Поёнов Бобир Бекмурод ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг ликвидлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt3775
Илмий раҳбар:Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Тожиев Рахматулла Рахмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг ликвидлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида барқарорлик индексининг «паст даража» (10,5 ≤ ББИ ≤ 19,6), «ўрта даража» (5,3 ≤ ББИ ≤ 10,4), «юқори даража» (1 ≤ ББИ ≤ 5,2) қийматларини қўллаш орқали активларнинг рентабеллигини барқарор даражасини таъминлаш таклифи асосланган;
оддий акциялар чиқариш орқали жалб қилинган маблағларнинг белгиланган улушини юқори ликвидли, риск даражаси паст активларга ва тез мобилизация қилинадиган ликвид активлар портфелига мақсадли равишда жойлаштириш орқали жорий ва лаҳзалик ликвидлилигини узлуксиз таъминлаш таклифи асосланган;
тижорат банклари ликвидлилик даражасининг ўртача коэффициенти «хавфсиз» (1,20 дан 1,26 гача) ҳамда «хавфли» (1,18 дан 1,15 гача) эҳтимоллик қийматларини концептуал модел орқали баҳолаш йўли билан ликвидлилик даражасини мустаҳкамлаш бўйича таклифи асосланган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларида ликвидлиликни таъминлаш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари ликвидлилигини мустаҳкамлашнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трансформациялаш жараёнида тижорат банкларининг ликвидлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида барқарорлик индексининг «паст даража» (10,5 ≤ ББИ ≤ 19,6), «ўрта даража» (5,3 ≤ ББИ ≤ 10,4), «юқори даража» (1 ≤ ББИ ≤ 5,2) қийматларини қўллаш орқали активларнинг рентабеллигини барқарор даражасини таъминлаш таклифи «Туронбанк» АТБнинг «Банкни ривожлантириш стратегияси»нинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2025 йил 7 майдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг натижасида 2025 йилда 2024 йилга нисбатан «Туронбанк» АТБ пассивлари ҳажмида регулятив капиталнинг салмоғи 4,8 фоизли пунктга ошган, соф фойданинг ўсишини жами активларнинг ўсишидан юқорилиги 37,5 фоизни ташкил қилган.
Оддий акциялар чиқариш орқали жалб қилинган маблағларнинг белгиланган улушини юқори ликвидли, риск даражаси паст активларга ва тез мобилизация қилинадиган ликвид активлар портфелига мақсадли равишда жойлаштириш орқали жорий ва лаҳзалик ликвидлилигини узлуксиз таъминлаш бўйича таклифи АТБ «Туронбанк» томонидан банк ликвидлилигини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2025 йил 7 майдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида банкнинг юқори ликвидли активлари улуши жами активлар таркибида 2025 йил 1 апрель ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ошган, бу ўз навбатида банкнинг жорий ва лаҳзали ликвидлилиги талабини, мос равишда 1,2 ва 1,3 коэффициентда таъминлаш имкониятини берган;
Тижорат банклари ликвидлилик даражасининг ўртача коэффициенти «хавфсиз» (1,20 дан 1,26 гача) ҳамда «хавфли» (1,18 дан 1,15 гача) эҳтимоллик қийматларини концептуал модел орқали баҳолаш йўли билан ликвидлилик даражасини мустаҳкамлаш бўйича таклифи АТБ «Туронбанк» амалиётига жорий этилган («Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2025 йил 7 майдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида 2024-2025 йиллар оралиғидаги ойлик маълумотлар асосида тижорат банкларининг ликвидлилик коэффициенти 2025 йилда 2024 йилга нисбатан мос равишда 5 фоизга ўсишига эришилган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларида ликвидлиликни таъминлаш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида тижорат банклари ликвидлилигини мустаҳкамлашнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2030йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган («Туронбанк» акциядорлик тижорат банки 2025 йил 7 майдаги № 04-16/23385 маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида тижорат банклари жорий ликвидлилик коэффициенти 2,5; 3,4 ва 3,7 фоизга ўсишига эришилган.