Тузикенова Жулдизай Амантаевнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг лексик компетенсиясини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8301
Илмий раҳбар: Тажбенова Сауле Сарсенгалиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳазратқулов Муталлиб Рашидович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг она тили ва ўқиш дарсларида сўз бойлигини ошириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич таълим жараёнида она тили ва ўқиш дарсларида сўз бойлигини оширишнинг педагогик имкониятлари сўзнинг маъно тушунча англатиши, маъно кўлами, ўқувчиларга янги сўзларни ўргатишда шу сўзларнинг назарда тутилиши лозим бўлган лексик-семантик хусусиятлари: оғзаки нутққа нисбатан фаол ва пассивлиги, тил эгасига таниш ёки нотанишлиги, ҳар бири айрим-айрим таништириладиган кўп маънолилигига, нутқ услублари билан боғлиқ қоидалар нуқтайи назаридан аниқлаштирилган;
сўз бойлигини оширишдаги сўзни, унинг маъносини (тушунчани) билмаслик, ўзлаштириб улгурмаганлик, эмосионал-услубий шароит талабига кўра ишлата билмаслик, услубий хосланган сўзларни мансублиги нуқтайи назаридан фарқлай, ажрата олмаслик каби турғун лексик хатолар аниқланиб, методик ечим нутқий фаолият турлари (тинглаб тушуниш, сўзлаш (гапириш), ўқиш, ёзиш) интеграцияси асосида далилланган;
ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишнинг методик таъминоти ўқувчиларнинг оғзаки нутқини фаол сўзлар билан бойитиш учун хизмат қиладиган иш турлари ва машқлар тизими янги сўзларни тушунтириш мустаҳкамлаш ва сўзлашга хос лексик малакани шакллантириш – нутқда лексик компетенсия даражасида фаоллаштириш,  нутқда тинглаб тушуниш ва ўқиш билан боғлиқ равишда пассив сўзлар устида олиб бориладиган ишлар янги сўзларнинг маъносини англаш малакасини ҳосил қилиш билан чегараланиши нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш методикаси лингвистик омиллар: сўз ясалиши, морфология, синтаксис, усулубият ҳамда экстралингвистик омиллар (ҳаётни билиш, оламни англаш)  инобатга олинган ҳолда бир сўз иштирокида кўплаб сўз бирикмалари ва гаплар тузиш; матн мазмунини қайта ҳикоя қилиш, баён ёзиш; бирор мавзуда ҳикоя қилиш, ва иншо ёзиш; матн тузиш кетма-кетлигидаги алгоритмик ўқув топшириқлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили ва ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг лексик компетенсиясини шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич таълим жараёнида она тили ва ўқиш дарсларида сўз бойлигини оширишнинг педагогик имкониятлари сўзнинг маъно тушунча англатиши, маъно кўлами, ўқувчиларга янги сўзларни ўргатишда шу сўзларнинг назарда тутилиши лозим бўлган лексик-семантик хусусиятлари: оғзаки нутққа нисбатан фаол ва пассивлиги, тил эгасига таниш ёки нотанишлиги, ҳар бири айрим-айрим таништириладиган кўп маънолилигига, нутқ услублари билан боғлиқ қоидаларга оид таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим бакалавр йўналиши учун “Ана тілі оқу сауаттылығы және оны оқыту әдістемесі” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 871197 рақамли гувоҳнома). Натижада бошланғич синф ўқувчиларига сўзнинг маъно-тушунча англатиши, маъно кўламини, янги сўзлар бойлигини ўргатиш самарадорлиги ортган;
сўз бойлигини оширишдаги сўзни, унинг маъносини (тушунчани) билмаслик, ўзлаштириб улгурмаганлик, эмосионал-услубий шароит талабига кўра ишлата билмаслик, услубий хосланган сўзларни мансублиги нуқтайи назаридан фарқлай, ажрата олмаслик каби турғун лексик хатолар ҳамда методик ечимлар сифатида берилган нутқий фаолият турлари (тинглаб тушуниш, сўзлаш (гапириш), ўқиш, ёзиш) интеграциясига доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим бакалавр йўналиши учун 60110500 – Бошланғич таълим бакалавр йўналиши учун “Эне дилини окатмагйň усулйýети (соwат öwретмек усулйýети)” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-125 рақамли гувоҳнома). Натижада она тили ва ўқиш саводхонлиги машғулотларида ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилган.
ўқувчиларнинг оғзаки нутқини фаол сўзлар билан бойитиш учун хизмат қиладиган иш турлари ва машқлар тизими янги сўзларни тушунтириш, мустаҳкамлаш ва сўзлашувга хос лексик малакани шакллантириш – нутқда лексик компетенсия даражасида фаоллаштириш, тинглаб тушуниш ва ўқиш билан боғлиқ равишда пассив сўзлар устида олиб бориладиган ишлар янги сўзларнинг маъносини англаш малакасини ҳосил қилиш, бирор мавзуда ҳикоя қилиш, ва иншо ёзиш; матн тузиш кетма-кетлигидаги алгоритмик ўқув топшириқлари асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим бакалавр йўналиши учун “Ана тілі оқу сауаттылығы және оны оқыту әдістемесі” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 871197 рақамли гувоҳнома). Натижада  бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқини фаол сўзлар билан самарали бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish