Турсунов Дониёр Абдусалимовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Биноларнинг иситиш-совитиш тизимидаги энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01- “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т 4233.
Илмий раҳбар: Жабборов Тўлқин Камолович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/27.09.2024.Т.101.05
Расмий оппонентлар: Қаршибоев Асқар Илашевич - техника фанлари доктори, профессор. Худаяров Музаффар Бурхонович - техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Маъмурий биноларнинг иситиш-совитиш тизимидаги энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
Энергия самарадор иситиш-совитиш қурилмасининг электр энергия истеъмолини ҳисобга олган ҳолда унинг Ф.И.К ни аниқлаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
Совитиш режимида энергия тежамкорликка эришиш имконини берувчи, анʼанавий ва ноанʼанавий электр энергия манбалари асосида “Cлимат cонтрол” қурилмасининг энергия самарадор структура схемаси ишлаб чиқилган;
Эксплуатацион ва энергетик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда ҳавони мўтадиллаш қурилмасининг энергия тежамкорлигини аниқлаш имконини берувчи эмпирик тенгламаси такомиллаштирилган;
Ҳавони мўтадиллаш қурилмасига ташқи таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда самарадорликни аниқловчи иммитацион модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Биноларнинг иситиш-совитиш тизимидаги энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Ярим ўтказгичли, паст қувватли элементлар ёрдамида иситиш-совитиш тизимининг энергия самарадорлигини оширувчи қурилма схемаси ишлаб чиқилди ва “ҲЕТК” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиалида жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг 2024-йил 11-март санасидаги 01-05-20/107-сонли маълумотномаси). Натижада биноларнинг совитиш тизимидаги қурилмаларнинг электр энергия истеъмол миқдорини “Cлимат cонтрол” қурилмасини қўллаш орқали маъмурий биноларнинг совитиш тизимидаги энергия самарадорлиги йиллик 3000 кW·ҳ энергия тежаш имконияти яратилган.