Эсанкулова Бустоной Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон раки микромуҳитида иммун система ва қон-томир ангиогенези факторлари ўсма прогрессиясидаги ролини ўрганиш», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.4.PhD/Tib5166.
Илмий раҳбар: Улмасов Фирдавс Гайратович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси, иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна тиббиёт фанлари доктори, профессор, Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммун тизими омиллари ва қон-томир ангиогенези жараёнларининг ўсма микромуҳитини шакллантиришдаги роли ҳамда уларнинг тухумдон саратонининг тарқалган шакллари прогрессиясига таъсирини баҳолаш, шунингдек, касалликни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш учун асосий патогенетик механизмлар ҳамда истиқболли мақсадларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диссеминацияланган тухумдон саратонида ўсма микромуҳитидаги иммун ҳужайралар – T-лимфоцитлар, макрофаглар ва NK-ҳужайралар популяция таркиби касалликнинг клиник босқичлари ҳамда карценоматоз тарқалиш даражаси асосланганўсма-ассоцияланган макрофагларнинг тарқалиш хусусиятлари ва уларнинг VEGF орқали ангиогенезни фаоллаштириши ҳамда гипоксик иммуносупрессив муҳит шаклланиши ўсмага қарши иммун жавобни сусайтириш механизми билан чамбарчас боғлиқлиги аниқланган;
ўсма-ассоцияланган макрофагларнинг тарқалиш хусусиятлари ва уларнинг VEGF орқали ангиогенезни фаоллаштириши ҳамда гипоксик иммуносупрессив муҳит шаклланиши ўсмага қарши иммун жавобни сусайтириш механизми билан чамбарчас боғлиқлиги аниқланган;
гипоксия ва ангиогенез ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илк марта аниқланиб, VEGF, CD31 ва HIF-1α омиллари экспрессияси орқали бирламчи ва метастатик ўчоқларда тавсифланди ҳамда диссеминацияланган тухумдон саратонида қон томирларининг морфологик ва функционал хусусиятлари ўсма инвазияси ва метастаз жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллар сифатида асосланган;
диссеминацияланган тухумдон саратонида PD-L1 ва CTLA-4 иммун маркерлари ҳамда VEGF ва HIF-1α ангиогенез омилларининг биргаликдаги юқори экспрессияси илк маротаба касаллик оғирлигини ва беморларнинг умумий яшаш давомийлигини башорат қилиш учун ишончли прогностик мезон сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 21/64-сoн хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик диссеминацияланган тухумдон саратонида ўсма микромуҳитидаги иммун ҳужайралар – T-лимфоцитлар, макрофаглар ва NK-ҳужайралар популяция таркиби касалликнинг клиник босқичлари ҳамда карценоматоз тарқалиш даражаси асосланганўсма-ассоцияланган макрофагларнинг тарқалиш хусусиятлари ва уларнинг VEGF орқали ангиогенезни фаоллаштириши ҳамда гипоксик иммуносупрессив муҳит шаклланиши ўсмага қарши иммун жавобни сусайтириш механизми билан чамбарчас боғлиқлиги аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети мувафақлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24-март 3-сон билан тасдиқланган «Иммун тизими ва қон-томир ангиогенези омилларининг ўсма микромуҳитидаги ўрни: тухумдонлар диссеминацияланган саратонида диагностик ва терапевтик жиҳатлар»; «Диссеминацияланган тухумдонлар саратонини даволашда комплекс ёндашувлар: иммунотерапия ва антиангиоген стратегиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиали 2025 йил 23 апрелдаги 33-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят филиали 2024 йил 24 апрелдаги 38-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 21/64-сoн хулосаси). Тадқиқот натижаларига кўра, HIF-1αнинг юқори экспрессияси ўсмадаги гипоксик ҳолатни кучайтириши, шу билан бирга CD8⁺ ва CD4⁺ лимфоцитлар фаоллигининг пасайиши билан боғлиқлиги илк бор аниқланди. Бу ҳолат тухумдон саратонининг иммун қочиш механизмлари ва гипоксик иммуносупрессия жараёнларини илмий жиҳатдан изоҳлаш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу маълумотлар тухумдон саратонини эрта босқичда аниқлаш, прогнозини баҳолаш ва шахсийлаштирилган терапевтик тактикани ишлаб чиқишда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган маркерлар асосида касаллик оғирлигини башорат қилиш имкони кеч босқичдаги беморларга ажратиладиган ортиқча даволаш харажатларини тахминан 5–6% га қисқартириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик ўсма-ассоцияланган макрофагларнинг тарқалиш хусусиятлари ва уларнинг VEGF орқали ангиогенезни фаоллаштириши ҳамда гипоксик иммуносупрессив муҳит шаклланиши ўсмага қарши иммун жавобни сусайтириш механизми билан чамбарчас боғлиқлиги аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети мувафақлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24-март 3-сон билан тасдиқланган «Иммун тизими ва қон-томир ангиогенези омилларининг ўсма микромуҳитидаги ўрни: тухумдонлар диссеминацияланган саратонида диагностик ва терапевтик жиҳатлар»; «Диссеминацияланган тухумдонлар саратонини даволашда комплекс ёндашувлар: иммунотерапия ва антиангиоген стратегиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиали 2025 йил 23 апрелдаги 33-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят филиали 2024 йил 24 апрелдаги 38-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 21/64-сoн хулосаси). Макрофаглар фаоллиги ўсмадаги гипоксия ва ангиоген жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, улар ўсма тўқимасининг микроциркуляциясини таъминлаш ва ўсиш потенциалини кучайтиришда асосий роль ўйнаши аниқланди. Ижтимоий самарадорлиги: бу натижа иммун микромуҳитни модуляция қилувчи янги иммунотерапевтик стратегияларни ишлаб чиқиш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: макрофаг фаоллигини баҳоловчи тестларни жорий этиш орқали антиангиоген терапияни фақат юқори хавфли беморларда қўллаш имкони яратилади, бу эса умумий даво харажатларини 8–10% га қисқартириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик гипоксия ва ангиогенез ўртасидаги ўзаро боғлиқлик илк марта аниқланиб, VEGF, CD31 ва HIF-1α омиллари экспрессияси орқали бирламчи ва метастатик ўчоқларда тавсифланди ҳамда диссеминацияланган тухумдон саратонида қон томирларининг морфологик ва функционал хусусиятлари ўсма инвазияси ва метастаз жараёнларини рағбатлантирувчи асосий омиллар сифатида асосланганлиги Самарқанд Давлат Тиббиёт университети мувафақлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24-март 3-сон билан тасдиқланган «Иммун тизими ва қон-томир ангиогенези омилларининг ўсма микромуҳитидаги ўрни: тухумдонлар диссеминацияланган саратонида диагностик ва терапевтик жиҳатлар»; «Диссеминацияланган тухумдонлар саратонини даволашда комплекс ёндашувлар: иммунотерапия ва антиангиоген стратегиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиали 2025 йил 23 апрелдаги 33-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят филиали 2024 йил 24 апрелдаги 38-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 21/64-сoн хулосаси. Олинган натижалар PD-L1 ва HIF-1α юқори экспрессиясида беморларда яшовчанлик кўрсаткичининг пасайиши, VEGF ва CTLA-4 даражаси юқори бўлганда эса ўсма рецидив эҳтимолининг ортадигани билан боғлиқ эканлигини кўрсатди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу маркерлар орқали касаллик ривожланиш хавфини аниқ стратификация қилиш имкони туғилди, бу эса беморларни индивидуал назорат остида даволашга йўналтиради. Иқтисодий самарадорлиги: иммунотерапияга номзодларни тўғри танлаш орқали дори сарфини 12–15% га қисқартириш имкони яратилди.
тўртинчи илмий янгилик диссеминацияланган тухумдон саратонида PD-L1 ва CTLA-4 иммун маркерлари ҳамда VEGF ва HIF-1α ангиогенез омилларининг биргаликдаги юқори экспрессияси илк маротаба касаллик оғирлигини ва беморларнинг умумий яшаш давомийлигини башорат қилиш учун ишончли прогностик мезон сифатида исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университети мувафақлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24-март 3-сон билан тасдиқланган «Иммун тизими ва қон-томир ангиогенези омилларининг ўсма микромуҳитидаги ўрни: тухумдонлар диссеминацияланган саратонида диагностик ва терапевтик жиҳатлар»; «Диссеминацияланган тухумдонлар саратонини даволашда комплекс ёндашувлар: иммунотерапия ва антиангиоген стратегиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиали 2025 йил 23 апрелдаги 33-сон буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилоят филиали 2024 йил 24 апрелдаги 38-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Сoғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июньдаги 21/64-сoн хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги алгоритм беморларда рецидивсиз даврни узайтириш ва яшовчанликни оширишга хизмат қилди, шунингдек, иммунотерапия ва антиангиоген усулларни тўғри танлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: ортиқча кимё- ва нур терапия курсларини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 3,2–4,5 млн сўм бюджет маблағи тежалиши таъминланди. Ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш алгоритмлари тухумдонлар диссеминацияланган саратони билан касалланган беморларда касалликни аниқлаш сифатини ва комплекс даволаш самарадорлигини оширишга, рецидивсиз даврни узайтиришга ҳамда прогнозни яхшилашга хизмат қилди. Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган комплекс клиник-диагностик ёндашув тухумдон саратонини эрта диагностика қилиш сифатини оширишга, даволаш тактикаси ва прогнозни такомиллаштиришга хизмат қилади, шунингдек, Ўзбекистонда онкогинекологик ёрдам тизимини ривожлантириш ва оптималлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Хулоса:Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган комплекс клиник-диагностик ёндашув тухумдон ракини эрта ташхислаш, даволаш тактикасини аниқлаш ва прогнозни баҳолаш сифатини ошириб, мамлакатда онкогинекологик ёрдам тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.