Машарипова Шахло Адамбаевнанинг Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование методологии управления денежными потоками акционерных обществ», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt989
Илмий маслахатчи: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,№DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Акционерлик жамиятларининг пул оқимларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш, замонавий ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг молиявий барқарорлиги, ликвидлиги ва инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “акциядорлик жамиятлари пул оқимлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни пул оқимлари тузилмаси ва динамикасига таъсирини аниқроқ ҳисобга олиш имконини берувчи стратегик сегментациясини капитал эгалари иштироки даражалари (миноритар, мажоритар ва институционал акционерлар) бўйича таснифлаш асосида такомиллаштирилган;
акционерлик жамиятларида пул оқимларини бошқаришнинг концептуал модели корпорациялар фойдасини захира фонди (ЗФ = 5%), инвестиция фонди (ИФ = 20%), дивидендларни тўлаш (ДТ = 40%), тақсимланмаган фойда (ТФ = 35%) ўртасидаги мақбул нисбатларга асосланган тақсимлаш тузилмасини таклиф этиш орқали такомиллаштирилган;
пул оқимларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш усулларини интеллектуал аналитика, предиктив моделлаштириш ва корпоратив ахборот тизимлари каби рақамли воситалар билан интеграция қўлланилган ҳолда модификациялаш орқали бошқарув қарорларининг аниқлиги ва тезкорлигини ошириш таклифи асосланган;
пул оқимларини бошқариш самарадорлигини комплекс баҳолаш услуби ликвидликни бошқаришда мувозанатли стратегия шакллантириш имконини берувчи миқдорий самарадорлик (КҚ), сифат самарадорлиги (ҚЛ) ва хавфга чидамлилик (КР) блоклари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятлари пул оқимларини бошқаришнинг хорижий моделларини мослаштиришнинг “Марказлашган хазина” йўналишини жорий этиш асосида холдинг даражасида корпоратив ғазначиликни ташкил этиш ҳамда ички ғазначилик лимитларини жорий этиш орқали ликвидликнинг бошқарилувчанлигини 25-30%га ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида пул оқимларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “акциядорлик жамиятлари пул оқимлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни пул оқимлари тузилмаси ва динамикасига таъсирини аниқроқ ҳисобга олиш имконини берувчи стратегик сегментациясини капитал эгалари иштироки даражалари (миноритар, мажоритар ва институционал акционерлар) бўйича таснифлаш асосида такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Корпоратив молия» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 31 январдаги 03/03-237-сонли буйруғи, ўқув қўлланма). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда пул оқимларининг жорий ҳолатини обектив баҳолаш, шунингдек, молиявий позицияни узоқ муддатли истиқболда мустаҳкамлаш учун пул маблағлари ҳаракатини бошқаришни стратегик такомиллаштириш йўналишларини белгилаш борасида назарий билимларни шакллантириш имконини берган;
акционерлик жамиятларида пул оқимларини бошқаришнинг концептуал модели корпорациялар фойдасини захира фонди (ЗФ = 5%), инвестиция фонди (ИФ = 20%), дивидендларни тўлаш (ДТ = 40%), тақсимланмаган фойда (ТФ = 35%) ўртасидаги мақбул нисбатларга асосланган тақсимлаш тузилмасини такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2025 йил 9 июндаги №23-2-1659-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акционерлик жамиятларида фойдани захира фонди, инвестиция фонди, дивидендларни тўлаш, тақсимланмаган фойда ўртасида самарали тақсимлаш имкони яратилган;
пул оқимларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш усулларини интеллектуал аналитика, предиктив моделлаштириш ва корпоратив ахборот тизимлари каби рақамли воситалар билан интеграция қўлланилган ҳолда модификациялаш орқали бошқарув қарорларининг аниқлиги ва тезкорлигини ошириш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2025 йил 9 июндаги №23-2-1659-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли модификацияланган усуллар корхоналарда пул оқимларини бошқаришда маълумот янгиланишини 30 кундан 1 кунгача қисқартириш, предиктив модел қўлланилиши прогноз аниқлигини 15-30% га ошириш имконини берган;
пул оқимларини бошқариш самарадорлигини комплекс баҳолаш услуби ликвидликни бошқаришда мувозанатли стратегия шакллантириш имконини берувчи миқдорий самарадорлик (КҚ), сифат самарадорлиги (ҚЛ) ва хавфга чидамлилик (КР) блоклари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2025 йил 9 июндаги №23-2-1659-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ликвидликни бошқаришда мувозанатли стратегия шакллантириш имконини берувчи турли блоклар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган;
акциядорлик жамиятлари пул оқимларини бошқаришнинг хорижий моделларини мослаштиришнинг “Марказлашган хазина” йўналишини жорий этиш асосида холдинг даражасида корпоратив ғазначиликни ташкил этиш ҳамда ички ғазначилик лимитларини жорий этиш орқали ликвидликнинг бошқарилувчанлигини 25-30%га ошириш таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2025 йил 9 июндаги №23-2-1659-сонли маълумотномаси).