Мирзаева Лола Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон меҳмондўстлик соҳаси корхоналарига ғарб бошқарув моделини тадбиқ этиш механизмлари», 08.00.17 - “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1632.
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Баходир Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор; Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович, Урганч Ранч технология университети “Иқтисодиёт” кафедра мудири, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон меҳмондўстлик соҳаси ташкилотларига ғарб бошқарув моделини тадбиқ этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра барқарор ўсиш шароитида мамлакат туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда “соф туризм бозори” моделини тузиш туристик маҳсулот ва хизматларнинг таклифи ҳамда талабининг бевосита замонавий жойлаштириш воситалари субектлари ўртасида шаклланиши ва айирбошланиши билан тавсифланувчи иқтисодий модел жиҳатидан такомиллаштирилган;
меҳмондўстлик индустрияси ташкилотларининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини экспресс баҳолаш усули меҳмонхона (1≤М≤5), хостел (0,5≤М≤2) ва оилавий меҳмон уйлари (1≤ОМУ≤2) фаолиятининг асосий жиҳатларини ҳисобга олувчи балл шкалаларини татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
жаҳондаги топ-10 меҳмонхоналар брендларининг логотиплари асосида жойлаштириш воситаларининг имижини намоён этувчи таниқли брендларни яратиш услуби миллий қадриятлар ва маҳаллий имкониятларни уйгʼунлаштириш дастакларини жорий этиш орқали такомиллаштириш асосида “Фаровон” бренди яратиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда жойлаштириш воситаларидан олинган даромад ҳажми ва унга таʼсир этувчи омил кўрсаткичларининг тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон меҳмондўстлик соҳаси ташкилотларига ғарб бошқарув моделини тадбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра барқарор ўсиш шароитида мамлакат туризм хизматлари бозорини ривожлантиришда “соф туризм бозори” моделини тузишни туристик маҳсулот ва хизматларнинг таклифи ҳамда талабининг бевосита замонавий жойлаштириш воситалари субектлари ўртасида шаклланиши ва айирбошланиши билан тавсифланувчи иқтисодий модел жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Халқаро туризм менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда туристик маҳсулот ва хизматларнинг таклифи ҳамда талабини иқтисодий модел жиҳатидан такомиллаштиришга оид “соф туризм бозори” модели бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
меҳмондўстлик соҳаси ташкилотларининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини экспресс баҳолаш усули меҳмонхона (1≤М≤5), хостел (0,5≤М≤2) ва оилавий меҳмон уйлари (1≤ОМУ≤2) фаолиятининг асосий жиҳатларини ҳисобга олувчи балл шкалаларини татбиқ этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таʼминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 14 октябрдаги 371-25-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши меҳмонхоналар, хостеллар ва оилавий меҳмон уйлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ўртача 5 фоизга ошириш имкони яратилган;
жаҳондаги топ-10 меҳмонхоналар брендларининг логотиплари асосида жойлаштириш воситаларининг имижини намоён этувчи таниқли брендларни яратиш услуби миллий қадриятлар ва маҳаллий имкониятларни уйғунлаштириш дастакларини жорий этиш орқали такомиллаштириш асосида “Фаровон” брендини яратиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таʼминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 14 октябрдаги 371-25-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши Хива шаҳрида жойлашган “Фаровон” меҳмонхонасига хос бўлган машҳур туристик брендни яратиш имконини берган;
Ўзбекистонда жойлаштириш воситаларидан олинган даромад ҳажми ва унга таʼсир этувчи омил кўрсаткичларининг тренд моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги“Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-20-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 14 октябрдаги 371-25-сон маʼлумотномаси). Ушбу таклиф асосида 2030 йилга келиб, жойлаштириш воситалари даромадлилик даражаси улушини 1,2 баробарга ошириш мумкинлиги аниқланган.