Кушаков Гулмурод Адиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Микрогидроэлектростанциянинг энергия самарадорлиги ва фойдаланиш ишончлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3939.
Илмий раҳбар: Қодиров Дилшод Ботирович - техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Исаков Абдусаид Жалилович - техника фанлари доктори, профессор, Махаммадиев Фаррух Миразимович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик сув оқимлари учун микрогидроэлектростанциянинг энергия самарадорлиги ва фойдаланиш ишончлилигини конструктив ўзгартириш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳаллий сув оқимлари шароитида самарали ишловчи микроГЭС тизимининг сув ўтказгичи, гидротурбинаси ва генераторининг ўзаро мувофиқлигини таъминловчи параметрларни аниқлаш имкони берувчи математик модели ва алгоритми ишлаб чиқилган;
микроГЭС турбинаси парраклари сони, уларнинг таъсир бурчаги, диаметри ва баландлиги кўрсаткичлари асосида турбулентликни камайтирувчи ва таъсир кучини оширувчи параметрларини аниқлаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
паст босимли сув оқимлари ишлаш имконини берувчи қўш роторли гидротурбина асосида микроГЭС қурилмасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилган;
микрогидроэлектростанциянинг энергия самарадорлиги ва фойдаланиш ишончлилигини ошириш асосида электр энергияси ишлаб чиқариш тизимининг реал шароитлардаги барқарорлигини таъминлаш имконини берувчи усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: электр таъминотида сув энергиясидан фойдаланишга тизимли ёндашув асосида олинган натижалар:
электр таъминотида сув энергиясидан фойдаланишга тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилган физик модел Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Саркисов-12” суғориш учун мўлжалланган каналда синовдан ўтказилган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2024 йил 24-апрелдаги 11-1-8-/54-296-сонли маълумотномаси). Натижада, анъанавий энергия ресурсларини сотиб олиш харажатларини камайтириш ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 52,0 млн сўмни ташкил этган.
ишлаб чиқарилган электр энергияси сифат кўрсаткичларига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда кучланиш ва частота ўзгаришини меъёрлаш усули “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ корхонасининг электр энергияси истеъмолчилари учун жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2024 йил 24-апрелдаги 11-1-8-/54-296-сонли маълумотномаси). Корхонасида истеъмол қилинаётган электр энергияси сифат кўрсаткичларини меъёрлаш электр энергияси истеъмолини 12-15 % гача иқтисод қилишга имкон берган;
электр энергияси ишлаб чиқаришни башоратлаш ва ҳисоблаш алгоритмига асосланган имитация модел “Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ корхонасининг электр энергияси истеъмолчилари учун жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулот” АКнинг 2024 йил 24-апрелдаги 11-1-8-/54-296-сонли маълумотномаси). Натижада йилига қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида 8253 кW‧ҳ электр энергияси ишлаб чиқаришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish