Бегалиев Нурлан Куанишбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида тюторлик фаолияти, мазмуни ва ишлаш механизми”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4712
Илмий раҳбар: Наурузбаева Айжан Сарсенбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларидаги тюторлик фаолияти механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Глобаллашув шароитида тюторлик фаолиятининг шаклланиш тарихи ва ривожланиш босқичлари мисолида мазкур фаолиятнинг когнитив, мотивацион, рефлексив, амалий компонентлари механизми мазмуни касбий интегратив ёндашувга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
тюторлик фаолиятининг инновацион механизми олий таълим муассасаси ва талабалар ўртасида ўз устида ишлаш, ижтимоий муносабат ўрнатиш, изланувчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таълим ва тарбия интеграцияси асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида тюторлик фаолияти самарадорлиги даражасини ривожлантириш механизми аудиторияда ва аудиториядан ташқари машғулотларда талаба ёшларни тарбиялашнинг ижтимоий аҳамиятга молик фаолияти натижаларини эмпирик, прагматик, плюралистик омиллар асосида босқичма-босқич ташкил этиш модели орқали такомиллаштирилган;
тюторлик фаолияти ижтимоий позициясини ривожлантиришга доир илмий- методик тавсиялар фаолиятли ва дунёвий мезонлар билан диагностик методларнинг мувофиқлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида тюторлик фаолияти, мазмуни ва ишлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тюторлик фалоиятининг когнитив, мотивацион, рефексив ва амалий кампонентлари механизми мазмунига доир таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасаси талабалари учун “Тарбиявий ишларни бошқаришда тюторлик фаолиятининг ўрни” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 537-сон буйруғи, № 537319-рақамли гувоҳнома). Натижада, тюторлик фаолияти, мазмуни ва ишлаш механизми такомиллаштирилган;
тюторларга бириктирилган талабалар муносабатларини натижали ташкил қилиш, ўзаро қадирятли муносабатларни қарор топтиришнинг яхлитлик мослашувчанлик тамойилларини амалда татбиқ этиш, ижтимоий келиб шиқиши, келажакдаги мақсадини режа асосида шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тарбиявий ишларни бошқаришда тюторлик фаолиятининг ўрни” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 537-сон буйруғи, №537319-рақамли гувоҳнома). Натижада, тютор билан талабаларнинг ўзаро муносабатини мустаҳкамлашга ва тюторлик фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тюторларнинг олий таълим муасссалари талабалари билан муносабатларини шакллантириш, ижтимоий позициясини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар “Компаративистикалиқ педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 429-сон буйруғи). Натижада, тюторлик фаолиятининг ижтимоий позицияси замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.