттирувчи прогноз ишлаб чиқилди. (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2025-йил 10-декабрдаги 30-1258-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қадриятлар таъсирида қулай меҳнат шароитлари (+12,189 балл) ва содиқлик (+13,461 балл)нинг ижобий динамикасига таянилган ҳолда корпоратив муҳит барқарорлигининг 2030 йилгача бўлган эҳтимолий ривожланиш траекторияларини белгиловчи прогноз ишлаб чиқилиб, ташкилотнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва ходимлар билан ўзаро ишончли муносабатлар тизимини мустаҳкамловчи бошқарув ёндашуви шакллантирилди;