Нурматов Ҳасанбой Мирзахмедович 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Сейсмик рискни камайтириш бўйича Ангрен-Поп темир йўл линияси салоҳиятини баҳолаш ва уни оширишга оид ташкилий-техник ечимлар ишлаб чиқиш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядровий ва радиацион хавфсизлик”; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1884
Илмий раҳбар: Сулайманов Суннатулла, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муртазаев Кувандик Мустафаевич, техника фанлари доктори (DSc), доцент; Янгибоев Хуршидбек Нурмухаммад ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сейсмик рискни камайтириш бўйича Ангрен-Поп темир йўл линиясининг салоҳиятини баҳолаш ва уни оширишга қаратилган илмий асосланган ташкилий-техник ечимларни ишлаб чиқиш орқали фавқулодда вазиятларда хавфсизликни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен-Поп темир йўл линиясида жойлашган объектларининг сейсмик рисклар вужудга келиш манбаларида хавфсизликни таъминлашнинг ўзига ҳос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, юқори даражадаги сейсмик фаоллик туфайли юзага келадиган рисклар кўламининг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган темир йўл объектларига таъсири хавфларнинг ўзгариш динамикаси ёрдамида асосланган;
сейсмик фаоллик юқори бўлган темир йўл линиясида жойлашган объектларда зилзила туфайли зарар етказилиши кутилаётган иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда рискларни бошқариш сеннарийларининг хавфсизлик таҳлили тузилмаси асосида сейсмик рисклар эҳтимолини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
“экспериментал ва кузатиш тадқиқотлар” орқали сейсмик фаоллиги юқори бўлган темир йўл объектларида нотузилмавий элементларнинг зилзила интенсивлиги таъсирида юзага келадиган силжишлари оқибатида пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфли оқибатларини юмшатишга қаратилган эрта огоҳлантириш тизими ишлаб чиқилган;
темир йўл инфратузилмаси объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракатланувчи таркиблардаги йўловчилар сони ва объектларга етказилиши мумкин бўлган зарарларни ҳисобга олган ҳолда сейсмик фаоллик таъсир кўламини баҳолаш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сейсмик рискни камайтириш бўйича Ангрен-Поп темир йўл линияси салоҳиятини баҳолаш ва уни оширишга оид ташкилий-техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот ишидан олинган натижалар асосида: 
сейсмик хавфлар оқибатларини юмшатишнинг эрта огоҳлантириш тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бошқармаси”га жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025 йил 12 майдаги 4/Э663-сонли маълумотномаси). Натижада, фавқулодда вазиятлар рисклари кўламининг қисқариши, эҳтимолли моддий йўқотишлар ва инсонлар ўлимининг олди олинишига эришилган; 
тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган темир йўл объектларида юзага келадиган сейсмик рисклар эҳтимолини башоратлаш усули,  рискларни бошқариш сенарийларининг математик модели, темир йўл объектларининг нотузилмавий элементларини зилзилалар таъсирида силжиш қонуниятларини аниқлаш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бошқармаси”га жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2025 йил 12 майдаги 4/Э663-сонли маълумотномаси). Натижада, рискларни башоратлаш ва уларнинг кўламини ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик тадбирларини кўриш ва оқибатларини юмшатиш, нотузилмавий элементларни зилзила таъсирида силжишини олдини олишга қаратилган техник тадбирлар ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish