Қўлдошев Қобилжон Қўлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Вазнли субгармоник ўлчовлар», 01.01.01 – Математик анализ (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/FM1345
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Рахимов Карим Хошимович, физика-математика фанлари доктори, катта имий ходим.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Рахимов Абдугафур Абдумаджидович (Ўзбекистон Миллий университети); физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шарипов Расулбек Ахмедович (Урганч давлат университети).
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вазнли -субгармоник ўлчовларнинг хоссаларини ўрганиш ва у ёрдамида компакт тўпламларнинг регулярлигини ҳамда вазнли сиғимларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-субгармоник функсиялар синфида компактнинг чегараланган соҳага нисбатан вазнли -субгармоник ўлчови тушунчаси киритилиб, унинг потенсиал хоссалари исботланган;
вазнли -субгармоник ўлчов ёрдамида компакт тўпламларнинг локал -регулярлик ва -регулярлик хоссаларига оид теоремалардан -сиғим билан -ташқи сиғим орасидаги боғланишни ифодаловчи тенгсизлик келтириб чиқарилган;
вазнли -Греен функсияси ва вазнли -субгармоник ўлчов компакт тўпламга нисбатан Гёлдер узлюксиз ва вазн функсияси компактда Гёлдер узлюксиз бўлишидан, улар бутун соҳада ҳам Гёлдер узлюксиз бўлиши кўрсатилган;
-субгармоник функсиялар синфида -сиғим ва -сиғим тушунчалари киритилиши натижасида муҳим натижалар олинган ва уларнинг бир қанча физик, динамик хоссалари исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар қуйидаги илмий лойиҳаларда қўлланилган.
тўпламнинг соҳага нисбатан -субгармоник ўлчови ва -сиғимнинг хоссаларидан Хоразм Маъмун академиясида бажарилган ФА-Ф-4-002 шифрли “ -субгармоник функсиялар ва уларнинг калибрланган геометрияга тадбиқлари” фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими — Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 7-октябрдаги 247/2-25-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларни қўллаш вазнли -потенсиаллар назариясини қуриш ва уни ривожлантириш имконини берган;
тадқиқот ишидаги вазнли -субгармоник ўлчовларнинг потенсиал хоссаларини ўрганилиши ва компакт тўпламларнинг -регуларлик хоссалари ҳақида олинган илмий хулосалардан Урганч давлат университетида 2020-2022 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Ўрта Осиёда катта илмий маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ўқув-тадқиқот марказалари ва курсларни яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 11-ноябрдаги 06-201/4-сонли маълумотномаси). Тадқиқот давомида олинган натижалар тўпламнинг вазнли -сиғимини таҳлил қилиш ва баҳолаш имконини берган. Ушбу диссертацияда келтирилган натижалар ва методологиялар олий таълим муассасаларида магистратура ва докторантура талабаларига мўлжалланган махсус курсларга татбиқ этилган.