Мелибаева Гулхон Назруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Кичик бизнес корхоналари рақобатбардошлигини ошириш механизмлари”, 08.00.15–“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3592
Илмий раҳбарлар: Тошпулатов Икболжон Адилжонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети, PhD.03/31.12.2020.I.130.01
Расмий оппонентлар: Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Дадабоева Маргуба Мамасолиевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатувчи озиқ-овқат саноати корхоналарида рақобатбардошликни ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес корхоналарида рақобатнинг шаклланиш омиллари, унга қўйиладиган талаблар, рақобатнинг корхона фаолиятига таъсири, илғор ёндашувлари ва баҳолаш механизмлари асосида рақобатбардошликни таъминлаш тизими асосланган;
кичик бизнес субектлари фаолиятининг самарадорлигини оширувчи, ресурслардан фойдаланишнинг оптимал йўналишларини белгиловчи ҳамда уларнинг иқтисодий ривожланиш жараёнидаги ҳиссасини кучайтирувчи бошқарув воситасини шакллантириш таклиф этилган;
кичик корхоналарда ЛИФО, ФИФО, АВЕCО, диреcт-костинг, абсорптион-костинг ва АБC-костинг ёндошувлари асосида 5-10% таннарх харажатларини камайтиришга ҳамда фойдани 10-12%га оширишга олиб келадиган интеграциялашган CОСТ-ФЛЕХ тизими ишлаб чиқилган;
маҳсулот ҳажми, бозор улуши, нарх рақобатбардошлиги, фойда маржаси, қониқиш даражаси, такрорий харидорлар, инновацион маҳсулотлар улуши ва ҳодимлар билан таъминланганлик омиллари асосида Садаф Сут ҳамда Беназир корхоналари ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенариялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес корхоналари рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес корхоналарида рақобатнинг шаклланиш омиллари, унга қўйиладиган талаблар, рақобатнинг корхона фаолиятига таъсири, илғор ёндашувлари ва баҳолаш механизмлари асосида рақобатбардошликни таъминлаш тизимига доир таклифи “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналари фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2025 йил 16-декабрдаги 05-33-14170-сонли, “Садаф сут” корхонасининг 2025 йил 22 майдаги ва “Беназир” корхонасининг 2025-йил 24-майдаги маълумотномалари). Натижада, “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналарининг озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги сотув ҳажмини 5 фоизга ортишига эришилган;
кичик бизнес субектлари фаолиятининг самарадорлигини оширувчи, ресурслардан фойдаланишнинг оптимал йўналишларини белгиловчи ҳамда уларнинг иқтисодий ривожланиш жараёнидаги ҳиссасини кучайтирувчи бошқарув воситасини шакллантириш таклифи “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналари фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2025 йил 16-декабрдаги 05-33-14170-сонли, “Садаф сут” корхонасининг 2025 йил 22 майдаги ва “Беназир” корхонасининг 2025-йил 24-майдаги маълумотномалари). Натижада, “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналарининг бозорни ўрганиш ва таҳлил қилишга сарфланадиган харажатларини 2,5 фоизга камайишига эришилган;
кичик корхоналарда ЛИФО, ФИФО, АВЕCО, диреcт-костинг, абсорптион-костинг ва АБC-костинг ёндошувлари асосида 5-10% таннарх харажатларини камайтиришга ҳамда фойдани 10-12%га оширишга олиб келадиган интеграциялашган CОСТ-ФЛЕХ тизимига доир таклифи “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналари фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2025 йил 16-декабрдаги 05-33-14170-сонли, “Садаф сут” корхонасининг 2025 йил 22 майдаги ва “Беназир” корхонасининг 2025-йил 24-майдаги маълумотномалари). Натижада, “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналари томинидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини оптималлаштирилганлиги ҳисобига мос равишда 5,3 ва 8,7 фоизга пасайишига эришилган;
маҳсулот ҳажми, бозор улуши, нарх рақобатбардошлиги, фойда маржаси, қониқиш даражаси, такрорий харидорлар, инновацион маҳсулотлар улуши ва ҳодимлар билан таъминланганлик омиллари асосида корхоналар ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарияларига доир таклифи “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналари фаолиятларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 2025 йил 16-декабрдаги 05-33-14170-сонли, “Садаф сут” корхонасининг 2025 йил 22 майдаги ва “Беназир” корхонасининг 2025-йил 24-майдаги маълумотномалари). Натижада, ушбу прогноз ссенарийлари асосида “Садаф сут” ҳамда “Беназир” корхоналарининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.