Ашуров Миршод Муйсин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Карбоксиметилинулин ва желатин асосида композисия: олиниши, физик-кимёвий хоссалари ва қўлланилиши», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги матераиллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К955.
Илмий раҳбар: Хусенов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инулиннинг карбоксиметилинулин ҳосиласини синтез қилиш, желатин билан композицияларини олиш, уларнинг физик-кимёвий, морфологик хоссаларини аниқлаш ва улар асосида биоматериал олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли алмашиниш даражасига эга карбоксиметилинулин ҳосилаларини синтез қилишнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларига ишқор консентрацияси, алкилловчи реагентнинг моляр нисбати, реакция вақти ҳамда ҳароратнинг таъсири аниқланган;
карбоксиметилинулинни периодатли усулда оксидлаш натижасида оксидланиш даражаси 8 мол% дан 33 мол% гача бўлган диалдегидкарбоксиметилинулин намуналари синтез қилинган, уларнинг кимёвий тузилиши, физик-кимёвий хоссалари замонавий тадқиқот усуллари ёрдамида аниқланган;
ишқорий гидролизлаш усулида қорамол терисидан желатин ажратиб олишнинг мақбул гидролиз шароитлари ишлаб чиқилган, 21-80 кДа молекуляр массадаги желатин намуналари ажратиб олинган ва унинг молекуляр тузилиши аниқланган;
желатин/КМИ ва желатин/ДАКМИ таркибли композицион эритмалар олиниб, уларнинг масса нисбатларининг композиция физик-кимёвий, морфологик ҳамда реологик хоссаларига таъсири аниқланган;
инулин ҳосилалари ва желатин асосидаги полимер композициядан плёнка шаклидаги биоматериал олинган ва унинг фармако-токсикологик хусусиятлари ҳамда биологик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Карбоксиметилинулин ва желатин асосида композиция: олиниши, физик-кимёвий хоссалари, қўлланилиши ҳамда уларнинг биологик фаолликларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган карбоксиметилинулинни периодат билан оксидлаб олинган диалдегидкарбоксиметилинулин (ДАКМИ) ҳосиласи ҳамда қорамол териси хомашёдан ажратилган желатин билан полисахарид/оқсил таркибли эритма асосида тайёрланган композицион биоматериаллар Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида 2025-йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бажарилган “Замонавий ДНК технологиялари асосида тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги учун рекомбинант оқсилларни олиш, диагностика воситаларини ишлаб чиқиш, экстрактлар, табиий ва синтетик бирикмаларнинг ситотоксик, антиоксидант, яллиғланишга қарши ва антибактериал фаоллигини ўрганиш. Липосомалар асосида биологик фаол моддаларни ҳужайраларга мақсадли (таргетли) етказиб бериш жараёнларини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2025 йил 21 - ноябрдаги 4/1255-2936-сон маълумотномаси). Натижада, полисахарид/оқсил таркибли эритмадан олинган композиция асосида янги инулин ҳосилалари ва желатиндан биологик фаол, токсик хусусиятларга эга бўлмаган плёнка шаклидаги биоматериал яратиш имконини берган;
карбоксиметилинулин ва желатин асосида олинган плёнка кўринишидаги биоматериал намуналари Бухоро вилояти “Гавана кўприк саховати” фермер хўжалигида қўйлардаги жун қирқишда ҳосил бўлган ташқи яраларнинг битиш жараёнига қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/23-3807-сонли маълумотномаси). Натижада, яраларнинг ёпилиши тезлашиб, тўқималарнинг тезроқ регенерацияси ва эпителизация жараёнини жадаллашган, жароҳат юзасида яллиғланиш аломатлари кузатилмаган ҳамда чандиқланиш жараёнини сезиларли даражада камайиш имконини берган.