Хошимов Илҳомжон Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фосфор кислотаси ва калсийли хомашё асосида озуқавий калсий фосфатларини олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5240.
Илмий раҳбар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/13.06.2025.Т.106.04.
Расмий оппонентлар: Тожиев Рустамбек Расулович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экстракцион фосфат кислотасини тозалаш ҳамда термик ва тозаланган фосфат кислотаси ва калсий сақловчи хомашё асосида калсий озуқа фосфатлари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
донадорланган ва кукун ҳолидаги МКФ, ДКФ ва ТКФ учун ЭФКни сулфацизлантиришнинг қулай шароитини таъминлайдиган мақбул шароитлари аниқланган;
сулфацизлантирилган ЭФК таркибидаги фтор миқдорини камайтириш учун На2CО3 ёрдамида ЭФК таркибидаги фторни 0,45% дан 0,18% гача тозалаш жараёнининг қулай шароитлари аниқланган;
донадорланган озуқавий МКФ олиш учун ЭФК консентрацияси - 50% П2О5, Ҳ3ПО4 тозалиги - 95%, парчаланиш вақти - 15 дақиқа, ретур улуши - тайёр маҳсулот массасининг 50% ни ташкил қиладиган мақбул шароитлари топилган;
термик ёки тозаланган Ҳ3ПО4 консентрацияси мос равишда 95% ва 100% ни ташкил этиши ва ретурли режимда ДКФ ва ретурсиз режимда ТКФ олиш жараёнлари асосланган;
куйдирилган суяк унини ТФК ва тозаланган ЭФК билан 1:0,7 ретур нисбати асосида бир босқичли, битта қурилмада қайта ишлаб озуқавий МКФ олишнинг принципиал имконияти аниқланган;
ЭФК, ТФК, тоза калсий карбонат, оҳактош ва суяк уни асосида донадорланган МКФ, шунингдек, кукунсимон ДКФ ва ТКФ таркибларини олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Термик ёки тозаланган фосфат кислотаси ва оҳактош унига асосланган гранулаланган МКФ, кукунсимон ДКФ ва ТКФ ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишга оид олинган илмий натижалар асосида:
ЭФКни тозалаб, оҳактош ва суяк уни асосида донадорланган МКФ олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2025 йил 16 июндаги 63-сон маълумотномаси). Натижада, йиллик қуввати 20 минг тонна (100% П2О5 ҳисобида 10,4 минг тонна) донадорланган МКФ ишлаб чиқариш ва чорвачилик саноатининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради;
тозаланган ЭФК ва оҳактош унига асосланган калсийли озуқавий ДКФ ва ТКФ олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ-ҚКнинг 2025 йил 16 июндаги 63-сон маълумотномаси). Натижада, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қатор бошқа гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришга хизмат қилувчи фосфор-калсийли озуқа қўшимчаларини олиш имкониятини беради.