Хасанова Хамида Хайдаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси банкларида хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 - “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt3224.
Илмий раҳбари: Иминова Наргизахон Акрамовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одилжон Олимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раҳимова Ҳавохон Усманжоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларида хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «банкларда хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлиги» категориясининг иқтисодий мазмуни банк мижозларига тақдим этиладиган молиявий хизматлар жараёнида мавжуд ресурслардан оптималлик тамойиллари асосида фойдаланиш орқали қўшилган қиймат яратиш имкониятларини ҳамда барқарор рақобат устунликларини шакллантирувчи омилларни ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, яъни кредит шартномаси расмийлаштирилишидан (оферта тасдиқланишидан) олдин, истеъмолчи-жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чеклистни тақдим этиш орқали кредитдан самарали фойдаланиш ва қайтарилиш даражасини ошириш таклифи асосланган;
тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликлар ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли кредит тўловларини амалга ошириш кечикаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имконини тақдим этиш орқали хизмат кўрсатишнинг мослашувчанлик даражасини таъминлаш асосланган;
Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги хусусий капиталдан самарали фойдаланишда АРИМА (2,1,0) модели асосида тасодифий омилларини ҳисобга олмаган ҳолда капитал рентабеллигининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси банкларида хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «банкларда хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлиги» категориясининг иқтисодий мазмуни сифатида банк мижозларига тақдим этиладиган молиявий хизматлар жараёнида мавжуд ресурслардан оптималлик тамойиллари асосида фойдаланиш орқали қўшилган қиймат яратиш имкониятларини ҳамда барқарор рақобат устунликларини шакллантирувчи омилларни ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий технологиялар” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2025 йил 6 -мартдаги 271-22-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда банк ресурсларидан оптимал фойдаланиш орқали қўшилган қиймат яратиш имкониятларини ва барқарор рақобат устунликларини шакллантирувчи омилларни ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган «банкларда хизмат кўрсатиш фаолиятининг самарадорлиги» тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тижорат банклари кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, яъни кредит шартномаси расмийлаштирилишидан (оферта тасдиқланишидан) олдин, истеъмолчи-жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чеклистни тақдим этиш орқали кредитдан самарали фойдаланиш ва қайтарилиш даражасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармаси ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармасининг 2025-йил 16-январдаги 02/1-152/04-сонли, “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 3-декабрдаги 19/08-1086-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида истеъмолчи-жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чеклистни тақдим этиш орқали кредитдан самарали фойдаланиш ва қайтарилиш даражасини ошириш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликлар ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли кредит тўловларини амалга ошириш кечикаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имконини тақдим этиш орқали хизмат кўрсатишнинг мослашувчанлик даражасини таъминлаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармаси ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармасининг 2025-йил 16-январдаги 02/1-152/04-сонли, “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 3-декабрдаги 19/08-1086-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий қийинчиликлар ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли кредит тўловларини амалга ошириш кечикаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имконини тақдим этиш орқали хизмат кўрсатишнинг мослашувчанлик даражасини таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги хусусий капиталдан самарали фойдаланишда АРИМА (2,1,0) модели асосида тасодифий омилларини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган капитал рентабеллигининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармаси ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти бош бошқармасининг 2025-йил 16-январдаги 02/1-152/04-сонли, “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 3-декабрдаги 19/08-1086-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мазкур давр учун мўлжалланган банк тизимидаги капитал рентабеллиги 2,96 %га етиши прогнози асосланган.