Латипова Шахноза Махмудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналар инвестицион фаолиятида лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt1164.
Илмий раҳбар: Зайналов Жахонгир Расулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар инвестицион фаолиятида лизинг хизматларидан фойдаланишни тартибга солишнинг самарали молиявий механизмини яратишнинг назарий ва методик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари» тушунчасининг иқтисодий мазмуни лизинг операциялари рискларини бошқариш, лизинг хизматларининг молиявий барқарорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, реал секторга инвестиция оқимларини кўпайтириш ва иқтисодиётда капитал қайта тақсимотининг самарадорлигини оширишга қаратилган тартибга солувчи иқтисодий таъсир чоралари тизими сифатида такомиллаштирилган;
лизингни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар ва бошқа кредит муассасаларининг лизинг шартномасини амалга ошириш учун камида уч йил муддатга лизинг субъектларига берилган кредит маблағларидан олинган фойдаларини фойда солиғидан озод этиш орқали лизинг хизматларининг ҳажми ва ЯИМдаги улушини ошириш таклифи асосланган;
корхоналар инвестицион фаолиятида лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари лизинг компаниялари молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашга оид “риск даражаси жуда паст” [8<RD≤10], “риск даражаси ўртача” [6<RD≤7,9], “риск даражаси юқори” [4< RD ≤5,9], “риск даражаси жуда юқори” [RD≤4] шкала интервалларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот, асосий капиталга инвестициялар ва лизинг фаолиятининг динамикасига асосланган эконометрик модел ёрдамида 2025-2030 йилларда ЯИМ таркибида лизинг улушининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар инвестицион фаолиятида лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари» тушунчасининг иқтисодий мазмунини лизинг операциялари рискларини бошқариш, лизинг хизматларининг молиявий барқарорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, реал секторга инвестиция оқимларини кўпайтириш ва иқтисодиётда капитал қайта тақсимотининг самарадорлигини оширишга қаратилган тартибга солувчи иқтисодий таъсир чоралари тизими сифатида такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Лизинг ва лизинг операциялари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2020 йил 15 декабрдаги 6-сон мажлис баёни). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида талабаларда тартибга солувчи иқтисодий таъсир чоралари тизими сифатида такомиллаштирилган «лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари» тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
лизингни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар ва бошқа кредит муассасаларининг лизинг шартномасини амалга ошириш учун камида уч йил муддатга лизинг субъектларига берилган кредит маблағларидан олинган фойдаларини фойда солиғидан озод этиш орқали лизинг хизматларининг ҳажми ва ЯИМдаги улушини ошириш таклифи Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2022 йил 30 августдаги ULA/1282-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизнинг стратегик тармоқлари, хусусан туризм, кимё саноати, қурилиш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш тармоқларида лизинг хизмати бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаб олиш ҳамда тармоқларнинг функцияларидан келиб чиқиб охир оқибатда уларнинг мамлакат ЯИМдаги улушини оширишга, ЯИМ таркибида лизинг хизматларининг 0,1 %га ошишига эришилган;
корхоналар инвестицион фаолиятида лизинг хизматларини тартибга солишнинг молиявий механизмлари лизинг компаниялари молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашга оид “риск даражаси жуда паст” [8<RD≤10], “риск даражаси ўртача” [6<RD≤7,9], “риск даражаси юқори” [4<RD≤5,9], “риск даражаси жуда юқори” [RD≤4] шкала интервалларини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2022 йил 30 августдаги ULA/1282-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лизинг битими иштирокчилари (сотувчи-лизинг берувчи-лизинг олувчи)нинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилиб, сотувчининг айланма активлардан фойдаланиш самарадорлиги 7%га, лизинг берувчининг лизинг лойиҳаси бўйича рентабеллиги 5%га ва лизинг олувчининг лизинг лойиҳасидан фойдаланиш самарадорлиги 8%га ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот, асосий капиталга инвестициялар ва лизинг фаолиятининг динамикасига асосланган эконометрик модел ёрдамида ишлаб чиқилган 2025-2030 йилларда ЯИМ таркибида лизинг улушининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2022 йил 30 августдаги ULA/1282-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узоқ муддатли истиқболда мамлакат иялпи ички маҳсулот, асосий капиталга инвестициялар ва лизинг фаолияти ҳамда ЯИМ таркибида лизинг улуши кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.