Мавлонов Авазхон Усубхужаевичнинг 
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳаво транспорти обектларида содир этиладиган жиноятларга қарши курашишнинг тезкор-қидирув чора-тадбирларини такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят-процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Yu2120 
Илмий маслаҳатчи: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович юридик фанлар дοктοри, прοфессοр 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Хайриев Нодиржон Исроилович юридик фанлар доктори, профессор; Хайдаров Мансур Махмуджонович юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳаво транспорти обектларида содир этиладиган жиноятларга қарши курашишнинг тезкор-қидирув чора-тадбирларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳаво транспорти обектларида тезкор-қидирув фаолиятининг босқичларининг (тайёргарлик, аниқлаштириш, амалга ошириш ва баҳолаш) интегратив модел сифатида ИКАО стандартлари асосида қўлланилиши жиноятчиликка қарши курашда инсон ҳуқуқлари ҳимояси ривожланишига хизмат қилиши асослантирилган;
ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этиш лозимлиги асослантирилган;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) ва мазкур органлар билан махфийлик асосида ҳамкорлик қилаётган (ҳамкорлик қилган) шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни киритиш лозимлиги асослантирилган;
йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курерлик жўнатмаларини автомобил, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турларида ташиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ва технологик операцияларни ҳамда шартнома асосида ёки бошқа қонуний асосларда бажариладиган хизматлар транспортдаги тезкор-қидирув фаолиятининг обектига кириши асослантирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
ҳаво транспорти обектларида тезкор-қидирув фаолиятининг босқичларининг (тайёргарлик, аниқлаштириш, амалга ошириш ва баҳолаш) интегратив модел сифатида ИКАО стандартлари асосида қўлланилиши оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорнинг 1-банди “г” кичик бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментининг 2025-йил 24-июндаги 34/9-1346-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жиноятчиликка қарши курашда инсон ҳуқуқлари ҳимояси ривожланишига хизмат қилган;
ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятига сунъий интеллект технологияларига асосланган ечимларни татбиқ этишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-апрелдаги ПҚ-155-сон «Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорнинг 3-банди “б” кичик бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментининг 2025-йил 24-июндаги 34/9-1346-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши сунъий интеллект технологияларини ички ишлар органлари тизимига интеграция қилиш орқали ҳаво транспорти обектларида жиноятларни олдиндан аниқлаш, таҳлил қилиш, хавфли вазиятларни моделлаш ва прогнозлаш имкониятини пайдо қилади;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган (кўмаклашган) ва мазкур органлар билан махфийлик асосида ҳамкорлик қилаётган (ҳамкорлик қилган) шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни киритишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 27-декабрдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги ЎРҚ-1016-сон Қонуннинг 11-моддаси 4-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 19 ноябрдаги №3/дн-233-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ушбу шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни давлат сири деб эътироф этиш орқали уларнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланди. Бу – тезкор хизматларда фаолият юритаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги, махфий ҳамкорликнинг самарадорлиги ва давлат хавфсизлигининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курерлик жўнатмаларини автомобил, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турларида ташиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича ташкилий ва технологик операцияларни ҳамда шартнома асосида ёки бошқа қонуний асосларда бажариладиган хизматлар транспортдаги тезкор-қидирув фаолиятининг обектига киришига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 9-августдаги “Транспорт тўғрисида”ги ЎРҚ-706-сон Қонуннинг 4-моддаси 17- бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 19-ноябрдаги №3/дн-233-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши ташиш жараёнидаги ташкилий, технологик, шартномавий ва қонуний асосда амалга ошириладиган хизматлар кўламини белгилаш орқали транспорт соҳасида ҳуқуқий аниқлик ва нормаллаштириш таъминланди. Бу эса транспорт хизматлари бозорида шаффофликни оширади, тадбиркорликни ривожлантиради ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish