Мухаммедова Зарина Муродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизматлар соҳаси таркибий тузилишини такомиллаштириш асосида инвестицион ресурслар самарадорлигини ошириш” 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Iqt528
Илмий маслаҳатчи: Зайналов Жаҳонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Кулиева, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳаси таркибий тузилишини такомиллаштириш асосида инвестицион ресурслар самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион ресурсларни хизматлар соҳаси тармоқлари бўйича тақсимлаш механизми тармоқда банд аҳоли сони, ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги каби муҳим кўрсаткичларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик субектлари инновацион фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш, инвестицион ресурслардан фойдаланишнинг инновацион ечимларини излаб топиш ва амалга оширишни рагʻбатлантириш имконини берувчи инвестицион-инновацион марказларни ташкил қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида инновацион жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган инвестицион ресурсларни бошқариш механизмини виртуаллаштирилган инновацион инфратузилмани шакллантириш ва қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестицион ресурслар ҳажми, соҳанинг асосий воситалари ҳажми, соҳада инновациялар ҳажмини аниқлаш бўйича 2028-йилга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ва улар асосида мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар асослаб берилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион ресурсларни инновацияларга йўналтириш иқтисодий механизмининг таркиби давлат хусусий шерикчилиги, интеллектуал капитал, венчурли капитал каби муҳим элементлар билан тўлдириш асосида такомиллаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизматлар соҳаси таркибий тузилишини такомиллаштириш асосида инвестицион ресурслар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестицион ресурсларни хизматлар соҳаси тармоқлари бўйича тақсимлаш механизми тармоқда банд аҳоли сони, ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги каби муҳим кўрсаткичларни қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 7-февралдаги №04-07-27-1512-сонли далолатномаси) Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида инвестицион ресурслар самарадорлигини 12,5 фоизга оширишга эришилган;
инвестицион-инновацион марказларни ташкил қилиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик субектлари инновацион фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш, инвестицион ресурслардан фойдаланишнинг инновацион ечимларини излаб топиш ва амалга оширишни рагʻбатлантириш имконини берувчи инвестицион-инновацион жараён самарадорлигини ошириш моделини ишлаб чиқиш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 7-февралдаги №04-07-27-1512-сонли далолатномаси) Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур таклифдан фойдаланиш Самарқанд вилояти хизмат кўрсатиш соҳаси таркибидаги корхоналарда инвестицион ресурслар самарадорлигини ўртача 10-12 фоизга оширишга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида инновацион жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган инвестицион ресурсларни бошқариш механизмини виртуаллаштирилган инновацион инфратузилмани шакллантириш ва қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 7-февралдаги №04-07-27-1512-сонли далолатномаси) Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида хизмат кўрсатиш корхоналарида 2024-йилда 2023-йилга нисбатан бир ишчи кунида ўрта ҳисобда 40 дақиқа вақт тежаб қолганлигини кўрсатди, ходимларнинг меҳнат унумдорлиги эса 20,0 фоизга ошган;
хизмат кўрсатиш соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестицион ресурслар ҳажми, соҳанинг асосий воситалари ҳажми, соҳада инновациялар ҳажмини 2028-йилга мўлжалланган прогноз параметрлари асосида мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 7-февралдаги №04-07-27-1512-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатиш соҳасида ушбу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 2028-йилда 288196,4 млрд. сўмга, 2556348,6 млрд. сўмга, 161233,1 млрд. сўмга, 2024-йилга нисбатан мос равишда, 2,4 мартага, 2,3 мартага ва 2,9 мартага оширишга, мавжуд имкониятларни ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасида инвестицион ресурсларни инновацияларга йўналтириш иқтисодий механизмининг таркиби давлат хусусий шерикчилиги, интеллектуал капитал, венчурли капитал каби муҳим кўрсаткичлар билан тўлдириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 7-февралдаги №04-07-27-1512-сонли далолатномаси) Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Ҳудудларда хизматларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган савдо корхоналари самарадорлигини 10-15 фоизга оширишга эришилган.