Қаюмова Ойгул Исмоилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Фарғонанинг арвоҳ капалаклари (Лепидоптера: Спҳингидае) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2023.1.PhD/В875.
Илмий раҳбар: Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фаргʻона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шохистахон Қолилжоновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Фарғона арвоҳ капалакларининг тур таркибини аниқлаш, морфологик ва молекуляр-генетик жиҳатдан асослаш, тарқалиш ареалларини белгилаш ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Фарғона ҳудуди Спҳингидае оиласининг тур таркиби 3 та кенжа оила, 3 та триба, 7 та авлодга мансуб 9 та тур ва 2 та кенжа турдан иборат эканлиги аниқланган;
арвоҳ капалакларнинг 4 та авлодга мансуб 7 та тури тадқиқот ҳудудида илк бор қайд этилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган Просерпинус просерпина турини Фарғона водийсидан дастлабки қайд этилиши орқали унинг тарқалиш ареали чегараси Ўзбекистоннинг шарқий минтақаси бўйлаб кенгайганлиги асосланган;
Жанубий Фарғона арвоҳ капалаклари молекуляр-генетик таҳлил қилиниб, турларнинг таксономик ўрни ва филогенетик алоқалари очиб берилган;
тадқиқот ҳудуди арвоҳ капалаклар турларининг қанот томирланиши ва гениталия тузилиши каби барқарор таксономик белгиларига асосланган идентификация меъзонлари ишлаб чиқилган;
арвоҳ капалаклар имаголарининг мавсумий фаоллигига кўра, 1 та тур баҳорги-ёзги, 8 та тур баҳорги-ёзги-кузги, 2 та тур ёзги-кузги экологик гуруҳларга мансублиги, шунингдек, қишлаш хусусиятига кўра М. стеллатарум имаго ҳолида, қолган барча турлар ғумбак босқичида қишлаб чиқиши аниқланган;
арвоҳ капалаклар имаголарининг тадқиқот ҳудудида жами 15 та оила 34 тур ўсимлик билан, қуртларини эса 11 та оилага мансуб 18 тур ўсимлик билан трофик алоқалари қайд этилган ҳамда имаголик босқичидаги трофик даражаларига кўра полифаг (66,7%) ва олигофаг (33,3%), ўсимликларнинг ҳаётий шакллари билан алоқасига кўра дендро-тамно-хортобионт (55,6%) ва дендро-хортобионт (44,4%), шунингдек, личинка босқичидаги трофик даражаларига кўра, тор полифаг (18,2%), олигофаг (63,6%), монофаг (18,2), ўсимликларнинг ҳаётий шакллари билан биоценотик алоқаларига кўра эса, дендрофаг (18,2%), тамнофаг (27,3%), хортофаг (54,5%) экологик гуруҳлари асосланган.
табиий экотизимлар антропоген трансформациясини арвоҳ капалаклар популяцияларига таъсири баҳоланиб, ареали қисқариб бораётган турларни муҳофаза қилишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Фарғонанинг арвоҳ капалаклари (Спҳингидае) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Фарғонанинг арвоҳ капалаклари (Спҳингидае) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: Спҳингидае оиласига тегишли бўлган 7 та авлод 8 та турга мансуб ҳашаротларнинг 42 нусха намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 27 декабрдаги 4/1255-2920-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турлар хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда электрон маълумотлар базасини яратиш имконини берган;
Агриус cонволвули, Ҳйлес ҳиппопҳаес, Ҳ.ливорниcа, Маcроглоссум стеллатарум, Смеринтҳус киндерманнии, Тҳеретра алеcто турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги боʻйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, ПҚ387105, ПҚ387106, ПҚ387107, ПҚ387108, ПҚ387109, ПҚ387110 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган.