Хусейнова Абира Амановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/P215.
Илмий маслаҳатчи: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Файзиева Мавлуда Худаёровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятларини аниқлаш асосида зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизлар ижтимоий фаоллигининг психологик хусусиятлари улардаги фаолият мотивацияси, ўзини англаш, гендер стереотипларга дифференциал муносабат, психологик барқарорлик ва ўзига бўлган ишончни “фаол ҳаёт тарзи” ҳақидаги тасаввурлар таъсирида ўзгаришига кўра ижтимоий ролларнинг квазирефлекцияга боғлиқ флексибиллиги, шахсий ривожланиш векторини терминал қадриятлар асосида белгилашига кўра аниқлаштирилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда “фаол аёл образи” ҳақидаги тасаввурларнинг ижтимоий ролларни англашдаги эмоционал-статусли хусусиятлар таъсирида шаклланишига асосланиб, креативликка оид қадриятларнинг социал рефлекция орқали мотивлашувининг идентивлигига кўра намоён бўлиши муҳим эканлиги аниқланган;
оилавий муҳитнинг хотин-қизлар ижтимоий фаоллигининг намоён бўлишига таъсири оиладаги конструктив мулоқотнинг фелицитологик функсионаллик даражасига асосланиб, “фаол аёл” образи ҳақидаги тасаввурларнинг эмоционал-статусли, мотивацион хусусиятларини “оқила аёл” образига индивидуал рефлекция орқали интеграциялашувига кўра аниқлаштирилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муваффақиятга интилувчи аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаол позицияси ўзини ва бошқаларни қабул қилишда динамик намоён бўлишига асосланиб, шахс эҳтиёжли-мотивацион соҳасини рефлексив хусусиятлар орқали фаоллашувига кўра коррексион мақсадларни белгилаш муҳимлиги исботланган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда аёлларнинг ижодкорлик, фаол ижтимоий муносабатлар, ўз устида ишлаш, муваффақиятга интилиш мотиви билан боғлиқ қадриятларининг устувор намоён бўлиши орқали гендер стереотипларни енгиб ўтиш кўникмасини ривожлантиришга эришиш муҳимлиги туфайли аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш фаолиятига “социал менторлик” тизимини психоедуксияга кўра киритиш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
хотин-қизлар ижтимоий фаоллигининг психологик хусусиятлари улардаги фаолият мотивацияси, ўзини англаш, гендер стереотипларга дифференциал муносабат, психологик барқарорлик ва ўзига бўлган ишончни “фаол ҳаёт тарзи” ҳақидаги тасаввурлар таъсирида ўзгаришига кўра ижтимоий ролларнинг квазирефлекцияга боғлиқ флексибиллиги, шахсий ривожланиш векторини терминал қадриятлар асосида белгилашига кўра аниқлаштирилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ўрганишнинг ўзига хос психологик жиҳатлари аниқлаштирилган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда “фаол аёл образи” ҳақидаги тасаввурларнинг ижтимоий ролларни англашдаги эмоционал-статусли хусусиятлар таъсирида шаклланишига асосланиб, креативликка оид қадриятларнинг социал рефлекция орқали мотивлашувининг идентивлигига кўра, намоён бўлиши муҳим эканлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада хотин-қизлар ижтимоий фаоллик даражасини ҳудудий ҳамда ёш жиҳатдан таҳлил қилинган;
оилавий муҳитнинг хотин-қизлар ижтимоий фаоллигининг намоён бўлишига таъсири оиладаги конструктив мулоқотнинг фелицитологик функсионаллик даражасига асосланиб, “фаол аёл” образи ҳақидаги тасаввурларнинг эмоционал-статусли, мотивацион хусусиятларини “оқила аёл” образига индивидуал рефлекция орқали интеграциялашувига кўра, аниқлаштирилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада хотин-қизларда ижтимоий фаолликни намоён бўлишига “Ижтимоий фаоллик компонентлари” омилларнинг таъсирини аниқланган.
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муваффақиятга интилувчи аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаол позицияси ўзини ва бошқаларни қабул қилишда динамик намоён бўлишига асосланиб, шахс эҳтиёжли-мотивацион соҳасини рефлексив хусусиятлар орқали фаоллашувига кўра, коррексион мақсадларни белгилаш муҳимлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан буйруғи билан «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада хотин-қизлардаги ижтимоий фаолликни оширишга ҳаётий қадриятлар ҳамда муваффақиятга интилиш таъсирини тадқиқ қилинган;
хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда аёлларнинг ижодкорлик, фаол ижтимоий муносабатлар, ўз устида ишлаш, муваффақиятга интилиш мотиви билан боғлиқ қадриятларининг устувор намоён бўлиши орқали гендер стереотипларни енгиб ўтиш кўникмасини ривожлантиришга эришиш муҳимлиги туфайли аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш фаолиятига “социал менторлик” тизимини психоедуксияга кўра киритиш зарурлиги исботланганлигига оид илмий янгилик Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025 йил 19-июндаги ПМ-374-сон буйруғи билан буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 йил 16-июндаги ПМ-374а-сонли маълумотномаси). Натижада хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини оширишга мўлжалланган психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлиги баҳоланган.