Курбанбаева Санобар Абдикаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асфалтен гомологлари асосида кучсиз кислотали катионитлар синтези ва ишлаб чиқариш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5835.
Илмий раҳбар: Икрамов Абдивахаб, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор; Холикова Севара Джасуровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖда полимер ишлаб чиқариш жараёни учун мономерлар (этилен ва пропилен) синтези пиролиз қурилмаси иккиламчи маҳсулоти Тар-маҳсулотни чуқур қайта ишлаб асфалтен гомологларини ажратиб олиш, улар асосида кучсиз кислотали катионит ҳамда бетон аралашмалари учун махсус қўшимчалар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуйи олифенлар ишлаб чиқариш жараёни иккиламчи Тар-маҳсулот такриби аниқланиб, 430 - 450 оC фракцияси асфалтен гомологларидан иборатлиги исботланган;
асфалтенни гомологларини оксидлаш ва формалдегид билан поликонденсатланиши орқали фазовий тузилишли полиметиленасфалтен карбон кислота олиниб, реакция механизими асосланган;
асфалтен дикарбон кислота : формалдегид 1:1,2 мол нисбатда, 30-40 атм. босими, 110-120 оC хароратларда поликонденсатланганда олинган фазовий тузилишли полиметиленасфалтен карбон кислотанинг кучсиз катионит хоссаларига исботланган;
олинган кучсиз кислотали полиметиленасфалтен карбон кислотанинг термик барқарорлиги ТГА орқали асосланиб, 120 C хароратгача консентрланган ишқор ва кучли оксидловчилар таъсирига барқарор структурага эга эканлиги исботланган;
Тар-маҳсулотни чуқур қайта ишлаб асфалтен гомологларини ажратиш, улар асосида кучсиз кислотали катионит олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи олефинлар ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган Тар-маҳсулотдан ажратиб олинган асфалтен гомологларини оксидлаш натижасида олинган полиметиленасфалтен карбон кислота синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тар-маҳсулот таркибидан ажратиб олинган асфалтен гомологларини оксидлаш, формалин билан поликонденсатлаш орқали полиметиленасфалтен карбон кислота олиш технологияси «ЭЛЕКТРОКИМЁЗАВОД» ҚК-АЖнинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («ЭЛЕКТРОКИМЁЗАВОД» ҚК-АЖ нинг 2025 йил 26 июнидаги 89-сон маълумотномаси). Натижада саноатнинг иккиламчи маҳсулотлари асосида кучсиз кислотали катионит ишлаб чиқариш имконини беради;
Тар-маҳсулот таркибидан ажратиб олинган асфалтен гомологларини оксидлаш, формалин билан поликонденсатлаш орқали полиметиленасфалтен карбон кислота олиш технологияси «ЭЛЕКТРОКИМЁЗАВОД» ҚК-АЖнинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («ЭЛЕКТРОКИМЁЗАВОД» ҚК-АЖ нинг 2025 йил 26 июнидаги 89-сон маълумотномаси). Натижада техник сувларни тозалашда физик-механик, оргонолептик ва эксплуатацион хусусиятлари бўйича КУ-2-8 ионити билан рақобатлаша оладиган кучсиз кислотали катионит ишлаб чиқариш имконини беради.