Барноева Сайёра Бобомуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кремний диоксиди асосида олинган мезағовакли сорбент материалларнинг коллоид-кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К899.
Илмий раҳбар: Жумаева Дилноза Жўраевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний диоксиди асосида олинган мезағовакли сорбент материалларнинг коллоид-кимёвий ҳамда физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кремний манбаси - шоли пўстлоғидан тоза SiO2 ни ажратиб олиш асосида мезоген темплат – тетраэтиламмоний гидроксид (ТЭАГ) ни қўллаш орқали Штёбер усулида тартибланган мезоғовакли cиликат материалларнинг зол-гель cинтези усули ишлаб чиқилган;
SiO2+ТЭАГ синтезида рНнинг мезағовакларга таъсири pH-4>pH-6≥pH-9 кетма-кетлик тартибида ортиб боришида азот адсорбция-десорбция жараёнларида мезоғовак диаметри, умумий ғоваклар ҳажми ва юза майдони натижалари мос равишда ортиши ҳамда pH=4 да H1-тип тартибли каналлар ҳосил бўлишини, pH=6 да бимодал тақсимот пайдо бўлишини, pH=9 да эса тартиб пасайиши билан асосланган;
SiO2+ТЭАГ pH-4>pH-6≥pH-9 намуналарида изотермалар IUPAC бўйича IV-турга мос келиши, pH-4 да H1-тур гистерезис кўринишида бўлиб, бир хил цилиндрик каналлар ва тор ғовак тақсимотини тасдиқлайди; pH-6 ва pH-9 да умумий ғовак ҳажми камайиши текстура корреляцияси ва мезағовакли тузилишни pH орқали бошқариши билан илмий асосланган;
SiO2+ТЭАГ золь–гель синтезида pH адсорбция марказларининг зарядланиши ва МКнинг эритмадаги мономер–агрегат мувозанатини бир вақтда бошқариши адсорбция изотермалари pH=4 да энг юкори қийматларни, шунингдек pH=6 ва 9 да эса изотермалар платосининг пасайиши MКнинг агрегатланиши натижасида юзага келиши билан ҳамда сорбция самарадорлиги pH=4>pH=6≥pH=9 тартиби билан асосланган;
биохомашё маҳсулот чиқиндисидан юқори тозаликдаги SiO2 –(99,8%) асосида мезоғовакли сорбент олишнинг SiO2+ТЭАГ золь–гель технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биохомашё маҳсулот бўлган шоли пўстлоғининг чиқинди массаси таркибидан ажратиб олинган тоза кремний диоксидига ТЭАГни бириктирилиши натижасида, тартибланган ҳамда бошқариладиган мезоғовакли сорбент материаллар синтези бўйича олинган илмий натижалари асосида:
шоли пўстлоғидан аморф кремний диоксидини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ихтиро патенти олинган (IAP №7776. 24.07.2024). Натижада, шоли пўстлоғидан юқори тозаликдаги аморф кремний диоксидини олиш усули ёрдамида мезоғовакли силикат материалларни олишнинг имконини берган;
биохомашёдан ажратиб олинган тоза кремний диоксиди (SiO2) га темплат cифатида тетраэтиламмоний гидроксидни (ТЭАГ) киритиш орқали иеархар тузилишли, тартибланган мезоғовакли сорбент синтези усули «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалга ошириш учун истиқболли ишланмалар рўйхатига» киритилган (Ўзбекнефтегаз АЖнинг 2025 йил 3 июлдаги 37-37/3036-сон маълумотномаси). Натижада, нефт ва газ саноати оқава сувларининг таркибидан нефт маҳсулотларини ажратиб олишда маҳаллий сорбцион материаллардан фойдаланиб, импорт ўринбосар мезоғовакли сорбцион материалларни ишлаб чиқиш имконини берган.