Илхомова Сайха Хусниддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсия касаллигининг клиникаси ва кечишига COVID-19 инфекциясининг таъсири ва даволаш тактикаси», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3802
Илмий раҳбар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниёзов Шухрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 инфекциясини ўтказган эпилепсияли беморларда касалликнинг клиник кечишига таъсир қилувчи нейрофизиологик ва иммунологик ўзгаришларни комплекс таҳлил қилиш, дифференциал ташхис ва даволаш меъзонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпилепсиянинг COVID-19 инфекцияли ва COVID-19 инфекциясиз шаклларидаги тутқаноқларнинг турлари ва уларнинг посттравматик эпилепсияда клиник трансформация даражаси аниқланган;
касалликда ковид инфекцияси таъсирида кузатиладиган тутқаноқларнинг клиник- неврологик ва нейрофизиологик (ЭЭГ) ўзгаришларига кўра дифференциал ташхислаш мезонини ишлаб чиқилган;
эпилепсиянинг ковид инфекцияли ва ковид инфекциясиз шаклларида биохимик, иммун яллиғланиш омилларининг миқдорий кўрсаткичлари касалликнинг кечишига таъсир қилувчи CCL-2 муҳим маркерлардан эканлиги асосланган;
COVID-19 эпилепсияли беморларда витаминотерапия ва III авлод антиэпилептик дори воситаларининг комплекс қўлланилиши яллиғланиш фонида тутқаноқ фаоллигининг пасайиши хамда умумий соматик ҳолатнинг яхшиланиши билан намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўтказган эпилепсияли беморларда клиник-неврологик ўзгаришларни эрта ташҳислаш мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: эпилепсиянинг COVID-19 билан боғлиқ шаклида хуружлар динамикаси ва когнитив бузилишлар CCL-2 сабабли кузатиладиган нейрояллиғланиш реакцияси билан, COVID-19 ўтказмаган беморларда эса нейродегенератив ва метаболик омиллар устувор эканлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан 22.11.2024-йилдаги 11-24\404-т сон билан тасдиқланган “Эпилепсияли беморларда коронавирус инфекциясининг асоратлар ривожланиш хавфини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсияномага киритилган. Мазкур таклиф ихтисослашган тиббий муассасалардан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт марказига (2025 йил 21 январдаги №18 буйруғи) ва Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 29 январдаги №323-2-40ТВ/2025 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эпилепсияда хуружлар динамикаси ва когнитив бузилишларни CCL-2 орқали юзага келувчи нейрояллиғланиш билан боғлиқлигини аниқлаш ҳамда дифференциал диагностика ва даво тактикасини ишлаб чиқиш - беморларда неврологик етишмовчилик ривожланишининг олдини олиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, реабилитация муддатини қисқартириш, ногиронлик ҳолатларини камайтириш ва беморларнинг ижтимоий мослашувини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган диагностика ва даволаш алгоритми хуружлар частотаси ва оғирлиги камайиши ҳисобига стационар даволаниш заруриятини пасайтиради. COVID-19 билан боғлиқ эпилепсияли беморларда дифференциал ёндашув асосида даво тактикаси танланиши натижасида 1 беморга тўғри келадиган йиллик стационар харажатлари ўртача 2 баробарга қисқариб, бир бемор ҳисобида 1239000 сўмгача иқтисодий фойда таъминланди. Хулоса: CCL-2 орқали нейрояллиғланиш механизмларини аниқлаш постковид эпилепсияда эрта скрининг, дифференциал даво тактикаси ва хуружлар ҳамда ногиронлик хавфини камайтириш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: касалликда кузатиладиган тутқаноқ хуружларида ЭЭГ кўрсаткичларининг ташҳислаш мезони бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан 22.11.2024-йилдаги 11-24\404-т сон билан тасдиқланган “Эпилепсияли беморларда коронавирус инфекциясининг асоратлар ривожланиш хавфини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсияномага киритилган. Мазкур таклиф ихтисослашган тиббий муассасалардан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт марказига (2025 йил 21 январдаги №18 буйруғи) ва Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 29 январдаги №323-2-40ТВ/2025 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг эрта босқичини аниқлаш, даволаш самарадорлигини ошириш, касалликнинг зўрайишини олдини олиб, беморларнинг саломатлигига ижобий таъсир қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда даволанаётган тарқоқ склерознинг бошланғич давридаёқ ташҳислаш мезони дифференциаллашган ҳолда ташҳислаш ва ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишга молиявий харажатларни камайтириш, ходимларнинг иш вақтини қисқартириш имконини берди. Хулоса: касалликнинг эрта даволаш чоратадбирларининг олиб борилиши касалликни авж олиш даврларини олдини олиш ремиссия босқичининг давомли бўлиши, тиббий ҳизматнинг нарҳини камайиши туфайли 1 нафар беморга 1239000 сўм бюджет маблағидан иқтисод қилинди.
учинчи илмий янгилик: эпилепсиянинг ковид инфекцияли шаклида биохимик, иммунологик (CCL-2, СРО, ферритин) миқдорий кўрсаткичларнинг касалликнинг кечишига таъсири қилувчи муҳим маркерлардан эканлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан 22.11.2024-йилдаги 11-24\404-т сон билан тасдиқланган “Эпилепсияли беморларда коронавирус инфекциясининг асоратлар ривожланиш хавфини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсияномага киритилган. Мазкур таклиф ихтисослашган тиббий муассасалардан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт марказига (2025 йил 21 январдаги №18 буйруғи) ва Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 29 январдаги №323-2-40ТВ/2025 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг даврларига мос равишда даволаш самарадорлигини ошириш, зўрайишини олдини олиш, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда даволанаётган эпилепсиянинг ковид инфекцияли шаклини ташҳислаш мезони ва биомаркерлар асосида дифференциаллашган ҳолда ташҳисни қўйишга, тутқаноқ хуружларининг кўпайишини ва ногиронликни жадаллашишини олидини олишга ҳизмат қилади. Хулоса: бунинг мезонида эрта ташҳислаш ва даволаш чора-тадбирларининг олиб борилиши касалликни авж олиш олдини олиб, ремиссия босқичининг давомли бўлишига ва шу тариқа ўлим, ногиронлик кўрсаткичларини, стационарда даволаниш муддатларини камайтирди, молиявий харажатларни қисқартирди.
тўртинчи илмий янгилик: эпилепсиянинг ковид инфекцияли шаклларига мос равишда такомиллашган даволаш чора-тадбирлари бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши қарори билан 22.11.2024-йилдаги 11-24\404-т сон билан тасдиқланган “Эпилепсияли беморларда коронавирус инфекциясининг асоратлар ривожланиш хавфини баҳолаш алгоритми” номли услубий тавсияномага киритилган. Мазкур таклиф ихтисослашган тиббий муассасалардан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар тиббиёт марказига (2025 йил 21 январдаги №18 буйруғи) ва Бухоро вилояти Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси (2025 йил 29 январдаги №323-2-40ТВ/2025 буйруғи) амалиётга тадбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилаётган усул касалликнинг эрта ва реабилитасия босқичларида даволашни оптималлаштириш шунингдек, беморларда ногиронлик даражасини камайтириш ва олдини олишга қаратилган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитда даволанаётган эпилепсиянинг ковид инфекцияли шаклининг дифференциаллашган ҳолда ташҳислаш ва бунинг мезонида даволашни такомиллаштириш, касалликни авж олишни олдини олиш ва ремиссия босқичининг давомли бўлиши, тиббий ҳизматнинг нарҳини камайиши туфайли 1239000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: эпилепсиянинг ковид инфекцияли шакли касаллигида даволашнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш беморлар неврология бўлимларида бўлганда бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади. Касалликнинг даволаш, касаллик оқибатларини олдини олиш учун бюджет маблағларининг 1 беморга нисбатан 1239000 сўмни иқтисод қилади.