Сайдходжаева Нигорахон Ибайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўллари”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4244.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Муйдинов Баходир Нуманович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Абдуллаев Аслиддин Жунайдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;, Хусанова Зулфия Рахматуллаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субектларини “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга коʻмаклашиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқариш ва хизмат коʻрсатиш кўрсаткичларини оширишга йўналтирувчи инновацион лойиҳаларни фаоллаштириш асосланган; 
Андижон вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг иқтисодий самарадорлик даражалари: “самарасиз” (0,00→0,20); “паст даража” (0,21→0,50); “ўртачи даража” (0,51→0,65); “барқарор” (0,66→0,88); “энг самарали” (0,89→1,00) кўрсаткичларини рейтинг баҳолаш мезонлари асосида гуруҳлаш таклифи асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “инновацион креативликни ривожлантириш мактаб”ларини ташкил этиш таклифи асосланган; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2029-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субектларини “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга коʻмаклашиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқариш ва хизмат коʻрсатиш кўрсаткичларини оширишга йўналтирувчи инновацион лойиҳаларни фаоллаштириш асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2025-йил 26-сентябрдаги “Тадбиркорлик субектларини янгича ёндашувлар асосида қоʻллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги ПФ-176-сонли Фармонини 2-бўлим “а” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 20.12.2025й. даги №01/109 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифга асосан, Андижон вилоятидаги тадбиркорлик субектларида “чемпион” тадбиркор тоифасига кириш учун фаолиятни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чишга ва унинг ижро механизми узлюксизлигини таъминлашга эришилган;
Андижон вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг иқтисодий самарадорлик даражалари: “самарасиз” (0,00→0,20); “паст даража” (0,21→0,50); “ўртачи даража” (0,51→0,65); “барқарор” (0,66→0,88); “энг самарали” (0,89→1,00) кўрсаткичларини рейтинг баҳолаш мезонлари асосида гуруҳлаш таклифи асосланган таклифи Андижон вилоятидаги тадбиркорлик субектлари фаолиятига қолланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 20.12.2025й. даги №01/109 сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятдаги “Микро Гигант” МЧЖ, “Стандарт ғишт” МЧЖ, “Буюк неъмат” МЧЖ, “Қалқон 555” МЧЖ ва “Евро фасад плиталари” МЧЖларнинг самарадорлик даражалари аниқланган ҳамда гуруҳлаш амалга оширилган. Ушбу таклифни жорий этиш асосида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш самарадорлиги ўрта даражада эканлиги аниқланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “инновацион креативликни ривожлантириш мактаб”ларини ташкил этиш таклифи (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 20.12.2025й. даги №01/109 сонли маълумотномаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-132-сонли  Фармонини 1-иловасининг 56-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклифни жорий этиш асосида корхоналарда “инновацион креативликни ривожлантириш мактаб”лари ташкил этилган ва бошқарув ҳамда ёрдамчи ходимларининг малакаси оширилган, шунингдек, корхоналарни ривожлантириш стратегиялари ишлаб чиқилган; 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2029-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи “Евро фасад плиталари” МЧЖ, “Стандарт ғишт” МЧЖ, “Қалқон 555” МЧЖларнинг иқтисодий кўрсаткичлари асосида амалга оширилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 20.12.2025й. даги №01/109 сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган истиқболли йўллар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилиши мумкинлиси асосланган. (Асос: “Евро фасад плиталари” МЧЖнинг 2024-йил 25-ноябрдаги 01-02-481-сон маълумотномаси; “Стандарт ғишт” МЧЖнинг 2024-йил 26-ноябрдаги 03/567-сон маълумотномаси; “Қалқон 555” МЧЖнинг 2024-йил 24-ноябр 02/1-97-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish